Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Прокуратура органлари ходимларининг даражали унвонлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Прокуратура органлари ходимларининг даражали унвонлари 
ва ҳарбий унвонлари
. Прокуратура органлари ходимларига эгаллаб 
турган лавозимлари ва меҳнат стажига мувофиқ даражали унвонлар 
ёки ҳарбий унвонлар берилади. 
Прокуратура органлари ва муассасаларидаги хизмат.
Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, 
прокуратура органлари ва муассасаларининг ходимларига даражали 
унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, 
уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган 
Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ 
тўғрисидаги низомда белгилаб қўйилади. 
Прокуратура органлари ходимлари қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда ўқотар қурол ҳамда бошқа шахсий ҳимоя 
воситалари олиб юриш ҳуқуқига эга. 
Прокуратура органлари ҳодимининг давлат ҳимоясининг 
ҳуқуқий асослари ва чоралари. 
Прокурорларни давлат ҳимоялаш 
чоралари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
Ҳуқуқий ҳимоя чоралари. 
Мазкур ҳимоя биринчи навбатда 
“Прокуратура 
тўғрисида”ги 
Қонун 
прокуратура 
органлари 
ходимининг дахлсизлигини
ўрнатишида ифодаланади. Прокурор ва 
терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки тергов 
ўтказиш прокуратура органларининг мутлақ ваколати ҳисобланади. 
Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик 
ва интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун жавобгарлиги масаласи 
юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади. 


104 
Бундан ташқари, тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга 
аралашиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган (ЖКнинг 236-
моддаси). 
Ижтимоий ҳимоялаш чоралари. 
Айтиш лозимки, “Прокуратура 
тўғрисида”ги Қонун прокуратура органлари ходимларининг моддий 
ва ижтимоий таъминотини назарда тутади, ва бу қуйидагиларда 
намоён бўлади: 
- прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақи мансаб 
маошидан, даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар), кўп йиллик хизмат 
учун тўланадиган устама ҳақлардан иборат бўлади; 
- даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган 
прокуратура органларининг ходимлари белгиланган меъёрлар бўйича 
бепул хизмат кийими билан таъминланади; 
- прокуратура органлари ходимларига муддати ўттиз календарь 
кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн беш 
йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган прокуратура органлари 
ходимларига беш календарь кун, йигирма беш йилдан ортиқ иш 
стажига эга бўлганларга эса ўн календарь кун қўшимча таътил 
берилади. 
Ўз навбатида, 
прокуратура органлари ходимларини ҳамда 
уларнинг 
оила 
азоларини 
ижтимоий 
ҳимоялаш 
чоралари 
қуйидагиларда ифодаланади: 
- Прокуратура органлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи давлат 
ҳимоясида бўлади ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 
давлат томонидан мажбурий тартибда суғурталанади. 
- Давлат суғурта органлари қуйидаги ҳолларда суғурта 
суммаларини тўлайдилар: 
- прокуратура органлари ходими ишлаётган даврида ёки 
прокуратура органларидан бўшатилганидан кейин ҳалок бўлса (вафот 
этса), агар бу ҳол у ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати 
билан олган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг бошқача 
шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса, унинг меросхўрларига 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 194-моддаси иккинчи 
қисмида назарда тутилган миқдорда; 
- прокуратура органлари ходими ўз хизмат вазифаларини 
бажариши муносабати билан келгусида касбига доир фаолият билан 
шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб 
қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида унинг 
ойлик иш ҳақи йигирма беш карраси миқдорида; 


105 
- прокуратура органлари ходимига у ўз хизмат вазифаларини 
бажариши муносабати билан касбига доир фаолият билан 
шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат 
қобилиятини доимий йўқотишга олиб келмайдиган тан жароҳатлари 
ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида унинг ойлик иш 
ҳақи беш карраси миқдорида. 
Прокуратура органлари ходими ўз хизмат вазифаларини 
бажариши муносабати билан келгусида касбига доир фаолият билан 
шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб 
қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида 
мажбурий давлат суғуртаси бўйича олинган тўловларни ҳисобга 
олмаган ҳолда унга иш ҳақи ва тайин этилган пенсия ўртасидаги фарқ 
ҳар ойда тўлаб борилади. 
Прокуратура органлари ходими ўз хизмат вазифаларини 
бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки унинг 
соғлиғига бошқача шикаст етказилиши оқибатида ҳалок бўлса (вафот 
этса), унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила 
аъзоларига етказилган зарарнинг тўлови боқувчисини йўқотганлик 
муносабати билан тайинланган пенсия, худди шунингдек бошқа 
пенсия, иш ҳақи, стипендия ва ўзга даромадларни ҳисобга олмаган 
ҳолда тўланади.
Прокуратура органлари ходимининг ўз хизмат фаолияти билан 
боғлиқ тарзда унга тегишли мол-мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш 
оқибатида етказилган зарар унга ёки унинг оила аъзоларига 
тўлалигича қопланади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish