Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Таллашқонтепа.
Шимолий Бахтария шаҳарлари орасида Қизилтепа 
яхшиўрганилган бўлса, ҳарбий истеҳкомлар – қалъалари орасида 
Таллашқонтепа тўлиқ қазилган. Доира шаклидаги бу ёдгорлик Шеробод 
деҳқончилик воҳасида жойлашган. Диаметри 135 м. Қалъа девори 
қалинлиги 5 м, хом ғиштдан терилган. Қальа деворига ташқи тарафдан 15 
та бурж тақаб қурилганлиги унинг мудофаа қудратини, ҳарбий 
салоҳиятини янада оширган. 
Қалъа деворига ҳам, буржларга ҳам шаҳмат тарзида икки қатор 
шинаклар ўрнатилган. Пастки қатор шинаклар тиззалаб туриб отишга, 
устки қатор шинаклар тик туриб отишга мўлжалланган. 
Таллашқон қалъасининг ягона дарвозаси ғарб томонда, узун йўлак 
тарзида қурилган. Душманнинг дарвозага кириши осонкечмаган, чунки у 
тўрт тарафлама мудофаа қилинган. Биринчи қатор мудофаабу параллел 
деворларнинг дарвоза олд қисмида қурилганлиги бўлса, иккинчи мудофаа 
усули унинг буржга тақаб қурилганлиги бўлади. Учинчи мудофаа, албатта, 
қалин мудофаа деворининг устидан бўлган. Тўртинчи мудофаа йўлаксимон 
узун кириш йўлига шинаклар очилганлигидир. Дарвозадан кириб келган 
душман шу шинаклардан ўққа тутилган. 
1
Сагдуллаев. Основные черты.


86 
Таллашқон қалъасининг ички қисмида, девор бўйлаб жамоаларнинг 
яшаш уйлари қурилган. Марказий қисми очиқ ҳовлидан иборат бўлган. 
Қалъада иккита қурилиш даври кузатилган. Олинган ашёлар Кучук IIIва 
Кучук IVдаврларига тўғри келади
1

Пишактепа 
–Шимолий Бахтариянинг илк темир даврига оид яна бир 
ёдгорлиги, Кучуктепадан 350 м ғарбда жойлашган. А.Асқаров томонидан 
ўрганилган ушбу ёдгорлик қурилиш услубига кўра ҳозирча Бахтария 
тарихида ягона ҳисобланади. Пишактепа иншоотининг марказида 
йўлаксифат узун хоналар бўлиб, улар арк усулида ёпилган. Шу йўлаксифат 
хоналар ташқи тарафида кенг зални эслатувчи иккита хона 
жойлашган
2
.Кўламига қараганда, бу хоналар очиқ бўлган кўринади. Мана 
шу меъморий ансамбль атрофида яна кичик хоналар мажмуаси жойлашган. 
Археологлар меъморий ансамбль атрофида жойлашган кичик 
хоналардан бирининг девори, поллари ёнганлиги, қизариб, куйиб 
кетганлигини аниқлашган. Юқорида эслатиб ўтилган йўлаксифат узун 
хонада эса ёнган одам суяклари алоҳида-алоҳида кўмилганлиги, устидан 
бир қатор ғишт терилиб, яна одам суяги ёнган куллар кўмилганлиги 
археологлар тадқиқотларида қайд этилган. Демак, археологик далиллар 
Пишактепа мисолида Бахтарияда илк темир даврида зардуштийлик билан 
бир қаторда кремация одатининг бўлганлигини кўрсатмокда. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish