Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

МАВЗУ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР 
Ушбу мавзуни ўрганишда Ўзбекистонда прокурор назоратининг 
ҳозирги ҳолати узоқ тарихий ривожланиш ва давлатда олиб 
бориладиган суд-ҳуқуқ ислоҳоти натижаси эканлигини ёдда тутиш 
керак. Прокурор назоратининг институционал асосларини чуқурроқ 
англаб етиш учун талабалар унинг моҳиятини белгилаб берадиган 
хусусиятларини ўрганишлари лозим, бу эса прокурор назоратини 
бошқа давлат назорати турлари мажмуидан ажратиш имконини 
беради. Прокуратура органлари тизими таҳлили чоғида ҳудудий 
прокуратура органлари тузилишини ўрганиш билан бир қаторда 
ихтисослашган прокуратуралар ни ташкил этишга ҳам эътибор 
қаратиш керак. Шунингдек, талабалар бутун прокуратура 
органларига раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси тузилиши ва ваколатларини ҳам батафсил таҳлил 
қилишлари лозим.
Алоҳида эътибор Ўзбекистонда прокуратура органлари ташкил 
топиши ва ривожланиши масалаларига қаратиш лозим, бу эса 
прокуратуранинг роли, моҳияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органлари тизимидаги ўрнини англаб етиш имконини беради.
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тури сифатида прокурор 
назорати тушунчасини тавсифлаб беринг. 
2. Прокурор назоратини бошқа назорат турларидан ажратиб 
турадиган белгиларини айтинг. 
3. Прокурор назорати ким номидан амалга оширилади? 
4. Прокурор назорати қайси ҳудудга татбиқ этилади? 
5. Прокурор назорати қайси субъектларга нисбатан амалга 
оширилади? 
6. Қонун бузилишига прокурор таъсир этиш шаклларининг ўзига 
хос хусусияти нимадан иборат? 


113 
7. Прокуратура органи қонунларни аниқ ва бир хилда 
бажарилиши устидан прокурор назоратини амалга ошириш 
функциясидан ташқари бошқа функцияларни амалга оширадими?
8. Прокурор қабул қилинаётган қарор ва ҳаракатларнинг мақсадга 
мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширадими? 
9. Прокуратура вазифаларини айтинг ва уларни тавсифланг. 
10. Прокуратура органлари вазифалари одил судлов органлари 
ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вазифалари билан 
қандай келишади? 
11. Прокуратура фаолиятини ташкил этиш принципларини 
айтинг. 
12. 
Прокуратура 
органлари 
ривожланишининг 
асосий 
босқичларини тавсифлаб беринг. 
13. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимига 
қайси прокуратуралар киради? 
14. Прокурор назорати йўналишларига таъриф беринг ва уларни 
айтинг. 
15. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси функциялари 
тўғрисида гапиринг. 
16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қандай ҳуқуқий 
мақомга эга? 
17. Прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокурор ва 
терговчи лавозимларига номзодларга қўйиладиган талабларни 
айтинг. 
18. Прокуратура органлари ходимларининг ҳуқуқий, моддий ва 
ижтимоий таъминоти ҳақида гапириб беринг. 
19. Прокуратура органлари ходимларини рағбатлантириш ва 
уларнинг интизомий жавобгарлиги.
20. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ҳайъати қандай 
таркибга ва ваколатларга эга? 
21. Қуйидагилар ким томонидан лавозимга тайинланади: А) 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори; Б) Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокурори 
биринчи 
ўринбосари 
ва 
ўринбосарлари; В) Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори ва 
унинг ўринбосарлари; Г) қуйи турувчи прокурорлар ва уларнинг 
ўринбосарлари; Д) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 
марказий аппарати ва қуйи прокуратураларнинг бошқа ходимлари. 
22. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура 
органларига раҳбарлик қилиш борасидаги ваколатларини тавсифланг. 


114 
23. Прокурорлар, терговчилар, прокуратура органларининг бошқа 
ходимларини интизомий жавобгарликка тортишнинг асослари ва 
тартибини тавсифланг. 
24. Прокуратура органлари ходимлари учун қандай даража 
унвонлари белгиланган? 
25. Даража унвонларини бериш (шу жумладан, муддатидан 
олдин), пасайтириш ва маҳрум этиш тартиби қандай? 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish