Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Фарғона бронза даври ёдгорликлари



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Фарғона бронза даври ёдгорликлари
(Чуст қадимги деҳқончилик маданияти) 
Бронза даври охирларидан Ўрта Осиёнинг бир неча районларида 
катта ўзгаришлар рўй бера бошлади. Бунга сабаб шу даврда чўл 
минтақаларида яшовчи қадимги аҳолининг бир қисми ўтроқлашиб, 
деҳқончиликка ўта бошлаганидир. Бошқа чорвадор аҳоли ҳаётида ҳам 
ривожланиш тез суръатлар билан кетмоқда эди. Қадимги деҳқонлар ва 
чорвадорлар қўлида анча-мунча ортиқча маҳсулот тўплана боради, 
тенгсизлик куртаклари кўрина бошлайди. Бу нарсалар Ўрта Осиёнинг 
қатор районларида ўтроқ деҳқончиликка асосланган бир неча марказлар 
пайдо бўлишига туртки беради. Туркманистон, Ўзбекистоннинг Тошкент 
вилояти, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Фарғона 
водийсидаги бундай қадимги деҳқончилик ўчоқлари очиб ўрганилган. 
Улардаги моддий маданият қолдиқлари (чархсиз, ёпма усулда ясалган, 
сиртига бўёқ билан геометрик шаклда нақш солинган сопол идишлар, тош 
ўроқлар ва пичоқлар) бир-бирига жуда ўхшайди. Ҳозир Ўрта Осиёда 
археологлар томонидан бундай деҳқончилик марказларидан 10 таси 
аниқланган. Шарқий Туркистоннинг Тарим воҳасида ҳам қадимги 
деҳқончилик маркази аниқланган
1

Чуст қадимги деҳқончилик маданияти ёдгорликлари. 
Қадимги 
деҳқончилик марказларидан бири Фарғона водийси ҳудудида ҳам топиб 
ўрганилган. Юқорида келтириб ўтилган жараён, яъни кўчманчиларнинг 
аста-секин деҳқончиликка ўтиши дастлаб водийнинг шарқий қисмида 
(ҳозирги Андижон ва Ўшвилоятларида) кузатилди, илк деҳқонлар 
маконлари айнан шужойларда аниқланган. Қадимги деҳқонлар ўтмиши 
билан боғлиқ ёдгорликлар илк бор топилган жой номи билан 
Чуст 
маданияти ёдгорликлари
деб юритилади. Бу гуруҳ археология 
ёдгорликлари водийда бундан қарийб 30 асрдан зиёд вақт олдин яшаган 
аҳоли ҳаёти, турмуш тарзининг тилсиз гувоҳларидир. Ҳозирги кунда 
Фарғона водийсида 80 дан ортиқ Чуст маданияти археологик ёдгорликлари 
аниқланган. Бу ёдгорликларни ўрганишда санкт-петербурглик йирик олим, 
профессор Ю.А.Заднепровскийнинг хизматлари каттадир.
 
Аввало, Чуст маданияти ёдгорликлари (Далварзинтепа, Чуст, 
Ашқолтепа ва бошқ.) даврий санасини белгилаш ҳақида. Ҳозирги кунга 
келиб бу ёдгорликлар санаси икки босқичга: 1) мил. ав. XII-IX асрлар ва 
мил. ав. VIII-VII асрларга бўлинган ҳолда таклиф этилмоқда
2
.Бу даврий 
сана стратиграфик кузатувлар, ушбу маданият топилмаларини солиштириб 
ўрганиш, радиоуглерод анализи асосида аниқланган. Буларга қўшимча 
равишда ҳар икки даврий сана орасидаги чегара қилиб муҳим кашфиёт – 
1
Debaine-Fгапcford.Б. 183-213.
2
Матбабаев. Некоторые итоги.Б. 54.


77 
темирнинг кашф этилиши ҳам олинган. Темирнинг пайдо бўлиши, ўртача 
олганда, мил. ав. VIII асрга тўғри келади. Бу санага кўра, Чуст маданияти 
ёдгорликлари 1-босқичи сўнгги бронза, 2-босқичи илк темир даврига 
тўғрикелади. 
Фарғонадаги илк деҳқонлар ёдгорликлари, сув бўйидаги унумдор 
ерлар ўзлаштирилишига кўра, алоҳида ёки гуруҳ (икки ёки ундан ортиқ 
ёдгорлик) тарзида жойлашган. Бунинг далили сифатида ёдгорликларнинг 
жойлашиш тизимини келтириш мумкин. Текширишлар кўрсатишича, 
водийда воҳалар ва айрим ёдгорликлар орасидаги масофа 20-30 км га 
борган. Бу оралиқ, этнографик маълумотларга кўра, отда бир юришда ёки 
туяда бир кунда босиб ўтиладиган йўлга тенг бўлган.Ана шундай воҳалар 
археологлар томонидан Фарғона водийсининг 15 та географик 
районларида қайд қилинган. Ҳар бир воҳада алоҳида уй, майда 
ёдгорликлар ва биттадан йирикроқ археологик ёдгорлик қайд этилган. 
Фарғона бронза даври ёдгорликлари, майдонига кўра, учга 
бўлинади: 
1. Йирик археологик ёдгорликлар (майдони 13 гадан 25 гагача); 
2. Ўрта ўлчамдаги ёдгорликлар (1-5 га); 
3. Майда ёдгорликлар (0,1-0,9 га). Ана шу ёдгорликлардан 
асосийларини келтириб ўтамиз. Булар ичида энг йириги Далварзин ва Чуст 
ёдгорликлари ҳисобланади. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish