62
Такатошгача бўлган 1,5-2 км масофада тарқалган. Бу тасвирларда одамлар,
тоғ эчкилари, отлар, туялар, кийиклар, архарлар, буқа-турлар, итлар ва
бошқа бир қанча тушунарсиз нарсаларни кўриш мумкин. Ундан ташқари,
қояларда туя етаклаган сарбон, отда чопиб бораётган чавандоз, ўлжасини
қувиб бораётган йиртқичлар, рақсга тушаётган кишилар, камондан
ҳайвонларга ўқ узаётган мерган ва бир қатор уй ҳайвонлари тасвирланган.
Маҳаллий халқ орасида Такатош номи билан машҳур бўлган қоятош
сой бошланадиган қисмда жойлашган. Бу тошнинг “Такатош” деб
аталишига унинг сиртига така ва бошқа ҳайвонлар
расмлари чизилгани
сабаб бўлган бўлса, ажаб эмас. Такатошнинг силлиқ сиртида 100 дан ортиқ
расм бор. Унда шохлари ёйсимон эгилган тоғ такалари, буқа-турлар,
овчилар, итлар, йиртқичлар, илонлар, бошқа геометрик шакллар ҳамда уй
ҳайвонлари акс эттирилган. Бу ерда ифода этилган манзара қандайдир
сеҳрли маънога эга, улар негизида ибтидоий ва қадимги давр
кишиларининг кундалик турмуши, диний эътиқодлари билан боғлиқ
бўлган тасаввурлар ётади. Фикримизча, Такатош қояси шу ерда истиқомат
қилган қадимги қабилаларнинг энг муқаддас даргоҳи ва қадамгоҳи
ҳисобланган.
Сойхонсой петроглифлари мазмуни, ифода этилган манзаралари
билан эмас, балки ишланиш услуби,
катта-кичиклиги, қуёш нурида
қорайиши, тузилиши ҳамда сақланиши жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ
қилади. Бу эса тасвирлар кишилик жамияти тарихининг турли даврларида,
турли қабила ва элатлар томонидан ишланган, деган мулоҳазани айтишга
имкон беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қоятош расмлари ишланган
даврни аниқлаш маданий қатламдан топилган тош қурол ёки сопол
бўлакчаси ёшини аниқлашдан бутунлай фарқ қилади.
Академик
А.П.Окладников қоятош тасвирлари ёшини аниқлаш тош ва жез қуроллар
ёшини аниқлашдан кўра мушкулроқ эканини ёзган эди. Ана шу фикрларни
ҳисобга олиб, Сойхонсой суратлари, юқорида эслатиб ўтилган белгилардан
ташқари, бошқа жойлардан топилган қоятош расмлари билан таққослаб
ҳам ўрганилди. Худди шунга ўхшаш петроглифлар Марказий Осиёнинг
бошқа кўпгина ҳудудларидан топилган. Уларни ўрганган мутахассислар
фикрича, бундай расмлар бронза, сак-скиф даврларида ва I мингйиллик
ўрталаригача уриб чўкичланган. Демак, Сойхонсой расмларининг энг
қадимгилари мил. ав. III-II мингйилликларга тааллуқлидир. Бундай
тасвирларга асосан буқа-тур, сигир, тоғ такаси, йиртқичлар, ит ва уларни
оддий камонда овлаш манзараларини киритиш мумкин. Бу расмлар
кейинги давр тасвирлари орасида учрамайди. Баъзи бир ҳайвонлар мил. ав.
Iмингйилликкача бўлган даврда қирилиб битган ёки бошқа ёқларга кетиб
қолган.
Сойхонсойнинг кўпчилик расмлари мил. ав. VII-II асрларда, яъни
сак-скиф даврларида чизилган. Бу даврда ишланган расмлар олдинги
тасвирлардан ҳар жиҳатдан фарқ қилади. Буни биз, аввало, расм турлари
ва уларда ифода этилган манзараларда, айниқса,
ишланиш услубидаги
63
ўзгаришда кузатишимиз мумкин. Бу даврда расмлар “ҳайвон услуби” деб
аталган услубда кўп чизилган. Қурол-яроғ турлари ҳам ўзгарганлигини
кузатса бўлади. Расмларнинг кўпчилиги темир ёки пўлат асбобларда уриб
чўкичланган. Чорвачилик мустақил ривожланганлиги ҳам қоятошларда акс
эта бошлаган. Петроглифларда омоч, кетмон ва паншаха каби деҳқончилик
асбоблари учрай бошлайди. Қояларда акс этган нарсаларни ўша даврга оид
археологик қазишмаларда топилган моддий манбалар ёки айрим санъат
асарлари ҳам тасдиқлайди.
Сойхонсой петроглифлари орасида мил. I мингйиллик ва ўрта
асрларда ишланган бир гуруҳ тасвирлар ҳам бор. Бу давр суратлари
юқорида сўз юритилган расмлардан бутунлай фарқ қилади. Улар кўзга
яққол ташланиб туради, ифода этилган манзаралар анча соддалашади,
услуб хусусиятлари ҳам ўзгариб, расмлар схематик тус олади.
Расмларнинг кўпчилигини тоғ такалари, чавандозлар, туя, от ва эшаклар
ташкил этади. Кўпчилик ҳолларда мол боқиб юрган чўпонлар
расмлари
пайдо бўлади. Бу давр расмларининг қадимийроқ расмларнинг устига
урилиши улар кейинги даврга оид эканлигидан дарак беради. Худди шунга
ўхшаш расмлар бошқа қоятош ёдгорликларида ҳам учрайди. Бу давр
расмлари орасида тоғ эчкиларининг тамға типидаги тасвирлари кўп
учрайди. Бу типдаги суратлар қадимги туркий халклар яшаган жуда кенг
ҳудудларда тарқалган.
Шундай
қилиб,
Сойхонсой
расмлари
ўзининг
мазмуни,
тасвирланган манзаралари, ишланиш услуби, катта-кичиклиги, сақланиши
ва бошқа бир қанча жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Бу эса
тасвирлар шу ерда яшаган қабилалар, турли этник гуруҳлар томонидан
ишланганлигидан гувоҳлик беради.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, республикамизнинг тоғли
ҳудудларида кенг тарқалган қоятош расмлари
тасвирий санъатнинг
ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги Зараутсой,
Сармишсой, Хўжакент, Сойхонсой ва бошқа қоятош расмлари ўлкамизда
яшаган ибтидоий ва қадимий қабилаларнинг ижтимоий ҳаёти, маданияти,
санъати ва ғоявий қарашларининг баъзи томонларини ёритишда ҳамда
Марказий Осиё ҳайвонот олами тарихини ўрганишда қимматбаҳо ёдгорлик
ҳамда тарихий манба бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: