T f. n. Tureeva. G. A 6-мавзу. Туркистон генерал-губернаторлиги даврига оид манбалар



Download 60,75 Kb.
Sana08.07.2022
Hajmi60,75 Kb.
#758386
Bog'liq
6-мавзу Генер-губ


BERDAQ NOMİDAGİ QORAQALPOQ DAVLAT
UNİVERSİTETİ
Tarix fakulteti
Arxeologiya kafedrasi
 
MANBASHUNOSIK
Tarix yunalishi 4 kurs talabalari uchun
t. f. n. Tureeva. G. A
6-мавзу. Туркистон генерал-губернаторлиги даврига оид манбалар
 
Дарснинг мазмуни: Туркистон ўлкасининг чор Россияси мустамлакасига айланиши, унинг сабаблари, мустамлакачилик тузумининг халқлар бошига солган зулму бедодликлари тўғрисидаги тарихий манбалар асосий хусусиятлари, уларнинг илмий аҳамияти талабаларга тушунтирилади.
 
Режа:
1. Асосий сиёсий-ижтимоий воқеалар.
2. Маҳаллий манбалар.
3. Россия манбалари.
4. Расмий ҳужжатлар ва ушбу давр тўғрисидаги адабиётлар.
Асосий тушунчалар: Чор Россия, Туркистон ўлкаси, мустамлака, оқ подшох, мардикор.
XVIII охири XIX аср бошларида Мовароуннаҳрда учта мустақил давлат фаолият кўрсата бошлайди.
Россия иқтисодий ва ҳарбий қудратга эришиши муносабати билан унинг Қўқон, Хива хонликлари ва Бухоро амирлигига бўлган муносабатида истилочилик рухи устун келиб, XIX асрнинг иккинчи ярмидан ўлкани забт этишга киришди. 1860 йили Россия Қўқон хонлигига қарши эълон қилинмаган уруш бошлади. Полковник Михаил Черняев 1864 йили авлиё ота шахри томон юриш бошлади ва шахарни эгаллаб, генерал даражасига кўтарилди. 1865 йил генерал М.Черняев Тошкентни эгаллади. 1866 йили генерал М.Черняев Бухоро амирлигига қарши истилочилик ҳаракатларини бошлади ва 2 йил давомида унинг ярим худудининг эгаллади.
Россия хукумати янги босиб олинган ерларни бошқариш учун ва бу ҳаракатни давом эттиришни мувофиқлаштириш учун 1867 йилнинг 11 июлда Туркистон генерал губернаторлигини таъсис этди ва унинг раҳбари этиб генерал К.П.фонд Кауфанни (1867-1881) тайинлади.
1873 йили май ойида руслар Хива шахрини эгаллайдилар.
1917 йилги Санк-Петербургда юз берган Октябрь тўнтарилиши Россия давлати тарихида Шўролар ҳукмронлигига асос солди.
Бу даврда юз берган воқеалар бир томонда ўша давр расмий ҳужжатларида маҳаллий халқ вакиллари ва росиялик муаллифлар томонидан турлича ёритилган. Мана шунинг учун ҳар манба алоҳида ўрганилиши, турли томонлар қарашлари ўзаро қиёсий таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқ. Ушбу давр воқеалари кейинги давр адабиётларидан ҳам турлича талқин этиб келинди. Чунки уларга сиёсий тузум тазйиқи жуда кучли эди. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши билан мустамлака баври тарихини холислик ва одилона тарзда ёритиш имкони яратилди.
2. Маҳаллий манбалар.
Бу даврда «Афзал ат-таворих», «Тарихий Умархон», «Рисолаи аскария», Ҳакимхон Турани «Мумтахаб ут-таворих», Мулла Ниёз Муҳаммаднинг «Тарихий Шохрухий», Аваз Муҳаммад атторнинг «Тарихий жахоннамоий», Муҳаммад Солихнинг «Тарихий жадидайи Тошканд», Мулло Юнусжон Муншийнинг «Амирий Лашкар Алимкул тарихи» каби асарлар Қўқон хонлигида, «Тухфат ул-хоний», «Тарихий амир Хайдар», «Фатхномаи султони», «Манғитлар хонадони тарихи», «Ўзбек подшохликлари зикри», Мирзо Абдуллазим сомининг «Тарихи Салитин манғития», «Тарихий Салотини манғитиа узбакииа ва аштархониа», «Шажараи хусрави Комкор» номли асарлар Бухоро амирлигида, Муниснинг «Фирдавс ул-иқбол», Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг «Риёз уд-давлат», «Зубдат ут-таворих», «Жомиъ ал-воқиоти султоний», «Гулшан уд-давла», Баёнийнинг «Шажарайи Хоразмшохий», «Хоразм тарихи», «Иқболий Ферузий» тарихий асарлар Хоразмда яратилди. Хоразмда яратилган тарихий асарлар ўзбек тилида яратилганлиги билан диққатга сазовор. Бундан ташқари Хоразмлик олим ва таржимонлар кўплаб тарихий асарларни ўзбек тилига таржима қилганлар. Умаман мустамлакачилик арафасида ва бу даврда кўплаб махаллий тарихчилар бўлиб ўтган сиёсий воқеаларга ўз муносабатларини билдирганлар. Бугунги кунда ушбу манбалардаги қимматли маълумотларни бошқа манбалар билан қиёсий ўрганиш асосида тарихни холис ва одилона ёритиш мумкин.
Россия манбалари
Мустамлакачилик даврига оид Россия манбалари деганда биринчи галда Чор Россиянинг расмий идоралари, ташқи ишлар вазирлиги рус амалдорларининг хотиралари ҳамда рус тарихчиларнинг асарларини тушунамиз.
Чор Россиянинг расмий идораларининг Туркистонни забт этилиши ва мустамлакага айлантирилишига оид кўплаб қимматли маълумотлар мавжуд. Аммо улар яхлит ҳолда чоп этилмаган. Бу манбаларда Ўзбекистон янги тарихининг биринчи жилди «Туркистон Чор Россияси мустамлачилиги даврида» (Ташкент 2000 г.) маълум даражада фойдаланилган. Лекин уларни катта тарихий илмий аҳамиятга эгалигини назарда тутган ҳолда чоп этилишини мақсадга мувофиқдир.
Расмий ҳужжатлар ва ушбу давр тўғрисидаги адабиётлар.
Туркистон ўлкасининг рус мустамлакачилиги ва шўро ҳукмронлиги даврида кечган мазлумона ҳаёти тарихий-илмий адабиётларда, қай нуқтаи-назардан бўлмасин, ҳарҳолда, нисбатан тўлароқ ифода этилган, дейиш мумкин. Бу адабиётларни мазмун ва моҳият эътибори билан тўрт даврга ажратиш тўғри бўлади.
Биринчи давр асосан 1917 йилгача ёзилган тадқиқотларни,
иккинчи давр 20—50-йилларда,
учинчи давр эса 50-йилдан то 80-йиллар биринчи ярмига қадар яратилган асарларни қамраб олади.
Тўртинчи давр оид адабиётлар тарихшуносликда «қайта қуриш» деб ном олган 80-йилларнинг иккинчи ярмидан то Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганига қадар ва мустақиллик йилларида вужудга келган асарлар мажмуидан иборатдир.
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
        • Масальский В.М. Хлопководство, орошение государственных земель и частная предприимчивость. СПб, 1908; Туркестанский край. СПб, 1913.
        • Кривошеин А.В. Записка главноуправляющего земледелием и землеустройством о поездке в Туркестан. СПб, 1912, 111-бет.
        • Сафаров Г.И. Колониальная революция (опыт Туркестана). М., 1921.
        • Галузо П.Г. Туркестан – колония. Очерк история Туркестана от завоевания русскими до революции 1917 года. М., 1929.

Download 60,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish