Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Уй-жойлар
ҳақида маълумот жуда кам. Қазиб очилган хоналар 
деворлари пахсадан тикланган (ўлчамлари (3,7x2 м), полда ўчоқ қолдиғи 
аниқланган. Яна бир уй қолдиғини Ю.А.Заднепровский ўрганган. Унинг 
узунлиги 11 м, эни торроқ бўлиб, 3 м эди. Девори пахсадан тикланган, эни 80-90 
см бўлиб, 50 см баландликда сақланиб қолган. Хуллас, турар жой бинолари 
Эйлатонда унча катта бўлмаган ва алоҳида-алоҳида қурилган. Уларнинг 
1
Энг сўнгги (2001-2003 йиллардаги Б.Х.Матбобоевнинг) археологик қазишмаларига кўра, Андижон шаҳри остида 
ҳам бу давр (мил.ав. VI-IV асрлар) қатламлари аниқланди.
2
Заднепровский. Эйлатанская культура.


105 
ёнидаёрдамги хўжалик мажмуаси: ўралар, майдончалар ва ўчоқлар қурилган. 
Умуман олганда, бундай турар жойларда бир патриархал оила яшаши мумкин 
бўлган. 
Хўжалиги.
Умуман, Эйлатон ёдгорлиги ва унинг даври бўйича ҳеч 
қандай ёзма манба йўқ. Тўғри, Ҳеродотда ва унинг замондоши Гекатейда 
Аҳоманийлар империяси таркибидаги округда қандайдир “париканийлар” 
яшагани эслатилган. Лекин париканийлар Фарғонада яшаганлиги ҳали исбот 
этилмаган фараздир. Демак, фақат археологик ёдгорликларгина бизга бу давр 
тўғрисида тўлақонли маълумот бера олади. Ушбу давр топилмалари Симтепа, 
Суфон, Пилолтепа каби ёдгорликлардаги маълум қатламлардан ва Оқтом, 
Валик, Ниёзботир, Тулайкан, Қўнғай каби қадимги мозорларда топилган
1

Эйлатон ва у даврда яшаган аҳоли асосан деҳқончилик билан 
шуғулланган. Арпа, буғдой, тариқ етиштирилган, ёдгорликларда уларнинг 
қолдиқлари қайд этилган. Шоли ҳам Фарғона водийсида айнан шу пайтдан 
ўстирила бошланган, деган фикр бор. Деҳқончилик билан бирга чорвачилик 
ҳам ўз ўрнига эга бўлган. Чорвадорлар текисликда жойлашган шаҳар ва 
қишлоқлар атрофидаги адирликлар ва тоғолди районларида ўз мол-ҳолини 
боққанлар. Шундан бўлса керак, адир ва тоғолди жойларда Эйлатон даврига 
оид қадимги мозорлар кўплаб учрайди.
Эйлатон ҳунармандлар шаҳри бўлган: кулолчилик, темирчилик, 
тўқувчилик ривожланган. Буни 1988-1990 йилларда олиб борилган археологик 
ишлар ҳам тасдиқлайди
2
. Хусусан, сопол пишириладиган иккита хумдон 
топилди. Улар ер юза қисмига юмалоқ шаклда қурилган: ўтхона ва сопол 
пишириладиган қисми сақланиб қолган. Хумдон ўлчамлари (3,3x3,5 м) унинг 
кўп миқдордаги кулолчилик буюмларини пиширишга мўлжалланганини 
билдиради. Сопол қолдиқлари, кўплаб тошқол парчалари ҳам сопол идишлар 
бозор учун ишлаб чиқарилганига ишора қилиб турибди. Аста айланадиган 
кулоллик чархи ҳам Эйлатон давридан бошлаб қўлланилгани ҳақида ашёвий 
далиллар мавжуд. Темир ишлаб чиқариш ва темирчилик, назаримизда, унча 
ривожланмаган. Бунга сабаб темир рудаларининг камлиги, узоқдалиги ва темир 
ажратиб олиш жараёни қийинлиги бўлиши керак. Темирдан ясалган буюмлар 
аҳоли кундалик ҳаётига кириб борган бўлса-да, ҳали оммавий ишлатилмас эди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish