Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

1926 йил 16 июнда
МИҚ Президиуми томонидан тасдиқланган 
(1926 йил 1 июлда амалга киритилган) ЎзССР биринчи ЖПК 
суриштирув органларига саккизинчи боб бағишланган эди. У 
юқорида айтиб ўтилган суриштирув органларини санаб ўтишдан 
бошланар эди. Мазкур органлар гувоҳларни, гумон қилинувчини 
сўроқ қилиш, олиб қўйиш, тинтув, кўздан кечириш ва 
гувоҳлантиришни амалга ошириш, жиноят содир этишда гумон 
қилинувчини ушлаб туриш ҳуқуқларига эга эдилар. Гумон 
қилинувчини ушлаб туриш ҳақида суриштирув органи 24 соат ичида 
терговчига, прокурорга, ўзига тааллуқли бўлган ишлар бўйича эса – 
судга хабар бериши шарт эди. 1926 йилдаги ЖПК 103-моддасига кўра 
суриштирув бир ойдан ошмаган муддатда амалга оширилиши 
кўрсатилган эди. Мазкур муддатнинг узайтирилиши назарда 
тутилмаган эди. 
1929 йилдаги
ЖПК қабул қилинганидан кейин қуйидагилар ҳам 
суриштирувни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди: муассаса, 
ташкилот 
ва 
корхоналарнинг 
юрисконсультлари; 
матлубот 
жамиятлари тафтиш комиссиялари раислари ва аъзолари; улгуржи-
чакана савдо ўзбек давлат трести тизимининг инструкторлари; молия-
бюджет инспекцияси инспекторлари ва туман молия бўлимлари 
инструкторлари. ЎзССР 1929 йилдаги ЖПК 4-моддасида назарда 
тутилганидек, суриштирувнинг ушбу органлари қонун билан тергов 
юритиш ҳуқуқи берилган бошқа ҳокимият органлари сифатида тан 
олинган эди. 
Қонунни соддалаштириш мақсадида мазкур кодекс 4-моддасида 
дастлабки терговни суриштирув органлари ҳам амалга ошириши 
мумкинлигини назарда тутган. Яъни дастлабки тергов терговчилар, 
милиция, жиноят қидирув бўлими, давлат сиёсий бошқармалари 
умумий органлари, ўзига тааллуқли бўлган ишлар бўйича махсус 


134 
инспекциялар ҳамда қонун билан тергов юритиш ҳуқуқи берилган 
бошқа ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади. Кўриб 
турганимиздек, моддада 
суриштирув 
ва 
дастлабки 
тергов 
тушунчалари берилмаган, чунки бу иккала тушунча фақат “дастлабки 
тергов” тушунчасида мужассам этилган эди. 
Терговчига тааллуқли бўлган ишлар бўйича милиция ва жиноят 
қидируви органлари терговни бошлаши мумкин эди. Зарурий тергов 
ҳаракатлари тугаганидан кейин иш юритувни бошлаган орган 
терговчи фармойишини кутмасдан унга ишни ўтказиши лозим эди. 
Ишни терговчига ўтказгандан кейин мазкур органлар фақат 
терговчининг топшириғи бўйича тергов ҳаракатларини амалга 
ошириши мумкин эди. 
Шу билан бирга 1929 йилдаги ЖПК 10-моддаси терговчига ҳар 
қандай ишни батафсил тергов қилиш учун суриштирув органларига 
бериш ҳуқуқини белгилаб қўйган эди. Бу эса суриштирув ва 
дастлабки тергов ўртасидаги чегараларни йўқолишига, шунингдек
терговчилар томонидан тергов қилинадиган ишлар сонининг камайиб 
кетишига олиб келди. 
Шундай қилиб, 20-йилларнинг оҳирига келиб суриштирув ва 
дастлабки тергов ўртасидаги чегаралар йўқолиб кетди, чунки 
терговчи ва прокурорлар дастлабки тергов амалга оширилиши лозим 
бўлган жиноят ишларини тергов қилиш учун суриштирув 
органларига бериш ҳуқуқидан кенг фойдалана бошладилар. 1934-
1936 йиллардаги умумиттифоқ қонунлар қабул қилинганидан кейин 
дастлабки терговни амалга ошириш ҳуқуқига давлат хавфсизлиги 
бошқармалари органлари, ёнғин хавфсизлиги органлари ва давлат 
автомобиль инспекцияси органлари ҳам эга бўлдилар. 
Суриштирув ва дастлабки тергов ўртасида аниқ процессуал 
чегаралар 50-йилларнинг ўрталаригача йўқ эди. Бу ҳолат қуйидаги 
ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин ўзгарди: 1955 йил 24 майдаги 
Собиқ Иттифоқда прокурор назорати тўғрисидаги низом, 1958 йил 25 
декабрдаги Собиқ Иттифоқ ва иттифоқдош республикалар жиноят-
судлов ишларини юритиш асослари. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish