Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Дастлабки терговни амалга оширилишининг мажбурийлиги



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Дастлабки терговни амалга оширилишининг мажбурийлиги 
– дастлабки терговнинг умумий шартларидан бири ҳисобланади. Шу 
билан бирга, айтиш керакки, жиноят-процессуал қонунчилигининг 
ривожланиш тарихи шундай даврларни ўз ичига оладики, уларда 
дастлабки тергов барча жиноят ишлари бўйича мажбурий эмас эди. 
Баъзан жиноят ишлари бўйича иш юритиш суриштирув билан 
чекланар эди. Амалдаги Жиноят-процессуал кодекси бўйича барча 
жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт. Бироқ, 
айтиш керакки, жабрланувчи (фуқаролик даъвогар) ёки унинг вакили 
томонидан ЖПК 583-моддасига асосан ярашув тўғрисида ариза 
берилган бўлса, бу ҳолларда дастлабки тергов амалга оширилмайди. 
Бундай аризада етказилган зарарни қоплаш ва ярашув муносабати 
билан жиноят ишини юритишни тугатиш ҳақида илтимос 
кўрсатилади. Бу ҳолларда суриштирувчи, терговчи, гумон 
қилинувчининг (айбланувчининг) розилиги асосида етти сутка ичида 
ишни судга жўнатиш тўғрисида қарор чиқаради.
 
Терговга тегишлилик. 
Олдин айтиб ўтганимиздек, дастлабки 
тергов прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати 
органлари, шунингдек, прокурорлар томонидан амалга оширилади. 
Эътиборга олиш керакки, дастлабки тергов амалга ошириладиган 
ишларни тақсимлаш жараёни тартибсиз амалга оширилмайди. Бу 
масала қоидалари ЖПК белгиланган терговга тегишлилик институти 
билан тартибга солинади. 
Терговга тегишлилик 
деганда жиноят 
ишининг 
шундай 
белгилари 
мажмуига 
айтиладики, уларга қараб қонун муайян ишларни 
тергов қилишни у ёки бу дастлабки тергов ёки 
суриштирув органи ваколатига беради. 
Терговга тегишлиликни аниқлайдиган белгиларга қуйидагилар 
киради: жиноятлар тоифаси ва уларнинг тури (предмет белгиси); 
жиноят содир этиш жойи (ҳудудий белги); жиноят субъекти (шахс 
белгиси). Терговга тегишлилик ҳақидаги қоидалар ЖПК 345-346-
моддаларида мавжуд.


124 
Предмет белгиси 
терговга тегишлиликни содир этилган 
жиноятнинг таркибига қараб аниқлайди. Мазкур белги бўйича 
жиноят ишларининг прокуратура, ички ишлар ва МХХ терговчилари 
терговига тегишлилиги аниқланади. 
Прокуратура терговчилари энг хавфли бўлган шахсга қарши 
жиноятларни тергов қилади: одам ўлдириш, ўзини-ўзи ўлдириш 
даражасига етказиш, жинсий эркинликка қарши жиноятлар, 
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши 
жиноятлар; экология соҳасидаги жиноятлар, давлат ҳокимияти қарши 
жиноятлар, одил судловга қарши жиноятлар, тинчлик ва 
хавфсизликка қарши жиноятлар.
Ички ишлар органлари терговчилари босқинчилик, талончилик 
жиноятлари, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар, айрим 
иқтисодий жиноятлар бўйича дастлабки терговни амалга оширади. 
МХХ терговчилари – давлатга хоинлик қилиш, жосуслик, 
контрабанда, қўпорувчилик, Ўзбекистон Республикаси Президентига 
тажовуз қилиш ва бошқалар. 
Терговга тегишлиликнинг
шахс белгиси
жиноят субъекти билан 
боғлиқ. У ҳарбий хизматчиларнинг, шунингдек, прокурорлар ва 
прокуратура органлари терговчиларининг жиноятлари ҳақидаги 
ишлар бўйича терговга тегишлилигини аниқлаш учун қўлланилади. 
Ҳудудий белги
жиноят содир этилган жойи бўйича терговга 
тегишлилигини аниқлайди. Лекин жиноятни тез, тўла ва холисона 
тергов қилиш учун у жиноят аниқланган жой бўйича ёки айбланувчи, 
гумон қилинувчи турган жойи бўйича амалга оширилиши мумкин. 
Мазкур белги илгари айтилган барча белгилар билан уйғунланиши 
мумкин. 
Шундай қилиб, ҳар бир жиноят ишининг терговга тегишлилиги 
предмет ва ҳудудий белгилар ёки шахс ва ҳудудий белгилар мажмуи 
билан аниқланади. 
Терговчи иш унинг терговига тегишли эмаслигини аниқлаб, 
барча кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳараркатларини амалга 
ошириши ва ишни терговга тегишлилиги бўйича юбориш учун 
прокурорга беришга мажбур. Жиноят содир этиш жойи белгиси 
бўйича терговга тегишлилиги масаласи тергов бошланган район 
прокурори томонидан ҳал этилади. 
Дастлабки тергов тизимини (суриштирув ва дастлабки тергов) 
бир неча босқичларга бўлган ҳолда тавсифлаш мумкин. Биринчи 
босқич 
умумий тергов
деб номлананди. Бу босқичда ҳодиса 


125 
аниқланиши факти бўйича (айбланувчи бор-йўқлигидан қатъи назар) 
тергов амалга оширилади. Кейин 
умумлаштирилган тергов
деб 
номланган иккинчи босқич бошланади. Бу босқич даврида 
айбланувчи аниқланган бўлади ва дастлабки айблов эълон қилиш 
бошланади. Дастлабки терговнинг учинчи, оҳирги, босқичи 
махсус 
тергов
деб номланади. Бундай номланиш қуйидагилар билан 
шартланган: олдинги босқичларда жиноят ишида муайян шахсни 
айбланувчи сифатида жалб этиш (айблов эълон қилиш) амалга 
оширилган, ва энди бу босқичда якуний айбловни аниқлашга 
қаратилган муайян айбланувчига нисбатан тергов амалга оширилади. 
Дастлабки тергов нафақат айблов хулосасини тузган ҳолда ишни 
судга юбориш билан, балки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор 
билан ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш 
тўғрисидаги қарор билан тугалланиши мумкин (ЖПК 372-моддаси). 
Умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, дастлабки тергов – бу 
судгача иш юритишнинг бир қисми бўлиб, иш ҳолатлари бўйича 
унинг хулосалари суд учун дастлабки характерга эга бўлади, ва улар 
суд томонидан далилларни бевосита ўрганиш шароитида, 
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўзаро тортишуви асосида 
текширилиши лозим бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish