Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Қадимги Суғд илк темир даврида



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Қадимги Суғд илк темир даврида
Қашқадарё ва Зарафшон дарёларининг ҳавзалари Марказий 
Осиёдаги илк деҳкончилик маданияти ўчоқларидан биридир. Бу воҳаларда 
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида кенг тарқалган Сополли маданияти 
белгилари борлиги аниқланди. Жумладан, Панжикентга яқин ерда Зардча 
Халифа номи билан аталадиган мозор топиб ўрганилди. Унда мурда 
тухумсимон шаклдаги қабрнинг шарқий қисмига она қорнида ётгандай 
қилиб ўнг томони билан ётқизилган ҳолда қабрга қўйилган эди. Қабрга яна 
бир қатор буюмлар қўйилган бўлиб, улар ичида бронзадан ясалган 3 та 
идиш диққатни тортади. Уларнинг шакли айнан Сополли маданиятига хос 
кулолчилик чархида жуда нозик қилиб ишланган жўмракли чойнаксимон 
идишлар шаклининг айнан ўзгинаси эди
3

Зарафшон тоғлари этакларида жойлашган Жом қишлоғидан яна бир 
қабр қолдиғи топиб ўрганилди. Бу қабрдан топилган буюмлар ичидаги 
карнайсимон шаклдаги исирға, бронзадан ясалган билакузук ва ойналар, 
фил суягидан ясалган, дастаси буғу шаклида ишланган тўғноғич ва 
айниқса, цилиндр-конус шаклидаги сопол кўзачалар айнан Сополли 
маданияти буюмларини эслатар эди
4
. Қашқадарё воҳасидаги илк темир 
даврига оид турар жой маконини қазиш давомида Сополли маданиятига 
1
Шайдуллаев.
2
Аскаров. Раскопки.
3
Бобомуллоев.Б. 56-64.
4
Avanesova, Saidullayev,Erkulov. Б. 63-73.


87 
доир 2 дона вазасимон идиш топилди
1
. Айниқса, бу даврларда чўл 
ҳудудларида кенг тарқалган, Андроново маданиятига хос чорвадор 
қабилалар кириб келганидан гувоҳлик берувчи мозор-қўрғонлар пайдо 
бўлганини кўрамиз
2

Қадимги Суғд ҳудудида илк темир даври маданияти шакллангунига 
қадар бўлган манзара юқоридаги каби эди. 
Бизнинг фикримизча, Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик қилиб кун 
кўриладиган воҳаларида илк темир даврида шаклланган маданият шимол 
ва шимоли-шарқий ҳудудлардаги чўл зоналаридан кириб келган халқнинг 
маҳаллий аҳоли билан узок вақт қўшилиш жараёнини ўташи натижасида 
вужудга келган.Шу билан бирга, уларнинг ҳаммаси анча ривожланган 
деҳқончилик маданиятига эга бўлган, ўзида илк урбанизм жараёнларини 
мужассам этган Сополли маданияти Қадимги Суғд ҳудудига ҳам кириб 
келганлигини кўрсатади. 
Лекин Қашқадарё ва Зарафшон водийларининг илк темир даври 
ёдгорликлари Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари ёки Фарғона водийсига 
нисбатан кам ўрганилган.Илк темир даврига доир ёдгорликлар ўтган 
асрнинг 50-йилларида С.К.Кабанов томонидан Танхоздарё ва Яккабоғдарё 
ҳавзаларида 
ўрганилган, 
кейинроқ 
айнан 
шу 
ёдгорликларда 
А.С.Сагдуллаев, Чироқчи ёдгорликларида Х.Дуке унча катта бўлмаган 
ишларни ўтказиб, С.К.Кабановнинг бу ёдгорликларнинг айнан илк темир 
даврига оид эканлиги тўғрисидаги фикрини тасдиқлашди
3
. С.К.Кабанов 
томонидан Қашқадарёнинг ўрта оқимида Чимқўрғон сув омбори қирғоғида 
сўнгги бронза ва илк темир даврига оид турар жой макони топилиб, 
ўрганилди. Қашқадарёнинг юқори оқимидаги Шўробсой воҳасида 
Сангиртепа, Узунқир, Даратепа ва Подаётоқтепа каби ёдгорликлар топиб 
ўрганилди
4
.1970-1980 йилларда Қашқадарё қуйи оқимидаги Қарши 
воҳасининг энг йирик пойтахт-шаҳарларини ўрганиш бўйича катта ишлар 
қилинди
5

Зарафшон дарёси ҳавзасидаги илк темир даврини ўрганиш асосан 
Афросиёбни тадқиқ этишдан бошланди. Афросиёбни дастлабки 
текширишлар бошланганига 100 йилдан ошган бўлганига қарамай, унинг 
қадимги давр қатламлари борлиги иккинчи жаҳон урушидан кейингина 
аниқланди. Лекин Афросиёбнинг қуйи қатламларида илк темир даври 
дастлабки босқичлари йўқлиги бу воҳадаги энг дастлабки урбанизация 
жараёнларининг ривожланиши тўғрисида тўғри хулосалар чиқаришга 
имкон бермас эди. Ўзбек-француз археологик экспедицияси аъзолари 
томонидан Кўктепа ёдгорлигининг топилиши бу муаммони ечишда ҳал 
қилувчи роль ўйнади. Чунки Кўктепа йирик, уч қатламли ёдгорлик бўлиб, 
қуйи қатламлари илк темир даврининг дастлабки босқичларига тўғри 
1
Сагдуллаев. Дваредкихсосуда.Б.50-51.
2
Аванесова; Аскаров. Памятники; Аскаров. Новые находки.
3
Кабанов. Археологические разведки; Сагдуллаев. Поселения; Дуке. Чиракчинское поселения.
4
Лушпенко.Б. 24-29.
5
Исамиддинов, Сулейманов; Исамиддинов, Хасанов.


88 
келса, юқори қатлами эллинизм даврининг бошларига тўғри келади. 
Шунинг ўзи илк темир даврини ўрганишда бу ёдгорлик нақадар муҳим 
ўрин эгаллаши кераклигини кўрсатиб турибди. 
Кўктепа
Кўктепа ёдгорлиги Самарқанд шаҳридан 30 км шимолда, 
Челак 
туманининг 
Охунбобоев 
жамоа 
хўжалиги 
ҳудудида 
жойлашган.Ёдгорлик 2 та мудофаа девори билан ўраб олинган, ички 
мудофаа девори 23 га майдонни ва ташқи мудофаа девори 100 гектарга 
яқин майдонни эгаллайди. 
1990-йилларнинг бошларигача Кўктепа ёдгорлиги илк темир 
даврига оид эканлигини ҳеч ким билмас эди. Афросиёбнинг мил. ав. 
мингинчи йиллар ўрталарига оид мудофаа девори остидан гувалаксимон 
ғиштлардан кўтарилган бироз қадимги мудофаа иншооти топилгандан 
кейингина Кўктепа ёдгорлигида ҳам худди шундай ғиштлардан кўтарилган 
иморатлар қолдиқлари борлиги маълум бўлди
1

Кўктепада аввал ЎзР ФА Археология институти, кейинроқ ўзбек-
француз қўшма экспедицияси иш олиб борди ва бу иш ҳозир ҳам давом 
эттирилмоқда
2

Афросиёбнинг остида мил. ав. IX-VIII асрлар қатламлари борлиги 
ҳам маълум эмас эди. Шунинг учун Кўктепа ёдгорлигидан мил. ав. IX-VIII 
асрлардан мил. ав. IV асргача бўлган даврлардаги Самарқанд Суғд 
маданияти тарихи, илк шаҳарсозликнинг вужудга келиши ҳамда унинг 
тараққиёти ваниҳоят, воҳанинг сиёсий тарихи тўғрисида имкон борича 
кўпроқ маълумот олиш назарда тутилди. 
Юқорида айтилганидай, Кўктепанинг ички мудофаа девори 23 га 
майдонни эгаллаган ва умумий шакли нотўғри бешбурчакни эслатади. 
Мудофаа деворларининг ҳозирги рельефида шаҳарнинг тўрт томонида 4 та 
дарвоза бўлганлиги билиниб турибди. Қадимги ёдгорликнинг бу қисми 
нисбатан яхши сақланган, лекин ички мудофаа деворидан ташқари 
қисмдаги ерлар 1970-1980-йилларда бузиб юборилган. 
Ташқи мудофаа деворидан тахминан 1 км лик бўлаги ёдгорликнинг 
энг ғарбий қисмида узун вал сифатида сақланиб қолган. Шу мудофаа 
девори ҳамда ёдгорликнинг шимоли-шарқий ва жанубий қисмларида 1960-
1970-йилларгача сақланган тепаларга қараб, ташқи мудофаа девори ўраб 
турган майдон тахминан 100 габўлиши керак, деган хулосага 
келинди.Лекин ташқи мудофаа девори ҳудудида турар жой бинолари ёки 
жамоат биноларининг ўрни кам бўлган.Фикримизча, ташқи мудофаа 
девори турли ҳужумлар вақтида чорва моллар ва одамларни сақлаб қолиш 
мақсадида қурилган. 
Кўктепада ўзбек-француз қўшма экспедицияси археологик қазишма 
ишларини асосан ички мудофаа девори ҳудудида ўтказмоқда. Мудофаа 
девори билан ўраб олинган ички шаҳар ҳудуди рельефида асосан 2 та 
1
Исамиддинов, Иваницкий, Иневаткина.
2
Исамиддинов. Генезис.


89 
йирик тепа ажралиб туради. Бу тепаларнинг бири ички мудофаа девори 
ўраб турган майдоннинг марказий қисмида жойлашган. Лекин унинг 80 
фоизга яқин қисми 70-йилларда бузиб юборилган. 
Кўктепа стратиграфиясини ўрганиш унинг учта босқичдан иборат 
эканини кўрсатади.Биринчи босқичда ўтроқ деҳкончилик қилиб кун 
кўрадиган аҳоли ертўла ва ярим ертўла типидаги уйлар ясаб, Зарафшон 
дарёси тармоқларининг биридан сув олиб деҳқончилик қилган. Кўктепада 
топиб ўрганилган бундай типдаги ертўлалар кўпроқ тухумсимон ёки доира 
шаклида бўлиб, уларнинг диаметри 1,5 м дан 3,5 м гачадир. Топилган 
деярли барча ертўлалар материкни ўйиб қазилган. Ҳозирча Суғд ҳудудида 
бирон-бир ўрганилган ертўла ёки ярим ертўла типидаги уй қазиб очиб 
ўрганилган эмас. Ҳамма гап шундаки, уй-жой дейилганда фақат ерга ўйиб 
тушилган ертўла тушуниладими, ёки унинг устки қисмлари ҳам бўлганми? 
Бизнинг фикримизча, турар жой маконларидаги диаметри 1,5 м дан 
3,5 м гача бўлган чуқурлар дон маҳсулотларини сақлайдиган омборхона 
бўлиши мумкин. Уйларнинг юқори қисми синч типида тикланган бўлиб, 
археологик объектларда улардан фақат синчларнинг ўрни оддий чуқурча 
ҳолида сақланиб қолган. 
Етарли маълумотлар йўқлиги сабабли, биз шу кунгача Суғдиёна 
ҳудудида пахса ёки ғиштдан кўтарилган уй-жойлар бўлмаган, деб ўйлаб 
юрар эдик. Лекин Кўктепада олиб борилган археологик ишлар жараёнида 
(2002 й.) пахсадан тикланган узун коридор ва унинг икки тарафидан 
ёндашиб турган алоҳида хоналарга дуч келдик. Демак, Суғд ҳудудида 
пахса ва хом ғиштдан иморатлар қуриб яшаш анъанаси жуда қадимги 
Саразм маданиятига (энеолит даврига) бориб тақалади. 
Бу ерда яшаган аҳолининг кундалик турмушида чорвачиликнинг 
ўрни ҳам катта эди. Аҳоли чорва боқишдан ташқари, мол жунидан турли 
матолар тўқишни, терисидан кийим-кечак ва пойабзал тикишни 
билган.Деҳқончилик маҳсулотларидан буғдой ва арпа етиштирилган. 
Уларни ўрадиган ўроқ ва янчадиган ёрғучоқлар кўплаб топилди. 
Ўша давр қабилаларининг кундалик ҳаётида энг кўп керак 
бўладиган нарсалардан яна бири сопол идишлар бўлиб, уни маҳаллий 
аҳоли қўлда ясаб, айримларига қизил ё жигарранг бўёқ билан учбурчак ёки 
ромб шаклида нақш бериб, хумдонда ёхуд айрим ҳолларда, гулханда 
пиширган. Кўктепанинг қуйи қатламларидан топилган сопол идишларнинг 
95 фоиздан ортиғини айнан қўлда ясалган идишлар ташкил этди. 
Кўктепанинг қуйи қатламлари 2 м дан 3 м гача бўлган қалинликни 
ташкил этади. Унинг стратиграфиясини чуқур таҳлил қилиб, қўшни 
ҳудудларнинг моддий маданияти билан солиштириш қуйи қатламлар 
даврини мил. ав. I мингйилликнинг IX-VIII асрлари билан даврлаштириш 
мумкинлигини кўрсатади. 
Кўктепанинг иккинчи босқичида аҳвол мутлақо ўзгаради. Бу 
даврнинг характерли хусусиятларидан бири гувалаксимон ғиштлардан 
монументал бинолар қурилиши бошланишидир.Жумладан, Кўктепанинг 
қоқ марказида гувалаклар ва тўғри бурчакли ғиштлардан тикланган 


90 
ибодатхона қад кўтаради. Унинг асосий кириш қисми доира шаклидаги 
буржлар билан муҳофазаланган дарвозадан иборат. Кираверишдаги 
йўлакчанинг икки четида иккита ўчоқ бўлиб, ундаги ёниб турган муқаддас 
олов ибодатга кирувчини барча инсу жинслардан тозалаган. 
Бу марказий хонада яна унча катта бўлмаган ваннага ўхшаш кўплаб 
чуқурчалар топилдики, уларнинг остки қисмига тоғлардан келтирилган 
тош терилган, ичи тоза қум, айрим чуқурлар эса шағал билан тўлдирилган. 
Демак, илк зардуштийлик дини шаклланаётган даврда диний расм-
русумларнинг бажарилишида тош, шағал ва қумнинг ҳам олов каби 
аҳамияти катта бўлган. 
Ибодатхона ривожланишининг кейинги босқичларида ғарбий 
томонда 
гувалаксимон 
ғиштлардан 
баланд 
платформа 
қад 
кўтаради.Афсуски, баланд кўтарилган бу платформа устидаги бино 
архитектурасидан бирон нарса қолмаган. Платформанинг устида фақат 
олов ёнадиган муқаддас оташдон бўлган бўлиши ҳам мумкин. Чунки 
Қадимги Шарқнинг кўплаб ёдгорликларида ана шундай очиқ 
ибодатхоналар топилган. Жумладан, Туркманистоннинг бронза даврига 
оид Олтинтепа ёдгорлигидан пахса ва хом ғишт билан кўтарилган баланд 
минора (зиккурат) топилган. Унинг баландлиги 12 м гача боради.Эроннинг 
Масжиди Сулаймон ва Барди Нешанде ёдгорликлари ҳам мил. ав. 
мингйиллик ўрталарига оид бўлиб, уни қуришда табиий тепалардан 
фойдаланилган. Машҳур шарқшунос олим Р.М.Гиршман бу ёдгорликларни 
“муқаддас терраса” деб атаган
1
. Чунки ўша тепалар устида очиқ осмон 
остида оловга сиғинилган.Шунинг учун ҳам баланд кўтарилган бу 
платформа Қўктепадаги ибодатхонаучун, Туркманистон ва Эрондаги каби, 
муқаддас терраса вазифасини бажарган бўлиши керак, деб ҳисобланади. 
Кўктепада топилган иккинчи йирик иншоот шу “шаҳар ҳокимининг 
қароргоҳи” деб аталди. Бу иншоот қолдиғи 2 ярусли, умумий майдони 
200x100 м. У “ҳоким қароргоҳи”нинг ўрни бўлиши керак, унинг атрофи 5-
5,5 мқалинликдаги девор билан ўралган. Шу қароргоҳнинг шарқий 
чеккасида ўлчами 100x80 м бўлган қалъа кўтарилган. Бу иншоот ости ҳам, 
ўша ибодатхонадаги каби, пирамидасимон шаклда гувалаксимон 
ғиштлардан баланд кўтарилган. 
Кўктепанинг иккинчи босқичида қурилган яна бир иншоот 
шаҳарнинг ташқи мудофаа девори бўлиб, унинг ҳозирги кунда сақланиб 
қолган қалинлиги 12-13 м ни ташкил этади. Мудофаа девори асосан тўғри 
бурчакли ғиштдан тикланган, улар орасида гувалакларнинг учраши бу 
иншоот ҳам ўша “ибодатхона” ёки “ҳоким қароргоҳи” билан бир пайтда 
қурилган бўлиши керак, деб хулоса чиқаришга имкон беради.Демак, 
Кўктепа II даврида қадимги қабилалар ҳаётида йирик ижобий ўзгаришлар 
юз бериб, дастлабки урбанизация жараёнлари бошланганлиги кўринади. Бу 
урбанизациянинг энг муҳим элементларидан 100 га майдонни ўраган 
ташқи мудофаа девори, ибодатхона ва шаҳар ҳокимининг қароргоҳи 
1
Гиршман.


91 
қурилган. 
Ҳоким қароргоҳининг атрофдаги бошқа иморатлардан анча баланд 
кўтарилишининг ўзи ҳам жамиятда ижтимоий тенгсизлик бошланганидан 
далолат беради. Бу фақат шаҳар миқёсидаги ҳодиса бўлмай, балки давлат 
тизими ҳам шаклланганлигини кўрсатади. Чунки бунчалик йирик 
ҳажмдаги мудофаа деворлари, ибодатхона ва ҳоким қароргоҳи 
қурилишини давлат тизимисиз ташкил этиб бўлмасди. 
Кўктепадаги ҳаётнинг учинчи босқичи Ўрта Осиё Македониялик 
Александр томонидан босиб олингандан кейинги даврларга тўғри келади
1

Юнон ёзма манбаларида Суғдиёнанинг марказий шаҳарлари босиб 
олиниши жараёни тафсилотлари ёзилар экан, Александр Спитамен 
бошчилигидаги қўзғолонни бостириш учун Яксарт бўйларидан қайтиб 
келганда, Спитамен Марокандани ташлаб шимолга, Суғдиёнанинг иккинчи 
пойтахтига кетганлиги тўғрисида маълумот берилади.Бу ёзма манбада 
эслатилган Суғдиёнанинг иккинчи пойтахтини бир гуруҳ олимлар Бухоро 
воҳасидан қидиришса, бошқалари Қашқадарё воҳасидан қидиришади. 
Ҳамма 
гап 
шундаки, 
Спитамен 
бошчилигидаги 
қўзғолончилар 
“Марокандадаги шаҳар қамалини ташлаб, айнан шимолдаги “басилея”га 
кетди”, дейилган. Бундан ташқари, ўша “басилея” атрофидаги қадимги 
подшолар ов қиладиган боғ – “парадис” эслатиладики, у ҳам Зарафшон 
дарёси ҳавзасида бўлиши керак. 
Спитамен бошчилигидаги қўзғолончилар ўз озодликлари учун шу 
қадар қаттиқ курашадиларки, Александр ўзининг бор кучини суғдлик 
ватанпарварларга қарши ташлашга мажбур бўлади. Натижада мил. ав. 329-
328 йиллардаги қирғинларда шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг кўпи қирилиб 
битади. Омон қолганлари тоғларга ва даштларга қочади. Бўш қишлоқ ва 
шаҳарлардан ҳеч кимга наф йўқлиги сабабли, мил. ав. 327 йилда 
Александр Бахтарияга қайтиб бориб, лашкарбошиси Гефестионга Бахтария 
ва Суғдиёнада 8 та (айрим манбаларда 12 та) шаҳар қуришни топширади. 
Кўктепанинг ички мудофаа девори квадрат шаклидаги ғиштлардан 
коридор-галерея типидаги девор сифатида қурилган. Айнан шундай девор 
Афросиёбда ҳам тикланганлиги маълум. Шуниси қизиқки, ички мудофаа 
девори икки марта қайта қурилади. 2002 йилги қазишмалар даврида ички 
шаҳарнинг марказий қисмларида жуда катта майдонда айнан шундай 
40x40x10-12 ҳажмдаги ғиштлардан кўтарилган кўплаб иморатларнинг 
қолдиқлари топилди. Ҳамма гап шундаки, бу иморатлар ҳам ички мудофаа 
девори каби 2-3 мартадан қайта таъмирланган. Шунга қарамай, бу 
қатламлардан ҳақиқий эллинизм даврига хос сопол буюмлар кам топилди. 
Бинобарин, Ўрта Осиёнинг кўплаб ҳудудларида пайдо бўлган квадрат 
шаклидаги ғиштлар айнан эллинизм кириб келиши билан эмас, балки 
бироз эртароқ, Аҳоманийлар сулоласи ҳукмронлигининг охирги 
босқичларида пайдо бўлган бўлиши мумкин. Худди шунингдек, Кўктепада 
ҳам дастлабки квадрат шаклидаги ғиштларнинг пайдо бўлиши Александр 
1
Арриан;Квинт Курций Руф; Сагдуллаев. Қадимги.


92 
юришларидан сал илгарироқ пайдо бўлган бўлиши керак. Шунга қарамай, 
Александр топшириғи билан “шаҳар қуришга келган” Гефестион юқорида 
эслатилган Кўктепадаги бир нечта қурилиш этапларидан бирини амалга 
оширган бўлиши керак. 
Кўктепа ўрнидаги шаҳарни Александр босиб олиб, уни ўзининг 
йирик империясидаги шаҳарлардан бирига айлантиргач, 50-60 йилдан 
кейин бу ерда ҳаёт ҳозирча биз билмаган сабабларга кўра, сўнади. 
Шундай қилиб, Кўктепа ўрнидаги турар жой макони мил. ав. IX-
VIII асрларда пайдо бўлиб, бу даврда Ўрта Осиёнинг кўпчилик воҳаларида 
ўтроқ деҳқончилик вужудга келганини ва бу ерда ҳам худди шундай 
жамоалар яшаганини кўрамиз. Ўрта Осиё халкдарининг энг қадимги – 
зардуштийлик динининг шаклланиш жараёни ва диний-фалсафий китоби 
“Авесто” айнан шу даврда ва шу юртларда яратилганлигини Кўктепадан 
топилган ибодатхона ва ёзма манбалар тасдиқлайди. 
Мил. ав. VII асрдан бошлаб ҳудудда урбанизация ва энг қадимги 
давлатлар ташкил топиши жараёни бошлангани маълум. 
Кўктепа ўрнидаги шаҳар жаҳондаги энг қадимги империялар 
даврини ҳам бошдан кечирди. Бу Эроннинг Аҳоманийлар империяси даври 
ва Македониялик Александр тузган империя давридир. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish