Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Сополлитепа Сурхондарё вилояти Музработ туманида, Уланбулоқсой



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Сополлитепа Сурхондарё вилояти Музработ туманида, Уланбулоқсой 
этакларида жойлашган. А.Асқаров томонидан ўрганилган
3
. Бронза даврига 
1
Гулямов, Аскаров, Исламов.Б. 170.
2
Сарианиди. Древние земледельцы.
3
Аскаров. Сапаллитепа;Аскаров. Древнеземледельческая культура.


68 
(мил. ав. XVII-XV асрлар) оид. Ёдгорликнинг марказий қисмида 
жойлашган қалъа тўлиқ очиб ўрганилган. У квадрат шаклида бўлиб, 
томонлари 82х82 мга тенг. Қалъа уч қатор мудофаа девори билан ўралган. 
Деворлар лабиринт системасида қурилган бўлиб, Т шаклидаги кўринишга 
эга. Бу мудофаа девори шу қадар геометрик шакл ва аниқликда 
қурилганки, ташқи душман қалъа дарвозасини топиши ҳам мушкул бўлган. 
Қальанинг ҳақиқий дарвозаси жануб томонда бўлиб, Т шаклидаги буржлар 
– деворлар ёрдамида яна худди шундай 7 та сохта дарвоза барпо 
қилинган.Жанг вақтида ҳақиқий эшикни тополмаган душман сохта 
эшиклар орқали лабиринт системасида қурилган қальа деворлари орасига 
тушиб қолган ва қалъа мудофаачилари томонидан осон қўлга 
туширилган.Сополлитепа қалъа деворлари 2 м баландликкача сақланиб 
қолган, хом ғиштдан терилган. 
Қалъа ичида йирик патриархал оилалардан иборат 8 та маҳалла 
жойлашган. Маҳаллалар бир-биридан йўл ва ҳовлилар билан ажратилган. 
Умуман, Сополлитепа қалъасида меҳмонхона, омборхона, ошхона, 
ётоқхонадан иборат 146 та катта ва кичик хоналар мажмуаси очилган. 
Деворлари 46х24х13 см, 42х22х12 см ўлчамдаги хом ғиштдан терилган. 
Уйлар деворга ўрнатилган ўчоқлар билан иситилган. 
Сополлитепада учта қурилиш даври бўлганлиги кузатилган. Ҳар 
бир қурилиш даврида у ёки бу хоналар ўзгартирилган, янги хоналар 
қурилган. Лекин 8 та маҳалла барча қурилиш даврида ўзгармай 
қолаверган. 
Сополлитепа қабрлари. 
Сополлитепада жами 138 та қабр очилган, 
мурдалар хона поллари, деворлари, йўл тагларига кўмилган. 125 та қабрда 
биттадан скелет топилган, 13 та қабр эса коллектив қабр ҳисобланади. 4 та 
қабрда ҳайвон суяклари учраган. 6 та қабр кенотаф қабр ҳисобланади. 
Аёллар чап, эркаклар ўнг биқини билан, ғужанак ҳолда кўмилган. 29 та 
қабрда бронзадан ясалган идиш ва тақинчоқлар учраган. Шундан 23 таси 
аёллар, 6 таси эркаклар қабрига тўғри келади. Аёллар қабрида кўпроқ 
қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган тақинчоқлар, соч тўғнағичлар, 
ойна, сурмадон ва ўсмадонлар учрайди. Тақинчоқлардан ташқари, аёллар 
меҳнати билан боғлиқ қуроллар – игна, урчуқлар кўплаб учрайди. 
Эркаклар қабрида эса кўпроқ пичоқ, теша, болта ва жанг қуроллари – 
найза, камон, ханжар кабилар учрайди. Сополлитепа қабрларида, шахсий 
буюмлардан ташқари, кўмиш маросимида олиб келинган буюмлар ҳам 
топилади. Булар жумласига ҳар хил овқатлар солинган сопол, бронза ва 
ёғочдан ясалган идишлар, муҳрлар киради. 
Юқорида эслаб ўтганимиздек, 4 та қабрда ҳайвон – эчки ва қўй 
скелетига дуч келинган. Бу қабрларда ҳам, худди одам қабрларидек, бой 
ашёлар учраган.Олтита қабр эса кенотаф (скелетсиз) қабрга оид. Кенотаф 
қабрларда ҳам сопол ва бронза идишлар учрайди. Сополлитепа қабрлари 
катакомба (лаҳад), болалар қабрлари эса оддий ўра кўринишида қазилган. 
Катакомба қабрлар аввал тўғри тўртбурчак шаклида қазилган, сўнг лаҳад 
қазилган. Top лаҳад ғишт билан ёпилган. Айрим ҳолларда одамларни 


69 
хумларга солиб кўмиш одати ҳам бўлган. 
Ўликни уйларнинг поли, девори ёки эшиги тагига кўмиш одати 
Ўрта Осиёда энеолит давридан маълум. Бу одат Жанубий Туркманистон 
ҳудудида жойлашган, энеолит даврига оид Қорадепе
1
, Геоксур ўлкасида 
кўплаб учрайди
2
. Сополлитепа ёдгорлиги билан бир вақтга оид бўлган, 
Шимолий Афғонистонда жойлашган Даштли ёдгорлигида ҳам ўликни 
уйларнинг поли ёки деворлари тагига кўмиш одат бўлган
3
. Бу одат нафақат 
Ўрта Осиё, балки Эрон, Ҳиндистон ҳудудларига ҳам тааллуқлидир. 
Сополлитепани ўрганиш мобайнида бронза даврига оид минглаб 
моддий маданият намуналари қўлга киритилди. Бу манбалар асосида 
қадим тарихимизни мумкин қадар аниқ тиклаш имкониятига эга бўлдик. 
Сополлитепа меъморчилиги қадимги Шарқ маданиятида қайтарилмас, 
бебаҳо манба ҳисобланса, ундан топилган нафис кулолчилик ашёлари, 
бронзадан ясалган, санъат асари даражасида ишланган тақинчоқлар, 
хўжалик идишлари ўша давр моддий маданиятини тавсифлашга имкон 
берди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish