Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Замонбобо маданияти
Замонбобо – бронза даврида Зарафшон воҳасида тарқалган 
маданият. Замонбобо қабристони 1950 йилда Яҳё Ғуломов томонидан 
топилган, сўнг А.Асқаров томонидан ўрганилган. Замонбобо маданияти 
ёдгорликлари мил. ав. II мингйилликка оид
2

Замонбобо қабристони Бухоро вилояти Қоракўл туманидан 15 км 
шимоли-ғарбда, Замонбобо кўлининг шимолий қирғоқларида жойлашган. 
Бу ерда 1950-1964 йилларда археологик тадқиқот ишлари олиб борилган. 
Жами 46 та қабр очилган. Қабрлар катакомба – лаҳад типида қазилган. 
Жуда кўп қабрларда иккита – эркак ва аёл скелети учрайди. Учта қабрда 
эркак ва аёл скелети билан бирга бола скелетиҳам топилган. 
Айрим қабрларда скелет ер сатҳидан 10-50 см, бошқаларида эса 70-
130 см чуқурликда жойлашган. Чуқур қазилган қабрлар бойлиги билан 
ажралибтуради. Замонбобо қабрлари сўнгги замонларда бузилган, чунки 
ҳамма скелет жуда ёмон сақланган, фақат 3 та қабрдаги суяклар анатомик 
тўлиқ сақланган ва бузилмаган. Бузилмаган шу қабрлар асосида айтиш 
мумкинки, Замонбобо маданиятида одамларни ёнбош қилиб, ғужанак 
ҳолда кўмиш одат бўлган. Бошлари шарқ ва шимол томонга қаратилган. 
Ҳар бир скелет олдида, унинг бош қисмида биттадан сопол идиш учрайди. 
Бир нечта қабрдан чақмоқтошдан ясалган пайконлар ҳам топилган. Аёллар 
скелетлари ёнидан кўплаб қимматбаҳо ва оддий тошлардан ясалган 
тақинчоқлар, битта қабрдан мисдан ясалган ойна, пичоқ, яна биттасидан 
цилиндр шаклидаги олтин мунчоқ топилган. 
Замонбобо маданияти қишлоқлари. 
Замонбобо маданиятига оид 
биринчи қишлоқ 1961 йилда топилган, 1961-1964 yillarda A.Asqarov 
tomonidan o‘rganilgan. U Zamonbobo ko‘lidan yarim km sharqda joylashgan. 
1
Аскаров. Сапаллитепа; Аскаров, Ширинов.
2
Гулямов,Аскаров, Исламов.


66 
Ёдгорлик баландлиги 4 м гача етадиган қум барханлари тагида қолиб 
кетган. 
Замонбобо қишлоғида одамлар ертўлаларда яшашган. Шундай 
ертўлаларнинг бири чўзинчоқ шаклда бўлиб, узунлиги 23,5 м, кенглиги 9 м 
гача, чуқурлиги 1 м гача боради. Ертўланинг умумий майдони 170 м
2

Шундай катта ертўланинг битта эшиги бўлган, эшикнинг эни 50 см, 
узунлиги 2 м га тенг. Ертўла ҳудудида алоҳида-алоҳида жойлашган 
ўчоқлар, хўжалик ўралари топилган. Ертўла топилмалари чақмоқтошдан 
ясалган пайконлар, тегирмон тошлари, тошдан ясалган мунчоқлар, 
терракота-ҳайкалчалар ва кўплаб ҳайвон суякларидан иборат. 
Замонбобо қишлоғи атрофи мудофаа девори билан ўралган. 
Қишлоқнинг жануб томонида олиб борилган тадқиқотлар натижасида 2 м 
қалинликдаги, 40 м узунликдаги қалъа девори очилган. Девор 25-30 см 
гача сақланиб қолган. 
Замонбобо маданиятига оид иккинчи қишлоқ Замонбобо кўлидан 6-
7 км ғарбда жойлашган, лекин бу ерда йирик археологик тадқиқотлар олиб 
борилмаган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish