Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Уй-жойлар
. Мустаҳкам деворлар билан ўралган ёдгорликда уй-
жойлар қандай бўлган экан, деган савол тадқиқотчиларни узоқ вақт 
ўйлантирди. Фақатгина 70-йилларга келиб бу масалани ҳал этиш бўйича 
маълум ишлар қилинди. Бу ерда уч хил: ғиштдан тикланган уйлар, ярим 
ертўлага ўхшайдиган ва енгил қора уй (капа) типидаги уй-жойлар қолдиғи 
аниқланди. Лекин улар жуда ёмон аҳволда етиб келган. Умуман Фарғона 
водийси қадимги ёдгорликларини қазиб ўрганувчиларни бир нарса 
қийнайди: уй-жойлар деярли сақланмаган. 
Гулдор, жимжимадор сополлар, бронзадан ясалган ажойиб қурол-
яроқлар тайёрлай билган далварзинликларнинг турар жойлари ёмон 
сақланганлиги 
сабаби 
ҳали 
бизга 
қоронғу.Бу 
муаммони 
ойдинлаштирадиган бирдан-бир сабаб қадим Фарғона уй-жойларини 
қуришда фойдаланилган қурилиш материаллари билан боғлиқ бўлса керак. 
Бизнингча, қадимда ҳам бинолар ҳозиргига ўхшаб кўпроқ ёғоч синч билан 
қурилган. Вақт ўтиши билан синч ёғочлар чириб, бинолар қолдиғи яхши 
сақланмаган бўлиши мумкин. Бу фикрнинг тасдиғи сифатида Ўш 
яқинидаги Сулаймон тоғидаги Чуст маданиятига тааллуқли ёдгорликдаги 
бундан 3000 йилдан зиёд олдинги уйлар (ярим ертўла) қолдиқларини 
келтириш мумкин. Бино полидан ёғоч устунлар ўрни (чуқурчалар тизими) 
топилган. Ҳатто уй ўртасидан марказий устун ўрни ҳам аниқланган. 
Хўжалиги
. Демак, аҳоли девор билан ўралган уй-жойларда яшаган 
экан. Хўш, ўша аҳоли нима билан шуғулланган, тирикчилиги қандай 
ўтган? Аввало, улар деҳқонлар бўлиб, ўз эҳтиёжларини қондириш учун 
хонаки чорвачилик билан ҳам шуғулланганлар. Далварзин ва бошқа 
ёдгорликлардан топилган суяк қолдиқларини ўрганиш уларда ҳозирги уй 
ҳайвонларининг деярли барчаси, яъни сигир, қўй, эчки, от, эшак, ит ва туя 
маълум бўлганлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, улар овчилик билан 
ҳам шуғулланишган: балиқ суяклари ва жез қармоқ топилган. Лекин чорва 
маҳсулотларига бўлган асосий эҳтиёжларини кўчманчи чорвадорлар 
ҳисобига ҳам қондирган бўлсалар керак. 
Деҳқончилик сунъий суғоришга асосланган, ер омочда ҳайвон 
кучидан фойдаланиб ҳайдалган. Бундай дейишимизга сабаб шуки, 
Далварзинда топилган буғдой, арпа, нўхатни Фарғона иқлими шароитида 
1
Заднепровский. Древнеземледельческая культура.


79 
фақат суғорма деҳқончилик воситасида етиштириш мумкин. Омочдан 
фойдаланганлик масаласига келсак, тош ва металлдан ясалган бу меҳнат 
қуроли намуналари бизга археологик ёдгорликлардан маълум. Қадимги 
Мисрда топилган ёғоч омочларга асосланиб, бу ерда ҳам ана шундайлари 
бўлган, дейиш мумкин. Қўшимча қилиб шуни айтамизки, Сўх қишлоғи 
яқинидаги Янгиариқсойда (Риштон тумани) ва Саймалитошда қоятошларга 
солинган тасвирлар орасида омоч билан ер ҳайдаётган деҳқон сурати бор. 
Бу расмларга ҳам худди Далварзин каби 2800-3000 йил бўлган. Демак, 
Фарғонада ушбу даврда омоч билан ер ҳайдалганлигини кўрсатувчи 
далиллар етарлича. Далварзинда деҳқончилик билан боғлиқ кўплаб меҳнат 
қуроллари ҳам топилган. Улар орасида тош ва жездан ясалган ўроқларни 
алоҳида қайд этиш зарур.
Этнографик маълумотларга кўра, ҳосил пишгач, донли экинлар ё 
томири билан юлиб олинган, ёки бошоқнинг ўзи қирқиб олинган. Бу 
ишларда биз юқорида таъкидлаган тош ва жез ўроқлардан фойдаланилган. 
Улар ёғоч ва суякдан даста қилиб ишлатилгани тажрибада текшириб 
кўрилган ва ижобий натижа олинган. Тош ўроқларнинг 800 таси водий 
ҳудудларидан, шундан 480 таси Далварзиндан топилган. Тадқиқотларга 
кўра, далварзинликлар нон маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишган. Бу 
ерда археологлар уч минг йиллик нонвойхона қолдиқларига ҳам дуч 
келганлар. Ортиқча дон маҳсулотлари махсус ўраларда сақланган. Бундай 
маҳсулот сақлашга мўлжалланган ўраларда 4-10 центнер дон сақлаш 
мумкин экан. Дон сақлашнинг бундай усулидан ҳозир ҳам кенг 
фойдаланилиши маълум. Баъзи тоғолди ва тоғли районларда яшовчи аҳоли 
ортиқча ғаллани даланинг ўзида, қуруқ жойдан кавланган ўрада 
қолдирганлар, 
фақат 
уруғлик 
дон 
уйлардаги 
ўраларда 
сақланган.Далварзиндан арпа, буғдойдан ташқари, айрим дуккакли 
экинлар қолдиғи, тариқ, ошқовоқ уруғи, шафтоли ва гилос данаклари 
топилган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish