Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Сармишсой
. Сармишсой расмлари Зараутсой расмларидан фарқли 
ўлароқ уриб-чўкичлаб ишланган. Бу жой Навоий вилояти ҳудудидаги 
Қоратоғнинг жанубий ёнбағрида жойлашган ва Зарафшон дарёсининг ўнг 
ирмоқларидан бири ҳисобланади. Сой шимоли-шарқдан жануби-ғарб 
томон чўзилиб, тик қоялар, даралар ва кенг адирларни кесиб ўтади. 
Сармишсой ўзининг зилол суви, ажойиб табиати билан кишиларни 
қадимдан ўзига мафтун этиб келган. Бунинг исботи сифатида бу ердан 
топилган 
кўплаб 
археологик 
ёдгорликларни 
кўрсатиш 
мумкин. 
Қоятошларга ўйиб, чўкичлаб ишланган қадимги расмлар эса бу 
ёдгорликларнинг гултожи ҳисобланади. Бу суратларни биринчи марта 1958 
йили ЎзР ФА Тарих ва археология институти илмий ходими 
X.Муҳаммедов қисман ўрганиб, кенг жамоатчиликка хабар берган. 
Ўлкашунос тарихчи Б.С.Шалатонин 
кўплаб мақолалари орқали 
халқимизни бу ёдгорлик билан таништириб келди
2
. Ундан кейинги 
йилларда бу ерда ЎзР ФА Археология институти олимлари изланиш 
ишларини олиб бордилар. Айниқса, Ж.Кабиров олиб борган ишлар 
1
Ранов. Рисунки.Б.81.
2
Шалатонин.


58 
диққатга сазовор. Унинг изланишлари натижасида 1976 йилда “Сармишсой 
қоятошларидаги расмлар” номли китоб чоп этилди
1
. Сармишсой расмлари 
тўғрисидаги мақолаларни энциклопедия ва чет эл олимларининг 
китобларида ҳам учратиш мумкин. Бу ерда Ўзбекистон-Польша халқаро 
экспедицияси аьзолари бир неча йил изланиш ишларини олиб бордилар. 
Натижада ҳали фанга номаьлум бўлган кўплаб қоятош расмлари ва бошқа 
археологик ёдгорликлар борлиги аниқланди
2

Бугунги кунда бу ерда 4000 дан ортиқ расм борлиги аниқланган. Бу 
расмларнинг энг қадимгилари мил. ав. IV-III мингйилликларда ишланган 
бўлса, кейингилари кеч ўрта асрларда уриб чўкичланган. Қояларда алоҳида 
турган ва рақсга тушаётган одамларнинг, камондан ўқ бўшатаётган мерган, 
отда чопиб кетаётган чавандоз, осойишта турган узун шохли буқа ва 
буғулар, ҳайвонлар шоҳи ҳисобланган шер ва бошқа йирик йиртқичлар, 
шунингдек, елиб-югуриб бораётган тоғ такаси каби ҳайвонларнинг 
тасвирлари бор. 
Сармишсой расмларининг асосий қисми тоғ дараси торайган, 
қоятошлар анча силлиқ бўлган, 1-1,5 км масофага чўзилган жойда учрайди. 
Маьлумки, Марказий Осиё халқларининг кўпчилигида қадимдан 
мўьжизавий нарсалар ва жониворларга, шу жумладан, тошга сиғиниш 
одати бўлган. Бугунги кунда халқимиз орасида эъзозланиб келаётган 
Сангижумон, Тошқиз, Тошбулоқ, Қирққиз каби тошларни бунга мисол 
қилиб кўрсатиш мумкин. Сармишсой дарасидаги тошлар ҳам бунга яққол 
мисолдир. Бу ер қадимги аждодлар ибодат қилган, сиғинган муқаддас 
даргоҳ, қадамжо бўлган. У давр кишилари маълум вақтларда бу муқаддас 
даргоҳдаги расмли қоялар ёнида ибодат қилиб, диний удумлар, ирим-
сиримларни бажо келтирган бўлишлари керак. Ана шу ирим-сиримлардан 
бири қояларга расм чизиш одати бўлган, дейиш мумкин. Баъзи этнографик 
маълумотларга қараганда, қояларга ва ҳар хил буюмларга ишланган 
расмлар кишиларга бахт келтиради, чорва моллари ва ёввойи ҳайвонлар 
туёғини кўпайтиради, уларни ҳар хил касалликлардан асрайди, деб 
ҳисобланган. 
Сармишсойдаги турли даврларга мансуб бўлган сон-саноқсиз 
расмлар, хилма-хил манзаралар ҳиссий гўзаллик учун ёки бекорчиликдан 
безаш учун ишланган эмас, албатта. Алоҳида-алоҳида ишланган расмлар 
ҳам, айрим воқеа ва ҳодисаларни ифода этувчи манзаралар ҳам қадимги 
давр кишиларининг ибтидоий тушунчалари ва диний эътиқодлари билан 
боғлиқ бўлган сеҳрли маьнони англатади. Шунга ўхшаш фикрларни 
археология, этнография ва тасвирий санъатга оид кўпгина адабиётларда 
учратиш мумкин. 
Расмларнинг мазмуни, мавзуси, тузилиши, жойлашишига қараб 
ҳукм чиқарилса, улар ибтидоий кишилар томонидан афсунгарлик, 
сеҳргарлик ва яна қандайдир диний мақсадларда ишланганлигига амин 
1
Кабиров. Сармишсойнинг.
2
Sztuka Naskalna.


59 
бўлиш мумкин. Лекин уларнинг негизида ўша давр кишиларининг 
турмуши, машғулоти билан боғлиқ бўлган ҳаётий воқеалар ётишини ҳам 
унутмаслик керак. 
Юқоридаги фикрлардан ташқари, Сармишсой расмлари қадимги 
аждодларимиздан қолган нафис санъат намуналари бўлиб, тасвирий 
саньатнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Умуман олганда, қоятош 
расмларидан олдин ишланган тасвирий санъат намуналари бизда 
учрамайди. Демак, Сармишсой қояларидаги расмлар Ўзбекистон ҳудудида 
мавжуд бўлган энг қадимги тасвирий санъат намуналаридан биридир. 
Уларнинг энг қадимгилари кейинги тош-неолит ва бронза даврлари билан 
боғлиқдир. Бу ерда сак-скиф ва ундан кейинги даврлар расмлари кўплаб 
учрайди. Сармишсойда 
қоятош расмларидан 
бошқа археологик 
ёдгорликлар ҳам кўплаб учрайди. Изланишлар натижасида бу ердан 
қадимги одамлар яшаган ғорлар, уларнинг тош қуроллари, тепа ва 
қўрғонлар, мозорлар, муғхона, қурумлар, остадон қолдиқлари топилди. 
Бундан ташқари, бу ерда ҳар хил даврларга оид кўплаб сопол идишлар 
қолдиқлари, эски ғиштлар, ёрғучоқлар ва бошқа археологик топилмалар 
борлиги аниқланди. Сармишсойда қадимги ирригация тармоқлари излари 
ҳам жуда яхши кўзга ташланади. Бу ердан ўрта асрларга тааллуқли 10 та 
сув тегирмони харобалари топилди. 
Шундай қилиб, Сармишсой расмларини Марказий Осиё ҳудудида 
маълум бўлган қоятош ёдгорликларининг гултожи, дейиш мумкин. 
Хушманзара табиати, зилол суви ва сой узра қад кўтарган сервиқор 
қоялари 
билан 
кишини 
мафтун 
этадиган 
Сармишсой 
дараси 
аждодларимиздан қолган қимматли маълумотларни келажак авлод учун 
сақлаб келаётган очиқ осмон остидаги музейдир. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish