126
Дастлабки тергов давомида далиллар тўпланади ва жиноят содир
этилиши, етказилган зарар тури ва миқдори, қилмишнинг жиноий-
ҳуқуқий квалификацияси ҳақида тергов версияси шакллантирилади.
Тугалланган судгача бўлган иш юритиш бўйича
тергов
хулосаларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар суд учун
мажбурий ҳисобланмайди. Яъни, бу фақат тергов версияси, холос, ва
унга баҳо суд муҳокамаси давомида суд томонидан берилади.
Дастлабки тергов давомида айблов хулосаси тузиш шаклида
ифодаланадиган айблов шаклланади; етарли асослар мавжуд бўлган
тақдирда иш юритишни тугатиш ҳақидаги масала ҳал этилади; ёки
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масала
ҳал этилади.
Суриштирув ва дастлабки тергов босқичининг аҳамияти шундан
иборатки, бу босқичда тергов ва бошқа процессуал ҳаракатларни
амалга ошириш натижасида жиноят иши қўзғатилишининг
қонунийлиги ёки ҳатолиги аниқланади.
Шунингдек, бу жиноят-
процессуал қонунчилиги мажбурий бўлган усул ва воситаларга эга
бўлиб, уларнинг қўлланилиши жиноят иши қўзғатилишининг
қонунийлигини
текшириш
имконини
бериши
билан
ҳам
таъминланади.
Дастлабки
терговнинг
қонунийлиги
устидан
назоратни амалга оширувчи прокурор ҳам анча ваколатларга эга.
Бундан ташқари, жиноят процесси иштирокчиларига мазкур босқичда
қонун билан белгиланган талаблар бузилиши ёки фуқароларнинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилиши ҳолатларида
судгача бўлган фаолиятни амалга оширувчи шахслар ҳаракатлари
устидан тегишли ваколатли мансабдор шахсга шикоят қилиш ҳуқуқи
берилган.
Суриштирув ва дастлабки тергов яхлит босқични
ташкил
этишига қарамасдан суриштирув ва дастлабки тергов давомида пайдо
бўладиган ҳуқуқий муносабатларни яхшироқ англаш учун уларнинг
процессуал шакли бир биридан алоҳида кўриб чиқилади. Бу
суриштирув дастлабки терговнинг биринчи босқичи бўлиб, у ўн
суткадан (ЖПК 341-моддаси) ошмаган муддатда жиноятнинг олдини
олиш ёки унга йўл қўймаслик; далилларни тўплаш ва сақлаш;
жиноят
содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон
қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш; жиноят
туфайли етказилган моддий зиён қопланишини таъминлаш учун
кечиктириб
бўлмайдиган
тергов
ҳаракатларини
юритишдан
иборатлиги (ЖПК 339-моддаси) билан шартланган. Яъни суриштирув
127
вазифалари уни амалга оширилишини кечиктириб бўлмайдиган
характерини ифодалайди. Бундан ташқари, бирламчи материалларни
текшириш учун воситалар тақдим этиш мақсадида қонун жиноят иши
қўзғатилишидан олдин ушлаб туриш, экспертиза ва ҳодиса
жойини
кўздан кечиришни амалга оширишга йўл қўйяди. Яъни тергов олди
текширув амалга оширилади, ва кўпинча янглишиб
уни суриштирув
деб тушунишади.
Do'stlaringiz bilan baham: