Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Ҳунармандчилик.
Далварзиндаги илмий-қидирув ишлари бу ерда 
ҳунармандчиликнинг баъзи соҳалари эндигина шакллана бошлаганини 
кўрсатди. Булар кулолчилик, тўқимачилик, металл (бронза) эритиш, 
тоштарошлик, суякка ишлов бериш, заргарлик кабилар эди. 
Кулолчиликда идишлар асосан кулоллик чархларисиз ясалган. 
Идишлар сирти оч қизил, қизил рангга бўялиб, бир қисмига жигарранг ёки 
қора рангда геометрик шакллар, баъзан ҳайвон тасвирлари солинган. 
Умуман сопол идишларнинг 20 дан ортиқ типи (хили) қайд этилган. Сопол 
идишларнинг хушбичимлиги, гуллари жимжимадорлиги ва хумдонда 
сифатли пиширилгани ҳозир ҳам мутахассисларни ҳайратга солади. 
Дафн маросими билан боғлиқ урф-одатлар
. Далварзинда яшаган 
аҳоли мил. ав. IIмингйиллик охирги чораги-I минг йиллик бошларидаги 
бошқа қўшни қабилалардан фарқли ўлароқ ўз қавмларини алоҳида мозорга 
эмас, балки ўзлари истиқомат қилиб турган уй-жой поли ва девори остига 
ёки ташландиқ турар жойларга дафн этганлар. Энг дастлабки вақтларда 
мурдалар оёқ-қўллари букланган ҳолда ён томони билан қўйилган. 


80 
Дафн этишда қуйидаги одатлар бўлган: 
1. Якка ҳолда кўмиш; 
2. Гуруҳлаб (балки оилавий?) дафн этиш; 
3. Инсон суякларини қайта кўмиш; 
4. Одам калла суякларини алоҳида қўмиш; 
5. От, сигир, эчки ва қўй калла суякларини алоҳида кўмиш. 
Баъзи суяклар куйдирилганининг ва ахлатхоналарда инсон суяклари 
учрашининг сабаблари ҳали фанга сир бўлиб қолмоқда. 
Далварзиннинг водийдагина эмас, балки Ўрта Осиёда тутган ўрни 
ва аҳамияти беқиёс, албатта. Чунки Далварзин ўз майдони ва таркибий 
тузилишига кўра Ўрта Осиёдаги шу давр ёдгорликларидан ажралиб 
туради. Бу ёдгорлик уч қатор кучли мудофаа девори билан ўраб олинган, 
арки эса алоҳида девор билан мудофаа қилинган. Кўп куч талаб этиладиган 
бундай йирик иншоотни маълум бир ташкилий ишларни амалга оширмай 
бунёд этиб бўлмасди. Буни давлат типидаги сиёсий бирлашма амалга 
ошириши мумкин эди. Қолаверса, кучли мудофаа деворлари, арк пайдо 
бўлиши мулкий тенгсизлик ва хусусий мулк пайдо бўлганидан дарак 
берарди. Шуларни ҳисобга олиб, Далварзин камида 3000 йиллик тарихга 
эга бўлган шаҳар эди, деб айтиш мумкин
1

Даврий жиҳатдан Далварзин мил. ав. XII-VIII асрлар билан 
белгиланиши мумкин. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish