Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Замонбобо маданияти кулолчилиги



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Замонбобо маданияти кулолчилиги. 
Замонбобо қишлоғини ўрганиш 
асносида сопол пишириладиган иккита хумдон топилган бўлиб, асосан 
унинг оловхонаси сақланган. Оловхона 90 см диаметрли материк ерни 
қазиб ясалган, оловхона деворлари тошқол ҳолига келган. Хумдоннинг 
ўтин ташлайдиган йўлаги, олов ёнганда иссиқ ҳаво тепага кўтариладиган 
йўлаклари ҳам сақланган. 
Қабристондан Замонбобо маданиятига оид 45 та бутун сопол идиш 
топилган. Сополлар асосан қўлда ясалган, кулоллик чархида ишланган 
сополлар кам учрайди. Замонбобо сополларига ташқи безак берилмаган. 
Кулолчилик ашёларинингасосий шакллари–чапя, коса, цилиндр 
шаклидаги қадаҳ каби идишлар бўлиб, умуман сопол идишларнинг ўн уч 
типи аниқланган. Замонбобо сополлари мажмуаси жуда кўп типининг таг 
қисми тухумсимон қилиб ишланган. Юқорида эслаб ўтганимиздек, 
Замонбобо маданияти кўчманчи чорвадор ва деҳқончилик маданиятига 
хосдир. Замонбободан топилган хумдон икки ярусли бўлиб, иссиқликни 
сақлашда қўл келади. Ундан ташқари, кулоллик чархининг пайдо бўлиши 
ҳам 
замонбоболикларнинг 
ҳунармандчиликда 
эришган 
ютуқлари 
ҳисобланади, чунки ундан олдин Ўрта Осиёда чорвадор халқлар 
кулолчилик чархидан фойдаланишни билмаганлар. 
Замонбободан 
топилган 
тақинчоқлар.
Тақинчоқлар 
асосан 
қимматбаҳо тошлар – феруза, ақиқ, ложувард, сердолик кабилардан 
цилиндр, ромб, хоч, ярим ой, айлана шаклларида ясалган. Ташқи тарафи 
одам аксини кўриш мумкин бўлган даражада силлиқ ишланган. 
Металлдан 
ишланган 
ашёлар. 
Замонбоболиклар 
металлни 
эритишни, ундан ҳар хил буюмлар ясашни яхши билишган. Бу ердан 
топилган ойна, пичоқ, игна, балиқ тутишга мўлжалланган қармоқлар 
бунинг мисолидир. 
Замонбобо маданиятининг пайдо бўлиши археология фанида 


67 
ҳозирга қадар ўз ечимини топгани йўқ. Маълумки, Зарафшон воҳасида 50 
дан ошиқ неолит даври Калтаминор маданияти ёдгорликлари топилган. 
Фикримизча, Калтаминор маданияти изсиз йўқолиб кетмаган. Фандаги 
биринчи қарашга биноан, Замонбобо маданияти неолит даври Калтаминор 
маданияти 
ворисидир. 
Иккинчи 
ғоя 
тарафдорлари 
Замонбобо 
маданиятининг пайдо бўлишини Қора денгиз бўйларига хос Ямная 
маданияти билан боғлайдилар. Ямная маданияти билан Замонбобо моддий 
маданиятидаги, яъни сопол идишларнинг тухумсимон шаклларидаги, 
идишларни силлиқлашдаги ўхшашликлар бу ғоянинг юзага келишига 
сабаб бўлган. Иккинчи ғоя ўз вақтида олимлар томонидан танқид қилиниб, 
эслаб ўтилган ўхшашликлар сопол ясашда техник белгилар эканлиги
лекин этник масалаларни ечишга асос бўла олмаслиги айтилган
1

Сўнгги вақтларда Бахтария ва Марғиёнада ўтказилган археологик 
тадқиқотлар натижасида Замонбобо маданиятининг пайдо бўлиши ва этник 
масалалар хусусида янги фикрлар айтилди. Ҳақиқатдан ҳам Бахтария – 
Шимолий Афғонистон ёдгорликларидан Замонбобо маданиятига хос 
ашёлар топилмоқда
2
.Сопол қопқонлар, хоч шаклидаги тақинчоқлар, 
тўғнағичлар шулар жумласига киради. Шу материаллар асосида 
В.И.Сарианиди Замонбобо маданиятининг пайдо бўлишини Бахтария 
билан боғлайди ва ёшини мил. ав. IIмингйиллик охири ва I мингйиллик 
бошлари билан белгилайди.Унинг фикрича, бахтарияликлар Амударё ва 
Қашқадарё орқали Зарафшон (Замонбобо) бўйларига борган. Улар 
маҳаллий шароитга мослашган, деҳқончилик ҳамда чорвачилик билан ҳам 
шуғулланишган. Шу билан бирга, Андроново-Тозабоғёб маданияти 
аҳолиси билан ҳам маданий ва иқтисодий алоқада бўлган. Замонбобо 
маданиятини ёшартириш масаласини А.Асқаров ҳам қўлламоқда. 
Замонбобо маданиятининг пайдо бўлиши шу тарзда қўйиладиган 
бўлса, табиий равишда муайян масалалар туғилади ва уларни ҳал этишга 
ғоя 
асосчиси 
В.И.Сарианиди 
ҳам 
ожизлик 
қилади.Маълумки, 
бахтарияликлар юқори даражада ривожланган меъморчилик, кулолчиликка 
эга бўлишган. Замонбоболиклар эса ертўлаларда яшаган. Ясаган сополлари 
кўпроқ неолит даври сополларини эслатади. Ёки мурдани кўмиш 
маросимини олайлик. Замонбоболиклар қабрларида эркак ва аёл скелети 
бирга учрайди. Бу одат бахтарияликларга хос эмас ва анча ибтидоий одат 
ҳисобланади. 
Бизнинг фикримизча, замонбоболиклар, шубҳасиз, бахтарияликлар 
ёки тозабоғёбликлар билан маданий алоқада бўлган, лекин этник 
жиҳатданбахтарияликлар билан боғланмайди. Ҳозирча, археологик 
манбалар янада тўлиқроқ тўпланмагунча, Замонбобо маданиятининг пайдо 
бўлиши, ёши масалалари очиқ қолаверади. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish