Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Зараутсой расмлари
. Зараутсой Сурхондарё вилоятининг Шеробод 
тумани ҳудудидаги Кўҳитангтоғнинг шимоли-шарқий ёнбағрида, Термиз 
шаҳридан 100-110 км шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, жуда қулай 
табиий шароитга эга. Бу ерларнинг ҳавоси тоза, суви мўл, ҳайвонот олами 
бой, серўт тоғ яйловлари кўп. Шунинг учун ҳам жуда қадим замондан 
бошлаб ибтидоий овчилар, қадимги чорвадорлар ва ўрта асрларда яшаган 
қабилаларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Сойнинг ўнг 
қирғоғи қоятошларида шамол эрозияси натижасида пайдо бўлган катта-
кичик ғор ва ўнгирлар бўлиб, уларнинг аксарият қисмининг шифти ва 
деворларида қизил ангобда чизилган қадимги расмлар учрайди. Айниқса, 
маҳаллий халқ орасида “Зарауткамар” номи билан машҳур бўлган ғорда 
расмларнинг энг қадимгилари чизилган. Булар бугунги кунда Ўрта Осиё 
ҳудудидаги энг қадимги ва машҳур расмлардир. 
Зарауткамар суратлари 1939 йили овчи И.Ф.Ломаев томонидан 
топилган. У шу атрофда ов қилиб юриб, одамлардан қандайдир расмли ғор 


55 
тўғрисида эшитади ва уни бориб кўради. Баъзи расмлардан нусха кўчириб, 
Сурхондарё ўлкашунослик музейининг директори Г.В.Парфеновга 
етказади. Г.В.Парфенов 1940, 1943-1945 йиллари бу ерга бир неча марта 
экспедиция уюштиради. Натижада, 200 дан ортиқ тасвирлар қизил 
рангдаги бўёқда чизилганлиги маълум бўлади. Бу расмлардан нусхалар 
олинади ва унинг атрофидаги бошқа кичик-кичик тош айвончалар кўриб 
чиқилади. Улардан ҳам расмлар топилади. Шу экспедицияда қатнашган 
москвалик рассом А.Ю.Рогинская 1950 йилда болаларга бағишлаб 
“Зараутсой расмлари” номли китобни чиқаради. Бу китобда Зараутсойнинг 
асосий расмлари чоп этилган
1
. Г.В.Парфенов мақолаларида ва 
А.Ю.Рогинскаянинг китобида бу расмларни палеолит даври рассомлари 
чизгани тўғрисида фактлар келтирилган. 
Бу ёдгорлик кейинчалик москвалик археолог А.А.Формозовни 
қизиқтириб қўйди. У бу ерга 1964 йилда келиб, уни ҳар томонлама ўрганди 
ва бу расмларнинг энг қадимгилари мезолит ёки неолит, энеолит 
даврларида чизилган, деган фикрга келди
2
. Бу расмлар тўғрисида фикр 
билдирган бошқа олимлардан А.П.Окладников
3
, Ж.Кабиров
4
, Я.А.Шер
5
ҳам 
А.А.Формозов фикрларини қўллаб-қувватлашди. 
Зараутсой денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, 36
о
08 шимолий 
кенгликда, 37° 54 шарқий узунликда жойлашган
1
. Бу ердаги тошлар 
геологик жиҳатдан ўрта юра даврида шаклланган бўлиб, оҳактошлардан 
ташкил топган. Улар кўкимтир рангли, устки қисми дағал, расмларни 
уриб-чўкишлашга яроқли эмас. Шунинг учун ҳам бу ерларда петроглифлар 
учрамайди. Лекин шамол натижасида пайдо бўлган ғор ва ўнгирларнинг 
шифт ва деворларида қизил бўёқда ишланган расмлар бор. Суратларнинг 
асосий қисми, юқорида қайд этилганидек, Зарауткамар ғорининг шифт ва 
деворларига чизилган. Тошларнинг сирти ва унга ишланган расмлар юзаси 
офтоб нури, тушган ёмғир сувларининг сириқиб оқиши ва бошқа кимёвий 
ўзгаришлар таъсири натижасида куйиб, униқиб кетган. Уларнинг ранги 
ҳам ўзгарган. Шунинг учун баъзи ҳолларда тасвирларни дарҳол пайқаб 
олиш бирмунча мушкул. 
Зарауткамар ғори сой сатҳидан 9 м баландликда жойлашган бўлиб, 
сойга кириб келадиган ҳайвонларни кузатиш учун жуда ўнғай жой. Бу 
ғорда ҳеч қандай маданий қатлам йўқ. Ундан ташқари, бу ер инсон яшаши 
учун ноқулайдир. Чунки унинг кенглиги 1,5-2,5 м, узунлиги 5,2 м, 
баландлиги 4 мни ташкил этади. Бу ерга чиқиш анча мушкул. Демак, 
Зарауткамарда ҳеч қачон одамлар яшамаган, бу ердаги расмлар эса уйни 
безаш учун чизилган, деган фикр ҳақиқатдан анча йироқ. Бу тасвирлар 
овчилар овдан олдин чизган овчилик жодуси ва санъати ҳисобланади. 
Умуман олганда, Зараутсойдаги биронта ҳам ғорда одамлар яшамаган. 
1
Рогинская.
2
Формозов. Книга. Б. 213-216; Формозов. Памятники. Б.60-78.
3
Окладников. Средняя Азия.
4
Кабиров. Древнейшая.Б.73-82.
5
Шер. Б. 181-183.


56 
Олиб борилган археологик изланишлар натижаси шуни кўрсатадики, бу 
ерда тош даври маконларига оид биронта ҳам далилий ашё топилмаган. 
Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Зарауткамар овчилар яшайдиган 
жой эмас, балки овга тайёрланадиган ва баъзи урф-одатлар ўтказиладиган 
жой бўлган. 
Зарауткамар ғори девори ва шифтида қадимги овчиларнинг 
ибтидоий буқа, жайрон, қулон, тоғ такаси каби ҳайвонларни овлаш 
манзараси акс эттирилган. Бир ов манзарасида овчилар буқани ҳар 
томонлама ўраб олган ва 3 овчи камонларидан унга ўқ узишмоқда. Улар 
схематик ҳолда чизилган бўлиб, белларида қандайдир нарса кўрсатилган. 
Ўйлашимизча, бу калтак бўлиши керак. Бошқа овчилар жуда қизиқ 
кийимларда чизилган. Бу тасвирларни ўрганган олимларнинг фикрига 
кўра, овчилар ов ҳайвонларига яқинроқ келиш мақсадида туяқушларнинг 
патларидан ясалган ва уларни эслатувчи кийимларни ниқоб қилишган. 
Бошқа олимларнинг фикрига кўра, бу овчилар тоғ арчасини ушлаб олган 
ҳолда ҳайвонга яқинлашишмоқда. Этнографик маълумотлардан маълумки, 
кўпгина халқлар ҳайвонларни овлаш мақсадида ҳар хил ниқоблардан 
фойдаланишган. Бу ерда ҳам худди шундай ҳол акс этган бўлиши мумкин. 
Худди шу ернинг ўзида бошқа бир композицияда овчиларнинг 
жайрон ва қулонларни овлаш манзараси акс эттирилган. Баъзи бир 
олимлар бу қулонлар эмас, ов итлари бўлса керак, деган фикрни ҳам 
илгари суришади. Лекин тасвирларга яхши эътибор берилса, улар қулон 
эканлигига шубҳа қолмайди. Учинчи композицияда тоғ такасини овлаш 
ҳолати акс эттирилган. Ҳар учала манзарада ҳам овчиларнинг ўқидан 
баъзилари ҳайвонларга текканини кўриш мумкин. 
Зарауткамар тасвирларида одам, ҳайвон, қурол-яроқ, арабча ёзувлар 
ва кўплаб бошқа тушунарсиз нарсалар акс эттирилган. Улар бир хил 
бўёқда чизилган бўлса-да, уч хил кўринишга эга. Баъзи суратлар тўқ 
рангда бўлса, бошқалари очроқ, баъзилари эса кўринмай ҳам кетган. 
Бундан расмлар ҳар хил даврларда чизилгани кўриниб турибди. Улар 
орасида араб ёзувлари жуда тўқ рангларда акс этган. Бу ёзувлар Қуръон 
суралари бўлиб, XII-XIII асрлар билан даврланади. 
Энг қадимги тасвирларнинг ранги ҳам, акс эттирилган манзаралари 
ҳам кейинги давр тасвирларидан тубдан фарқ қилади. Манзараларда акс 
этган ибтидоий буқалар мил. ав. II мингйилликларда бутунлай қирилиб 
битган. Археологик ашёлар таркибида уларнинг суяк қолдиқлари 
учрамайди. Бу эса улар жуда қадим замонларда чизилганлигидан дарак 
беради. Қадимги расмларда камон тасвирлангани ҳеч кимда шубҳа 
уйғотмайди, чунки камон мезолит давридан қўллана бошлаган. Тўғри, у 
инсон ҳаётининг кейинги босқичларида ҳам катта аҳамият касб этган, 
лекин унинг илк қўлланиши мезолит даври билан боғлиқдир. Зараутсой 
расмларида акс этган камон ва унинг ўқларига ўхшаш тасвирлар бошқа 
жойлардан ҳам топилган. Бунга мисол қилиб Помир тоғларидаги Шахта 


57 
ғори расмларини келтириш мумкин
1

Бундан ташқари, Зараутсой расмларида ҳали палеолит даври 
реализми, яъни ҳайвонларни жуда жонли қилиб чизиш усули давом этади. 
Бундай реализмни кейинги давр расмларида кам учратамиз. Тўғри, бу 
ердаги расмларнинг асосий қисми кичик ҳажмда чизилган. Бу услуб 
палеолит даврига хос эмас. Одамларнинг бўйи 4-20 см дан ошмайди. 
Бундай расмлар палеолит даврида учрамайди. Лекин Испаниянинг мезолит 
даврига хос расмлари орасида ҳажми кичик суратларни кўриш мумкин. 
Бундан ташқари, палеолит қоятош санъатида ов қилиш манзараси ҳам 
учрамайди. Баъзи ҳолларда ҳайвонларга қадалган найзани кўриш мумкин, 
лекин уларни овлаётганлар бу ерда кўрсатилмаган. Бундай ҳолатни ҳам 
мезолит даври расмларидан бошлаб учратиш мумкин. Юқорида 
келтирилган мисоллар асосида Зарауткамар ғоридаги энг қадимги 
тасвирлар мезолит давридан қадимроқ эмас, деган фикрга келдик. 
Эҳтимол, неолит ва энеолит даврларида ҳам баъзи бир расмларни чизиш 
давом эттирилгандир. 
Зарауткамардаги баъзи бир расмларнинг ранги энг қадимги ва 
сўнгги араб ёзувлариникидан фарқ қилади. Шунингдек, уларнинг чизилиш 
услуби ҳам силуэт ва схематик тарзда кўрсатилган. Бундай расмлар 
республикамизнинг бошқа жойларидан топилган уриб-чўкичлаб ишланган 
қоятош расмларидаги ҳайвонлар тасвирига ўхшаб кетади. Уларни ўрганган 
мутахассисларнинг фикрича, расмлар бронза (жез) ёки илк темир 
даврларида чизилган. Шунга асосан Зарауткамардаги баъзи расмлар бронза 
даврида чизилган, деб айтиш мумкин. Бу ердаги энг кейинги қатлам 
суратлари эса араб ёзувлари бўлиб, улар XII-XIII асрлар билан даврланади. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish