Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш тушунчаси



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

14.1. Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш тушунчаси 
 
Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
фаолиятининг йўналишларидан (функцияларидан) бири ҳисобланади.
Мазкур йўналиш нималардан иборат ва у қандай хусусиятлар 
билан тавсифланади? Ушбу тушунчани батафсилроқ кўриб чиқамиз. 
Ҳозирги вақтда ҳар бир жамиятнинг энг қийин ижтимоий 
муаммоларидан бири бу – жиноятчилик. Жиноятчиликка қарши 
курашиш масалалари ҳам ўта қийин муаммо ҳисобланади. Жамият ва 
фуқароларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш органларининг муҳим ва масъулиятли бурчини ташкил 
қилади. Президент И.А.Каримов айтганидек, “қонунчиликни янада 
мустаҳкамлаш, қонунбузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка 
қарши курашни кучайтириш, умуман, ҳозирги иқтисодий ислоҳотлар 
даврида қонун устуворлигини таъминлаш ҳар бир мутасадди раҳбар 
ва, айниқса, ҳуқуқ-тартибот идораларининг долзарб вазифаси бўлиб 
қолиши керак”
1
. Мазкур вазифа Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси нормаларидан (19-, 20-моддалар) келиб чиқади, 
уларга кўра: 
1
Каримов И.А. Халқимизнинг йўли мустақиллик, озодлик ва туб ислоҳотлар йўлидир. Халқ депутатлари 
Хоразм вилояти Кенгаши сессиясида сўзланган нутқ, 1996 йил 16 март // Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. – Т.: 
Ўзбекистон, 1996. – Б. 285. 


120 
1) фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб 
қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз 
маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас; 
2) фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда 
бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, 
ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт. 
Жиноятчиликка қарши курашда шубҳасиз жиноятларни аниқлаш 
ва тергов қилиш каби фаолиятга муҳим аҳамият берилади. Давлат 
органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги 
жавобгарлигини белгилар экан давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органлари тимсолида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаш, жиноятларни аниқлаш, терговни амалга ошириш, жиноят 
содир этишда айбдор шахсларни фош этиш мажбуриятларини ўз 
зиммасига 
олади. 
Мазкур 
фаолият 
бевосита 
Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ўз ҳуқуқий тартиботини 
топган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал 
кодексининг 2-моддасига биноан, жиноят-процессуал қонун 
ҳужжатларининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, 
жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда 
айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм 
қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг 
тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир. Бу жиноят-
процессуал 
қонун 
ҳужжатлари 
билан 
белгиланган 
тартиб 
қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларни олдини олишга, шахс, 
давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилиши 
лозимлигини англатади. 
Бунда жиноят процессининг “жиноят содир этган ҳар бир шахсга 
адолатли жазо бериш” вазифаси фақат жиноят аниқланганидан кейин 
амалга оширилиши мумкин. Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш 
жиноят процессининг мақсади бўлмиш ҳақиқатни аниқлаш 
(жиноятни очиш)га имкон берадиган далилларни тўплашга (тергов 
ҳаракатларни амалга ошириш) қаратилган процессуал ҳаракатларни 
(ЖПК билан белгиланган) юритиш орқали амалга оширилади. 
Айтиш керакки, жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш 
тушунчалари ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилувчи 
тушунчалардир. Уларни бир биридан ажратиш бироз қийинчилик 
туғдиради. Кўпинча бир жиноят тергови давомида бошқа жиноят 
содир этилиши аниқланади; жиноятларни аниқлашнинг ўзи ҳам 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан терговни 


121 
ташкил этадиган тегишли ҳаракатларни амалга ошириш билан 
боғлиқ. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish