Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Кулолчилик
Сополлитепада ўрганилган хумдонлар икки ярусли 
бўлиб, пасти оловхона, усти эса сопол пишириладиган гумбазсимон 
мажмуадан иборат. Гумбазсимон сополхонага иссиклик тор мўрилар 
орқали ўтган. Олов тегмай, фақат хилда пишган сополлар сифатли бўлган. 
Сополлар кулолчилик чархларида тайёрланган. Идишлар ташқи тарафидан 
оч сариқ, қизил ангоб билан бўялган. Сопол идишлар шаклига қараб кўза, 
коса, чойнак, қадаҳ, ваза, хум каби турларга бўлинади. Сополлитепа 
сополлари мажмуаси, шаклига қараб, 14 типга бўлинган. 
Тошдан ясалган идишлар. 
Сополлитепадан тошдан ясалган 9 дона 
идиш топилган. Улар оқ ва гулоби рангли бўлиб, мармар ҳамда юмшоқ 
жинсли тошлардан ясалган. Улар коса ва кўза шаклида ишланган. Барча 
тош идишлар қабрлардан топилган, жуда кичик ва бежирим ишланган. 
Мис ва бронзадан ишланган идишлар. 
Металлдан ишланган 
идишларнинг умумий сони 29 та. Улар хўжалик идишлари (коса, жўмракли 
коса, кўза) ҳамда аёллар ишлатадиган ўсмадон ва сурмадонлардан иборат. 
Бундан ташқари, Сополлитепадан ёғоч, тери ва ҳайвон шохларидан 
ясалган идишлар ҳам топилган. 
Меҳиат ва жанг қуроллари. 
Қуроллар асосан тошдан ясалган. 
Сополлитепадан топилган барг шаклида ишланган 57 та пайконнинг 55 
таси чақмоқтошдан, иккитаси эса бронза ва суякдан ясалганлиги 
тоштарошликнинг ривожини кўрсатади. Тегирмон, кели, кели соплари 
каби қуроллар ҳам тошдан ясалган. 10 дона пичоқ, 3 дона болта, 2 дона 
теша каби топилмалар бронза даври меҳнат ва жанг қуролларини 
ўрганишда манба бўлиб хизмат қилади. 
Тақинчоқлар. 
Сополлитепани қазиш давомида бронзадан ишланган 
12 та ойна топилган, улар доира шаклида, айримлари эса балдоқли. Худди 
1
Массон. Кара-депе.
2
Сарианиди. Энеолитическое поселение.
3
Сарианиди. Древние земледельцы.


70 
шунча сурмадон ҳам топилган, улар шакл жиҳатидан графинни эслатади, 
аммо жуда кичик ва нозикишланган. 
Асосан аёллар қабрида учрайдиган мунчоқлар ложувард (кўк), 
сердолик (оч-қизил рангли), олачипор ақиқ ва оникс, феруза (яшил) каби 
қимматбаҳо тошлардан ясалган. Улар айлана, ромб, чўзинчоқ шаклларда 
бўлиб, ип ўтказилиб шода қилиб, бўйинга ва қўлга тақилган. Бронза даври 
аёллари мунчоқлар қатори қўлларига бронзадан ясалган балдоқлар ҳам 
тақишган.Сополлитепадан айлана шаклидаги 34 та балдоқ топилган. 
Балдоқларнинг айримларига симметрик жойлашган ҳайвон – илон тасвири 
туширилган. Сополлитепа аёллари кўпроқ айлана шаклидаги сирға 
тақишни хуш кўришган, бу фикрни Сополлитепадан топилган 22 та айлана 
шаклдаги сирғалар исботлайди. Улар бронза ва кумушдан ясалган. 
Сополлитепа аёллари сочларини узун қилиб ўриб, турмаклаб қўйганлар. 
Сополлитепадан, яъни аёллар қабрларидан топилган 29 та соч тўғнағич 
бунинг далилидир. Тўғнағичлар узун мих шаклида бўлиб, узунлиги 10 см 
дан 25 см гача боради. Уларнинг учлари ўткир, бош қисмида ҳар хил 
ҳайвонларнинг тасвири туширилган (кийик, буғу, илон ва бошқ.). Битта 
тўғнағич боши инсоннинг букилган мушти шаклида ишланган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish