Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Сангиртепа
.Қашқадарёнинг юқори оқимидаги қадимги деҳқончилик 
воҳаси 
Шўробсойда 
вужудга 
келган 
марказдир.С.К.Кабанов 
Қашқадарёнинг фақат юқори оқимидан эмас, балки ўрта оқимидан ҳам илк 
темир даврига оид ёдгорликни топишга муваффақ бўлган. Сангиртепа 
ёдгорлигини 1981-1982 йилларда биринчи бўлиб топган ва ўрганган олима 
Н.И.Крашенинникова 
бўлади.Кейинроқ 
Сангиртепадаги 
археологик 
изланишлар А.С.Сагдуллаев ва О.Н.Лушпенколар томонидан олиб 
борилди
1
.1999 йилдан бу воҳада ўзбек-америка қўшма экспедицияси иш 
бошлади. 
Сангиртепанинг марказий тепаси атрофга қараганда деярли 8 м 
юқорига кўтарилиб турадиган 85-65 м ли тепадир. Бу марказий тепани 
жануб ва ғарбдан кўтарма типидаги мудофаа девори ўраб туради. Лекин 
унинг шимол ва шарқ томонидаги қисмлари сақланмаган. Қадимги 
деворнинг қолган қисми турли йилларда қишлоқ хўжалик ишлари пайтида 
суриб ташланган.
Сангиртепанинг шимоли-ғарбий қисмида 2x3 м ҳажмдаги шурф 
солиниб, уни тепа остидаги материккача (6,5 м) қазиб тушилган. Олинган 
энг асосий маълумот бу ердаги маданий қатламлар ривожланишида 
қурилиш горизонти 4 марта ўзгарганини кўрсатади. 
Сангиртепани ўраб турган деворни ўрганиш мақсадида солинган 
қирқим ҳам унинг пахсадан кўтарилганлигини кўрсатди. Деворнинг 
сақланиб қолган кенглиги 10 м атрофида бўлиб, аниқ кенглигини девор 
орқасидан ўтказилган ариқ туфайли аниқлаб бўлмади. Унинг сақланиб 
қолган баландлиги 3 матрофида. Бу ерда олиб борилган кузатувларнинг 
энг муҳими шундаки, Сангиртепани ўраб турган мудофаа девори 
қалинлиги 3,5 мдан ошиқ бўлган маданий қатлам устидан кўтарилган, бу 
қатламлардан топилган сополларнинг аксарият қисми қўлда ясалган ва 
айримларининг сиртига қизил ёки жигарранг нақш берилган. Топилган 
идишларнинг деярли барчаси шарсимон шаклда ясалган. 
Ҳақиқатда ҳам, тепанинг энг қадимги қатламларидан кулолчилик 
буюмларининг топилиши бу қатламлар мил. ав. X-VII асрларда пайдо 
бўлганлигини кўрсатади. Қадимги Суғдиёнанинг Кўктепа ёдгорлигида, 
Ерқўрғоннинг қуйи қатламларида ва Тўрткўлтепа ёдгорлигида ҳам худди 
1
Крашенинникова; Сагдуллаев. К вопросу.


96 
шундай қатламлар борлиги аниқланган. 
Сангиртепада 
солинган 
шурфларнинг 
ўрта 
қисмларидаги 
қатламлардан цилиндр-конус шаклидаги идишлар топилган. Илгари бу 
турар жой макони ўрнида деҳқончилик маданиятига эга бўлган, кўпроқ 
ертўла ва ярим ертўлаларда яшаб, фақат қўлда кулолчилик буюмларини 
ясаб кун кўрган аҳоли истиқомат қилган бўлса, мил. ав. VII-VI асрлардан 
бошлаб бу маконнинг атрофи ўраб олиниб, анча мустаҳкам қалъа 
қурилганини кузатиш мумкин. Ҳозирча қалъа тузилишидан бу иморат 
қолдиғи ибодатхонами ёки жамоа оқсоқолларининг қароргоҳими 
эканлигини айтиш қийин. 
Ўзбек-америка экспедицияси ходимлари бу ерда ибодатхона билан 
бўлган иншоот бўлиши мумкин, деб шурфларни қайта тозалаб, 
қазишмоқда. Лекин бу фикрни тасдиқлаш учун ҳали қўшимча қазишма 
ишлари ўтказиш талаб қилинади.Агар бу иншоот ҳақиқатан ҳам йирик 
ибодатхона қолдиғи эканлиги тасдиқланса, у шу атрофдаги йирик аҳоли 
пунктига тааллуқли ибодатхона бўлиши керак. Бундай аҳоли пункти 
Сангиртепадан 650 м шимолроқда, Шўробсойнинг бўйида жойлашган 
Узунқир ва Подаётоқтепа бўлади.Лекин бу ёдгорликни махсус ўрганган 
О.НЛушпенконинг фикрига кўра, Сангиртепа мил. ав. мингйиллик 
ўрталарида шу ердаги йирик шаҳар қалъаси ёки ҳокимнинг қалъа-
резиденцияси бўлган. 
Шундай қилиб, Сангиртепанинг марказий қисми мудофаа девори 
билан мустаҳкамланган ва атрофида бироз тарқоқроқ турар жой бинолари, 
2 гектарга яқин майдонни эгаллаган аҳоли пункти бўлган. Бу аҳоли пункти 
аста-секин катталашиб, деярли 3 та майдонни эгаллайди ва атрофи пахса 
девори билан ўраб олинади. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish