Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Жиноятни аниқлаш 
– бу жиноят белгиларини ўзида мужассам 
этган айбли ижтимоий хавфли қилмишни (ҳаракат ёки ҳаракасизлик), 
яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноий деб 
таърифланган (квалификация қилинган) қилмишни аниқлашни 
(топиш, қайд қилиш ва ҳоказо) англатади.
Жиноят кодекси билан қўриқланадиган объектларга зарар 
етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб 
чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади. 
Одатда у ҳақида жиноятдан жабр кўрган шахслар ёки содир этилган 
ижтимоий хавфли қилмишлар ҳақида маълумотга эга бўлган бошқа 
шахслар аризаларидан; корхона, муассаса, ташкилот, жамоат 
уюшмалари ва мансабдор шахслар, шунингдек, оммавий ахборот 
воситалари берган хабарлардан маълум бўлади. 
Жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумот ва излар 
бевосита суриштирув органлари, суриштирувчи, терговчи, прокурор 
ёки суд томонидан аниқланиши мумкин. Айрим ҳолларда ижтимоий 
хавфли қилимиш содир этган шахснинг ўзи айбини бўйнига олиш 
тўғрисидаги арз билан мурожаат қилиши мумкин. 
Барча мазкур маълумотлар қонун билан белгиланган тартибда 
қайд этилиши ва текширилиши лозим. Фақат содир этилган жиноят 
ҳақида ишончли далиллар аниқлангандан кейин бу жиноят 
аниқланган ҳисобланади. 
Содир этилганлиги эҳтимоли бўлган жиноят ҳақида бирламчи 
маълумотларни текшириш жиноятларни очиш ва тергов қилишнинг 
зарурий бошланғич элементи ҳисобланади. Жиноят ҳақидаги 
бирламчи маълумотларни ўз вақтида ва сифатли текширилиши 
жиноят ишини қўзғатишнинг асослилигига; дастлабки кечиктириб 
бўлмайдиган тергов ҳаракатларининг ўз вақтида тўлалигича амалга 
оширилишига ва, албатта, жиноятни очиш ва айбдорни фош этишга 
қаратилган терговнинг муваффақиятига таъсир этади.
 
Жиноятни очиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш 
мақсадида айбдорларни фош этиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш – бу 
дастлабки терговнинг асосий ва устувор вазифаларидир.
Жиноятчиликка қарши курашни кучайтирилиши фақат инсон 
ҳуқуқларига риоя қилиш шароитида мумкиндир. Инсон ҳуқуқлари 
тўғрисида ғамхўрлик жиноятчилик қарши курашиш аҳамиятини 


122 
камситмайди, чунки мазкур курашнинг мақсади фуқаролик жамияти 
ва инсонни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишдан иборат бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish