Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
Хўжакент расмлари
. Хўжакент расмлари ишланган қоятош Тошкент 
шаҳридан 70 км шимоли-шарқда, Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғидаги 
“Чинор” чойхонаси ёнида жойлашган. Худди шу ердан гўзал табиатли, 
боғларга бой Чирчиқ воҳаси бошланади. Бу ердан 1950-1960 йилларда 
кўплаб археологик ёдгорликлар излаб топилган ва ўрганилган. Ана шу 
ёдгорликлар орасида Хўжакент расмлари алоҳида ўрин эгаллайди. 
Хўжакент расмлари билан биринчи бўлиб қозоғистонлик археолог 
Х.Алписбаев танишган. У бу ерда археологик ёдгорликларни ўрганиб 
юрган пайтида маҳаллий халқдан халифа Алининг оти – Дулдулнинг 
сеҳрли излари қолган жой тўғрисида эшитади. У ерни бориб кўрганида 
улар от излари эмас, балки қоятошга туширилган архар шохлари, бошқа 
ҳайвон ва одамларнинг расмлари эканлигига ишонч ҳосил қилади. Бу 
ердан 23 та расмни шаффоф қоғозга кўчириб, уларни бошқа жойлардан 
топилган шу сингари расмлар билан қиёслаб кўради. Натижада улар мил. 
ав. I мингйилликда ишланган, деган хулосага келади
1

Хўжакент расмлари 1980-йилларда қайтадан ўрганилди, натижада 
1
Алпысбаев. Б. 184-188, жадвал 1-4.


60 
бу ерда 23 та эмас, балки 90 дан ортиқ ҳайвон, одам ва тушунарсиз 
нарсаларнинг расмлари борлиги аниқланди
1
. Булар тоғ эчкиси, архар, от, 
кийик, ит, буқа ва одам расмлари бўлиб, уларнинг орасида бир неча 
тушунарсиз нарсаларнинг суратлари ҳам учрайди. Хўжакент расмлари 12,5 
м баландликка эга бўлган, 18 м узунликдаги тик қоятошга ишланган. 
Тошнинг сиртидаги расмлар унинг пастки қисмида одам бўйи етадиган 
жойга солинган. Тошнинг сирти анча дағал, сув, шамол таъсирида кўп 
жойлари силлиқланган. Расмлар бир-бирига жуда яқин жойлашган, 
баъзида бирининг устига иккинчиси урилган, кўп расмлар яхши 
кўринмайди. Шунга қараганда, қадимда бу тошда тасвирлар сони кўп 
бўлган. Бирининг устига бошқасининг урилиши расмлар ҳар хил даврларга 
оид эканлигидан хабар беради. Ҳайвон ва одам расмларининг ҳажми, 
урилиш техникаси, чуқурлиги ҳар хил. Бундай ҳолни тоғ эчкилари 
мисолида кўриш мумкин. 
Демак, рассомлар ҳам бир текис ишлашмаган. Кузатишлар асосида 
аввал расмларнинг контури ўткир нарсада чизиб олингани, кейин уриб 
чўкичлангани маълум бўлди. Устидан қаттиқ нарса билан силлиқланган. 
Табиат ҳодисалари эса бу ҳолни яна ҳам мураккаблаштириб, кўпчилик 
тасвирларни ойнадек ялтироқ ҳолга келтирган. Шунинг учун баъзи 
адабиётларда бу расмларнинг илоҳий эканлиги, уларга сиғингани келган 
одамлар 
расмлар 
устини 
силаб-сийпаши 
натижаси 
эканлиги 
таъкидланади
2
. Аслида ундай эмас. Изланишлар натижасида расмларнинг 
баъзи бирларига ҳақиқатда ҳам одамлар қўли теккани, уларни 
силаб-сийпаганлари маълум бўлди. Лекин уларнинг ҳаммаси бунинг на-
тижасида эмас, балки ҳар хил табиий ҳодисалар натижасида 
силлиқлангани исботланди. Чунки расмлар устига тушган ёмғир, қор 
сувлари ва шамолнинг таъсири кучлидир. Бундан ташқари, қадимги 
рассомлар силлиқлаш техникасини яхши билишган
3
. Усти силлиқланган 
расмлар билан ёнма-ён силлиқланмаган тасвирлар ҳам учрайди. 
Хўжакент расмлари орасидаги учта аёл кишининг тасвири киши 
диққатини ўзига жалб этади. Улар бир қаторда чизилган. Иккисининг 
елкалари бир-бири билан туташган. Аёллик белгилари айлана шаклида 
берилган. Уларнинг боши ва қўллари кўрсатилмаган. Фақат биттасида 
қўли бўлиб, у камон ушлаб турган ҳолда кўрсатилган. 
Аёллар тасвири ёки ҳайкалчалари қадимги санъатда жуда кўп 
учрайди. Неолит ва энеолит даврига оид археологик ёдгорликларнинг 
кўпчилигидан аёллар ҳайкалчалари топилган. Лекин шу даврга оид қоятош 
расмларида аёл тасвирланган ёдгорлик деярли учрамайди. Марказий Осиё 
қоятош расмларида ҳам аёл тасвири умуман учрамаган. Шунинг учун 
Хўжакентдан топилган уч аёл тасвири Марказий Осиёда неолит ва энеолит 
даври учун биринчи ва жуда нодир ҳамда қимматли топилмадир. Бу 
расмларнинг бошқаларидан кўра қадимийлигини уларнинг чизилиш 
1
Хужаназаров. Наскальные изображения Ходжакента.
2
Шацкий.Б. 159.
3
Хужаназаров. Наскальные изображения.Б. 55.


61 
услуби, тош сиртига жойлашгани ва қуёш нурида қорайгани исботлаб 
турибди. Расмлар шунчалик қорайиб кетганки, биринчи марта борган одам 
уларни кўриши ва қоятош сирти рангидан ажратиши анча мушкул. 
Хўжакент расмларига ўхшаган 
тасвирлар Озарбайжоннинг 
Қобустон ёдгорлигидан топилган. Улар бир-бирига айнан бўлмаса-да, 
умуман жуда ўхшаш. Неолит ёки энеолит даври одамининг ҳаёт тарзи, 
психологияси, масофа қанчалик узоқ бўлишидан қатъи назар, деярли бир 
хил бўлгани изланишлардан маълум. Шунинг учун ҳам бу расмларни бир-
бири билан қиёслаб ўрганишимиз мумкин. 
Қобустон расмларини ўрганган археолог И.И.Жаъфарзоданинг 
ёзишича, Буюкдош суратлари мил. ав. VII мингйилликдан бошлаб чизила 
бошлаган ва IV-III мингйилликларгача давом этган
1
. Хўжакент расмларини 
неолит, энеолит ёдгорликларидан топилган аёл ҳайкалчалари билан ҳам 
солиштириб кўриш мумкин. Худди шундай ҳайкалчалар Жанубий 
Туркманистондан, Яқин Шарқ мамлакатларидан, Кавказортидан ва 
Триполи маданияти тараққий этган жойлардан топилган. Улар ҳам мил. ав. 
IV-III мингйилликлар билан даврланади ҳамда Хўжакентдан топилган 
расмларга жуда ўхшаш. Лекин Хўжакент расмлари ёшини айнан шу 
солиштиришлар аниқлар экан, деган фикр келиб чиқмаслиги керак. Чунки 
бу тасодифий ҳол ҳам бўлиши мумкин. Шу боис, даврлаш учун зарур 
бўлган ҳамма сабаб ва ҳолларни батафсил йиғишга тўғри келади. 
Хўжакент 
расмларининг 
турига, 
уларда 
ифода 
этилган 
манзараларга, ишланиш услубига ва техникасига, қуёш нурида 
қорайганига қараб ва бошқа жойлардан топилган расмлар билан таққослаш 
асосида улар энеолит даври, яъни мил. ав. IV мингйилликда чизилган, деб 
айтиш мумкин. Бу ердаги бошқа кўп расмлар мил. ав. I минг йилликда, 
яъни сак-скиф даврида чизилган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish