Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Афросиёб.
Афросиёб ёдгорлиги ҳозирги Самарқанд шаҳрининг 
шимоли-шарқий чеккасидаги табиий тепалар устида жойлашган. Унинг 
майдони 219 га ни ташкил этади. 
Афросиёб тўғрисида дастлабки маълумотларни рус шарқшунос 
олимлари, ҳарбийлар ва нумизматлар беришади. Афросиёбнинг 
археологик ўрганилиши тарихи В.А.Шишкин мақолаларида тўлиқ 
берилган.Лекин шуни айтиш керакки, Афросиёбда ўтказилган дастлабки 
археологик изланишлар, ўша даврда қазиш услублари етарлича 
ривожланмаганлиги сабабли, қимматбаҳо топилмалар излашдан нарига 
ўтмади
1
.Афросиёбни методик жиҳатдан тўғри қазиш ва ўрганишни 
А.И.Тереножкин бошлаб берди. Бу олим иккинчи жаҳон урушидан 
кейинги дастлабки йиллардаёқ Афросиёб харобаларида жуда қисқа 
муддатли археологик қазишма ишлари ўтказиб, бутун Самарқанд 
шаҳрининг ривожланиш босқичларини белгилаб берди. Унинг ишлари шу 
даражада аниқ эдики, ўша илмий асар чоп этилганига 50 йилдан зиёд вақт 
ўтган бўлишига қарамай, у ажратган археологик комплекслар ва 
белгилаган даврлар кейинги археологлар томонидан жуда ҳам кам 
ўзгартирилган
2
.Афросиёб ва унинг атрофидаги энг қадимги қатламларни 
ўрганишда С.К.Кабанов, Г.В.Шишкина, Н.Б.Немцева, М.Н.Филанович 
ҳамда М.Туребековларнинг хизматлари ҳам катта бўлди.1989 йилдан 
бошлаб Афросиёбда ўзбек-француз қўшма археологик экспедицияси 
ишламокда. Бу экспедиция Афросиёбнинг мудофаа деворлари, шимолий 
1
Шишкин. Б.9.
2
Тереножкин. Согд и Чач; Тереножкин. Вопросы периодизации.


93 
қисмидаги акрополнинг шаклланиши, унинг ривожланиш жараёнларини ва 
демак, қадимги шаҳарнинг вужудга келишини анча мукаммал ўрганди. 
Афросиёбнинг энг қадимги қатламларини ўрганишда асосий 
эътибор мудофаа деворларига қаратилди, чунки мудофаа деворлари 
қадимги шаҳарларнинг энг баланд қисмига қурилиб, кейинги давр 
қатламлари билан жуда кам кўмилади.Бу ишни амалга оширишда, айниқса, 
1990-йилларнинг бошларида Афросиёб қалъасининг шарқий қисмида олиб 
борилган археологик изланишлар катта натижалар берди: мил. ав. 
мингйиллик ўрталарига оид мудофаа девори остидан гувалаксимон 
ғиштлардан кўтарилган, бироз қадимгироқ бошқа мудофаа девори 
топилди
1
. Бу девор монолит тарзида, қалинлиги 7-8 мқилиб қурилган эди. 
Бундан фарқли ўлароқ илгари маълум бўлган ва мил. ав. мингйиллик 
ўрталарига мансуб девор тўғри бурчакли стандарт ғиштлардан 
йўлак-галерея типида қурилган эди. Мудофаа девори ривожидаги бундай 
стратиграфия ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, балки жамият ривожидаги 
мураккаб жараёнларнинг инъикоси сифатида юзага келган. 
Олинган бу натижалар бошқа қазишмаларда ҳам такрорланадими 
ёки йўқми, деган гумон билан Афросиёбдаги биринчи мудофаа девори 
(акрополни ўраб турган девор) ва тўртинчи мудофаа девори бутун 
айланаси бўйича текшириб чиқилди. Натижада, Афросиёб биринчи 
мудофаа девори ҳам, тўртинчи мудофаа девори ҳам бир пайтнинг ўзида 
гувалаксимон ғиштлардан кўтарилганлиги маълум бўлди. Кўктепадаги 
худди шундай гувалаксимон ғиштлар радиокарбон анализ ёрдамида мил. 
ав. VII аср бошларига оид, деб даврлаштирилганлигиҳисобга олинса, 
Афросиёбнинг мил. ав. мингйиллик ўрталарига оид девори остидан чиққан 
мудофаа иншоотини ҳам мил. ав. VII аср бошларида қурилган,десак хато 
қилмаган бўламиз
2

Қадимги шаҳарнинг яна қайси қисмларидан энг қадимги қатламлар 
чиққан?Афросиёбнинг жануби-ғарбий қисмидаги мудофаа деворини 
ўрганиш давомида археолог М.Туребеков гувалаксимон ғиштлардан 
кўтарилган мудофаа девори остидан жуда ҳам оддий, лўмбоз услубида 
кўтарилган энг дастлабки мудофаа деворини топди
3
.Худди шундай 
услубда кўтарилган девор қолдиғини Г.В.Шишкина Афросиёбнинг 
шимолий ҳамда шимоли-ғарбий қисмидан ҳам топган. Шу қатламдан 
топилган 10 дона сопол идиш синиғининг 5 донаси цилиндр-конус 
шаклида кулоллик чархида тайёрланган идиш бўлса, қолган 5 таси қўлда 
ясалган ва идишлардан бирининг сиртига учбурчак шаклидаги нақш 
солинган эди. 
Бу сополлар мажмуасини биз мил. ав. VIII аср охирлари-VII аср 
бошлари билан даврлаштирдик. Афросиёбда бундан илгарироқ ишлаб 
чиқарилган сопол идишлар жуда кам учрайди. Афросиёбнинг шимолий 
ҳамда шарқий қисмларида турли давр қатламлари орасидан мил. ав. XII-X 
1
Иневаткина.
2
Исамиддинов. О дате.
3
Туребеков. Б. 44.


94 
асрларда дашт ҳудудларида кенг тарқалган чорвадор аҳолига хос ва 
тасодифан юқори қатламларга чиқиб қолган сопол идишлар парчалари 
учрайди. 
Қадимги давр қатламлари орасида шаҳар ҳокими қалъаси остидаги 
платформани ҳам эслатиб ўтиш керак. Бу платформа ҳам, Кўктепа ҳокими 
қароргоҳи остидаги иншоотларга ўхшаб, гувалаксимон ғиштлардан 
кўтарилган. 
Шундай қилиб, Афросиёбнинг қуйи қатлами мудофаа девори оддий 
лўмбоз услубида кўтарилган. Бу энг қадимги девор бўлиб, мил. ав. VIII 
асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун Афросиёбни ўраб турган. 
Мил. ав. VII аср бошларидан Ўзбекистоннинг жанубий 
ҳудудларидаги анча ривожланган шаҳар маданияти таъсири остида бу ерда 
ҳам урбанизация жараёнлари бошланганлиги кузатилади. Ўша қадимги 
мудофаа иншооти гувалаксимон ғиштлар билан монолит тарзда 
кўтарилган, қалинлиги 7-8 м (баландлиги ҳам шундан кам бўлмаган). Айни 
пайтда, шаҳар таркиби (балки давлат тузилмаси) шаклланганлигидан бўлса 
керак, ҳоким қальаси платформаси ҳам айнан шу даврда гувалаксимон 
ғиштлардан баланд кўтарилган. Бундан ташқари, ҳокимлик жойлашган 
ўша акрополь шаҳарнинг бошқа қисмларидан ажратилиб, алоҳида девор 
билан ўраб олинади. Бу, албатта, шаҳар барпо бўлганлигининг ва айниқса, 
давлат тузилмаси вужудга келганлигининг муҳим белгилардан биридир. 
Шаҳар ривожланишидаги кейинги босқич мил. ав. VI аср иккинчи 
ярмидан IV аср охирларигача бўлган даврни қамраб олади.Бу даврда шаҳар 
мудофаа деворлари қайта таъмирланади. Илгариги мудофаа девори 
гувалаксимон ғиштлардан монолит тарзда кўтарилган бўлса, эндиликда 
ўша эски девор устидан тўғри бурчакли ғиштлар билан йўлак-галерея 
типидаги мудофаа девори тикланади. Лекин Афросиёбнинг шимолий 
қисмидаги Сиёб дарёси бўйидаги мудофаа девори пахсадан кўтарилган ва 
бу ерда ҳам йўлак-галерея типидаги девор қурилган. Айни шу даврда 
Афросиёбни ўраб турган мудофаа девори камида 2-3 марта қайта 
таъмирланган. 
Бу қатламлардан чиққан археологик топилмалар мил. ав. VI аср 
иккинчи 
ярмидан 
IV 
аср 
охирларига 
бўлган 
давр 
билан 
даврлаштирилган.Бу давр қатламлари Афросиёбнинг фақат мудофаа 
деворларида эмас, балки ўша бутун 219 га майдонда ва унинг атрофидаги 
кўплаб аҳоли пунктларида ҳам кузатилади. 
Самарқанд шаҳри мил. ав. мингйиллик ўрталарида майдони 
жиҳатидан бунчалик катта ҳудудни эгаллаганининг асосий сабаби у мил. 
ав. VI-V асрларда эмас, балки ундан анча илгари вужудга 
келганлигидадир. Шунинг учун ҳам шаҳар кейинроқ, яъни мил. ав. VI-V 
асрларда жуда катта ҳудудни эгаллаб, кенгайиб кетган. 
Мил. ав. 329-328 йилларда Самарқанд Александр армияси 
томонидан босиб олинади. Шу юришлар тўғрисида ёзган тарихчилар 
Самарқанд шаҳрини биринчи маротаба эслатиб, уни Мароканда деб 
аташади. Бундан ташқари, Суғдиёнанинг асосий пойтахт шаҳри сифатида 


95 
айнан шу шаҳарни эслашиб, Александр Самарқандни ўзининг Шарқдаги 
асосий таянч нуқтасига айлантиришга ҳаракат қилганлиги тўғрисида 
ёзишади. 
Шундай қилиб, Афросиёб – бу қадимги Самарқанд шаҳрининг 
шаклланиши энг қадимги даврлардан бошланиб, ривожланиши мўғуллар 
томонидан истило қилингунига қадар давом этганини ўзида акс эттирган 
ёдгорлик харобасидир.Бу Марказий Осиёдаги энг кўҳна шаҳарлардан 
ҳисобланиб, жаҳондаги энг қадимги Эребуни ва Рим каби шаҳарлар 
тенгдошидир. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish