Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Суриштирув тушунчаси, вазифалари ва жиноят ишларини



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Суриштирув тушунчаси, вазифалари ва жиноят ишларини 
тергов қилишда унинг аҳамияти. 
Деярли барча жиноят ишлари 
бошиданоқ терговчи томонидан тергов қилинади. Лекин баъзан бу 
ишларда дастлабки терговдан олдин суриштирув амалга оширилади. 
Кўп ҳолларда суриштирув органлари биринчи бўлиб содир 
этилган ёки тайёргарлик кўрилаётган жиноятлар ҳақида хабарлар, 
шикоят ва аризалар олишади ва терговга киришади. Бу ҳолларда 
суриштирув органлари фаолияти далилларни аниқлаш, тўплаш ва 
мустаҳкамлаш, жиноят содир этиш жойи вазиятини сақлаш ёки 
жиноятчини аниқлаш, қидириш ва ушлаш, тайёргарлик кўрилаётган 
жиноятларни олдини олишга қаратилган бўлади. Суриштирув 
органларининг 
бундай 
фаолияти 
муваффақиятига 
уларнинг 
ҳаракатчанлиги, тезкор ҳаракатлари ва моддий-техник жиҳатдан 
яхши жиҳозланганлиги имкон беради. Шу сабабли, суриштирувнинг 
аҳамияти анча катта, ва деярли ҳар доим у билан жиноят ишлари 
тергови бошланади. Суриштирув процессуал қонунчилик билан 
белгиланган тегишли ваколатли давлат органлари томонидан амалга 
оширилади. 
Қонунда 
суриштирув 
тушунчасига 
таъриф 
берилмаган. 
Суриштирув тушунчаси ҳақидаги масалада процессуал адабиётларда 
ягона фикр йўқ. Яқин вақтларга қадар кўпчилик процессуалистлар 
суриштирувнинг асосий хусусияти сифатида унинг муддатлилиги ва 
кечиктириб бўлмаслигини кўрсатар эдилар. Шунингдек, суриштирув 
борасидаги ҳаракатлар жиноятни тергов қилишнинг бошланғич 
даврида амалга оширилиши ҳам айтиб ўтилган. Бир қатор олимлар 
суриштирувни терговнинг дастлабки ва содда шакли сифатида 
таърифлаган. Бошқалар эса суриштирувни жиноят ҳодисасини ва 
унинг моддий изларини аниқлаш бўйича дастлабки фаолият деб 
белгилаганлар
1
. Суриштирувнинг асосий хислати - жиноятни очиш ва 
айбдор шахсни аниқлашга қаратилган ҳаракатларнинг кечиктириб 
1
Громов В. Дознание и предварительное следствие. – М., 1928. – 22-б.; Чельцов М.А. Советский уголовный 
процесс. – М., 1951. – 288-б. 


128 
бўлмаслилиги тўғрисида фикр М.С.Строгович томонидан берилган 
таъриф асосига қўйилган. М.С.Строговичнинг ёзишича, суриштирув 
– бу жиноят ишини тергов қилишнинг дастлабки даври бўлиб, унда 
жиноят излари қайд этилади ва жиноятни очиш ва жиноятчини фош 
этиш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга 
оширилади.
1
Кўрсатилган ёндашув билан бир қаторда яна бир ёндашув пайдо 
бўлдики, унинг тарафдорлари суриштирувга қуйидагича тавсиф 
беришди: бу ҳар қандай эмас, муайян давлат органлари фаолиятидир; 
тезкор-қидирув ва тергов функциялари қўшилиши, ва, ниҳоятда 
суриштирувнинг мақсади жиноятларни нафақат очиш, балки уларни 
аниқлаш ва олдини олиш ҳисобланади.
Суриштирув вазифалари. Кечиктириб бўлмайдиган тергов 
ҳаракатларини амалга ошириш.
 
Суриштирув органи жиноят ишини 
қўзғатади, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга 
оширади ҳамда 10 суткадан кам бўлмаган муддатда (ЖПК 340-341-
моддалари) ишни терговчига ўтказади.
Суриштирув вазифалари Ўзбекистон Республикаси ЖПК 339-
моддасида аниқ белгилаб қўйилган. Чунончи, суриштирув: 
1) жиноятнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик; 
2) далилларни тўплаш ва сақлаш; 
3) жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва 
яширинган гумон қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб 
топиш; 
4) жиноят туфайли етказилган моддий зиён қопланишини 
таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини 
юритишдан иборат. 
Суриштирув органлари зиммасига жиноят белгиларини ва уни 
содир этган шахсларни топиш, жиноят-процессуал қонунчилик 
қоидалари бўйича текширув амалга оширилган жиноят иши бўйича 
далиллар сифатида ишлатилиши мумкин бўлган маълумотларни 
аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларини қўллаш ёрдамида 
зарурий чоралар кўриш юклатилади. Бу мақсадларда ички ишлар 
органлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва 
жиноий 
даромадларни 
легаллаштиришга 
қарши 
курашиш 
1
Строгович М.С. Курс советского уголовного процесса. – М., 1958. – 274-б. – Ушбу таърифни М.С.Строгович 
кейинчаликда ҳам такрорлади. Қаранг: Строгович М.С. Курс советского уголовного процесса. Т.2. – М., 1978. – 
27-б. 


129 
департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари, давлат божхона 
хизмати органлари тезкор-қидирув чоралари кўриш ҳуқуқига эга.
Амалдаги 
ЖПК 
кечиктириб 
бўлмайдиган 
сифатида 
тавсифланадиган тергов ҳаракатлари рўйхатига эга эмас. Аввал, 1995 
йил 1 апрелгача амалда бўлган ЖПК 99-моддасида қуйидаги 
қоидаларга эга эди: “Дастлабки терговни амалга ошириш мажбурий 
бўлган жиноят белгилари мавжуд бўлган ҳолда суриштирув органи 
жиноят ишини қўзғатади ва ушбу Кодекс қоидаларига амал қилган 
ҳолда жиноят изларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш бўйича 
кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга оширади: 
кўздан кечириш, тинтув, олиб қўйиш, гувоҳлантириш, гумон 
қилинувчини ушлаб туриш ва сўроқ қилиш, жабрланувчиларни ва 
гувоҳларни сўроқ қилиш”. Айтиб ўтилганлардан кўриниб турибдики, 
кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларининг тугал рўйхати 
берилган. Бошқа тергов ҳаракатларини кечиктириб бўлмайдиган 
сифатида амалга оширишга йўл қўйилмас эди. 
Амалдаги ЖПК бундай рўйхат мавжуд эмас. Бу эса 
суриштирувчи суриштирув давомида агар бунга зарурат бўлса ҳар 
қандай тергов ҳаракатларини амалга ошириши мумкин. 
Шу билан бирга, тергов ҳаракатларини кечиктириб бўлмаслиги 
масаласи жиноят-процессуал фанида муҳокамаларга сабаб бўлган. 
Масалан, Б.Б.Хидоятов фикрича, кечиктириб бўлмайдиган тергов 
ҳаракатларига қуйидагича таъриф бериш мумкин: далилларни топиш 
ва мустаҳкамлаш бўйича зудлик билан амалга оширилиши лозим 
бўлган тергов ҳаракатлари ва уларни амалга оширилишининг 
кечиктирилиши далилларни йўқолишига, шикастланишига ва 
сохталаштирилишига олиб келиши мумкин
1
. Мавжуд бўлган 
фикрларни умумлаштирган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган тергов 
ҳаракатлари қуйидаги хусусиятларга эгалиги ҳақида хулосалар 
чиқариш мумкин: 
1) бу ҳуқуқий институт; 
2) улар суриштирув органлари ваколатлари доирасини 
аниқлайди; 
3) уларни амалга оширилишининг мажбурийлиги;
4) мазкур тергов ҳаракатининг бошқаси билан алмаштириб 
бўлмаслиги; 
1
Хидоятов Б.Б. Дознание в Республике Узбекистан. Учебное пособие. Под общ. ред. проф. Абдумажидова Г.А. 
– Т.: ТГЮИ, 2005. – 26-б. 


130 
5) уларни амалга оширилишининг тезкорлиги ва зудлиги
1

Кечиктириб 
бўлмайдиган 
тергов 
ҳаракатларини 
амалга 
оширишнинг зарурати суриштирув олдида турган вазифалар билан 
аниқланади. Одатда милиция органлари дастлабки тергов амалга 
оширилиши лозим бўлган жиноятлар ҳақида биринчи бўлиб 
маълумот олади. Қонун нормаларига кўра улар зудлик билан ҳодиса 
жойига етиб келишлари ва шу вақтнинг ўзида прокурорга ва иложи 
борича терговчиларга хабар беришлари керак. Милиция тезкор 
ҳаракатларни амалга ошириш учун барча имкониятларга эга, аксинча 
терговчи бундай имкониятларга эга эмас. Шу сабабли ЖПК 339-, 340-
, 341-моддалари асосида милиция оргалари (ва бошқа суриштирув 
органлари) барча кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини, 
шунингдек, жиноят излари ва далилларни мустаҳкамлаш бўйича 
ҳаракатларни амалга оширишлари керак. Бу маънода суриштирув 
остида жиноятларни очиш ва уларни олдини олиш мақсадларида 
кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга ошириш 
шаклида олиб бориладиган жиноят процессуал қонунчилиги 
томонидан махсус ваколат берилган давлат органлари ва мансабдор 
шахсларининг фаолияти тушунилади
2

Шундай қилиб, суриштирув органи, жиноят ишини қўзғатганда 
10 сутка ичида кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга 
оширади, кейин эса жиноят ишини терговчига ўтказади. Суриштирув 
жиноят ишини ЖПК 584- ва 587-моддаларида назарда тутилган 
тартибда судга юбориш билан ҳам тугалланиши мумкин. 
Айрим ҳолларда суриштирувчи суриштирув юритишнинг 10 
суткалик муддати ўтишини кутмасдан ишни 
дарҳол
терговчига ёки 
прокурорга ўтказиши лозим, башарти:
1) оғир ёки ўта оғир жиноят аниқланган бўлса; 
2) гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт 
чорасини қўллаш ёки муайян шахсни айбланувчи тариқасида ишда 
иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган бўлса;
3) ишни тугатиш учун асослар аниқланган бўлса; 
4) терговчи ишнинг ўз юритувига берилишини талаб қилган 
бўлса (ЖПК 342-моддаси). 
Айтиб ўтилган асослар суриштирувни амалга оширишнинг 
чекловларини белгилайди: оғир ва ўта оғир жиноят ишлари бўйича 
1
Қаранг: Куклин В.И. Неотложные следственные действия. – Казань: Изд. Казанского университета, 1967. – 16-
17-б. 
2
Хидоятов Б.Б. Дознание в Республике Узбекистан. Учебное пособие. Под общ. ред. проф. Абдумажидова Г.А. 
– Т.: ТГЮИ, 2005. – 29-б. 


131 
суриштирув амалга оширилмайди; суриштирувчи шахсни жиноят 
ишида айбланувчи сифатида жалб қилиш, шунингдек, гумон 
қилинувчига нисбатан қамоққа олиш туридаги эҳтиёт чорасини 
қўллаш ваколатига эга эмас, ва оҳиргиси, суриштирувчи иш 
юритишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас. 
Ишни терговчига ўтказиш жиноят ишини терговчига ўтказиш 
ҳақидаги қарор билан амалга оширилади. Қарорда у чиқарилган вақт 
ва жойи, қайси суриштирув органи суриштирувчиси қарор 
чиқарганлиги ва суриштирувчининг фамилияси, исми ва ота 
исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган бўлиши керак. Шу билан бирга 
қарорнинг тавсиф қисмида қисқача қайси жиноят аломатлари бўйича 
жиноят иши қўзғатилганлиги, аниқланган ҳолатлар, ишни терговчига 
ўтказишнинг асослари ва бу ҳақидаги қарор кўрсатилади. Қарор 
суриштирув органи бошлиғи томонидан тасдиқланади. 
Суриштирув ва дастлабки тергов институтларининг таҳлили 
шуни кўрсатадики, уларни мақсадининг бирлиги, уларни амалга 
оширишнинг умумий процессуал шартлари (ЖПК 39-моддаси 4-
қисми) ва жиноят-процессуал қонунчилиги томонидан белгиланган 
вазифаларнинг (ЖПК 2-моддаси) бирлиги бирлаштиради. Ушбу 
институтларнинг

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish