Дафн маросими урф-одатлари.
Қазишмалар пайтида ўлим ва
марҳумларни кўмиш билан боғлиқ муайянурф-одатлар излари қайд
этилган.
Чуст ёдгорлигида (Буонамозор) марҳумлар қуйидагича дафн
этилган:
1. Жасад оёқ-қўллари букланган ҳолда чап ён томони билан
ётқизилган.
2. Мурда оёқ-қўллари чўзилиб, орқаси билан ётқизилган.
3. Катта сопол идишларга ҳам жасадлар қўйилган.
4. Мурда эти суягидан ажратилган ҳолда дафн этилган.
Қолаверса, ўраларда, полларда ва йирик идишлар ичида одамлар
бош чаноғи алоҳида учраши ҳам қайд этилган. Мутахассислар фикрича,
топилган жасадлар қолдиғи икки даврга тааллуқли.
Чуст ўз майдони (4 га), тузилиши ва хўжалигидаги хусусиятларига
кўра ўртача катталикдаги ёдгорлик бўлиб, каттароқ қишлоқ вазифасини
бажарган. Аммо ёдгорликнинг шимоли-ғарбий томонида мустаҳкам девор
билан ўралган қисмнинг (баъзида арк ҳам дейилади) учраши унда
шаҳарсозлик белгилари пайдо бўлганидан дарак беради, яъни уни
шаҳармонанд макон (протогород), деб аташ мумкин. Қолаверса, бу
ёдгорлик Фарғона водийси шимолий қисмининг ўзига хос маркази эди.
VII. ИЛК ТЕМИР ДАВРИ
Қадимги Шарқ ёзма манбаларида таъкидланишича, темирни
биринчи бўлиб хеттликлар кашф этишган. Улар бу кашфиётларини узок
вақт сир сақлаганлар ва бошқа халқларга ўргатмаганлар. Темир
тўғрисидаги энг қадимги ёзма манба ҳам Хетт миххат ёзувлари
ҳисобланади. Мил. ав. XIX-XVIII асрларга оид “Анитти” матнида Хуррит
83
шаҳар-давлат ҳудудидаги Пурусхонди ҳокими ўз вассали Аниттига темир
тахт ва асо тақдим қилгани ифодаланган. Темирнинг баҳоси ҳам бошқа
металлар, жумладан, олтиндан 9-10, кумушдан 35-40, қўрғошиндан 400
баробар қиммат бўлган. Бу маълумотлар темирнинг кашф этилиши
тўғрисидаги ёзма манбалардан олинган.
Археологик манба сифатида энг қадимги темир мил. ав. V-IV
мингйиллик қатламларидан учрай бошлайди. Тадқиқотлар даврида
топилган 14 дона думалоқ шаклдаги мунчоқнинг кимёвий таҳлили улар
метеорит темиридан ясалганлигини кўрсатган. Темир рудасидан ясалган
энг қадимги археологик топилма Шимолий Ироқдаги Самарре
қабристонидан топилган тўрт учли қуролдир (мил. ав. XXX-XXV асрлар).
Шу даврларга оид темир қуроллар Месопотамия, Анатолия, Мисрда ҳам
учрайди. Энг кўп темир буюм Аладжа-Хююк (Хетт, мил.ав. XXI аср)
ёдгорлигидан топилган бўлиб, метеорит ҳамда темир рудаларидан ясалган.
Археологик маълумотлар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки,
инсоният дастлаб табиатда учрайдиган метеорит, тош-темирдан
фойдаланишни ўзлаштирган. Илк бронза даврига келиб эса, темир
рудасини эритиб, қурол-яроқ ясашга эришган.
Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида темирнинг пайдо бўлиши
олимлар орасидаги мунозарали масалалардан бири ҳисобланади.
В.М.Массон Ўрта Осиёга темир мил. ав. X-VII асрларда Эрон орқали
келган
деса,
Ю.А.Заднепровский
Фарғонадаги
Далварзинтепа
ёдгорлигидан топилган темир пичоқ ва темир рудаси асосида илк
темирнинг тарқалишини мил. ав. X-VIII асрлар билан боғлайди. Академик
А.Асқаров Сурхондарёдаги Кучуктепадан топилган манбалар асосида мил.
ав. VIII асрни илк темир даври, деган бўлса, А.С.Сагдуллаев Ўрта Осиё
ҳудудидан топилган, темирдан ясалган барча топилмалар рўйхати ва
хронологик даври асосида мил. ав. X-VIII асрларни бронза давридан илк
темир даврига ўтиш, мил. ав. VII-IV асрларни эса илк темир даври, деб
атайди.
Сўнгги йилларда Жанубий Туркманистоннинг сўнгги бронза
даврига оид Тоголок-21, Гонур, Жанубий Ўзбекистондаги Жарқўтон
ёдгорликларидан темирдан ясалган энг қадимги буюмлар топилмоқда. Бу
топилмалар мил. ав. XV-X асрлардаёқ бизнинг аждодларимиз хеттликлар
сингари темирни билишгани ва ундан хўжаликда фойдаланишганидан
гувоҳлик беради.
Ўзбекистон ҳудудида илк темир даврига оид бир қатор маданиятлар
мавжуд. Булар Фарғона водийсидаги Чуст, Тошкент воҳасидаги Бургулук,
Зарафшон ва Қашқадарё воҳасидаги қадимги Суғд, Сурхон воҳасидаги
Кучуктепа ва Хоразм воҳасидаги Қуйисой маданиятларидир. Шу
маданиятларга оид кўплаб археологик ёдгорликларнинг ўрганилиши
натижасида
Ўзбекистон ҳудудида
илк
темир даврида
яшаган
аждодларимизнинг ҳаёт тарзи, моддий маданияти ҳақида кўпроқ маълумот
тўпланмоқда.
84
Do'stlaringiz bilan baham: |