13.5. Ўзбекистонда прокуратура органлари ташкил
топиши ва ривожланиши
19 асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни Россия томонидан
босиб олинишига қадар Бухоро амирлигида, Хива ва Қўқон
хонликлари каби феодал давлатларда прокуратура ва шу каби
органлар мавжуд эмас эди. Гап шундаки, шариат қонунларига риоя
этиш устидан махсус орган томонидан назоратни амалга ошириш
Қуръонда назарда тутилмаган. Мусулмон ҳуқуқи прокурор назорати
каби институтни умуман назарда тутмайди.
Прокурор назорати институти 1867 йилдаги Туркистон ўлкасини
бошқариш тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг лойиҳаси билан
назарда тутилган эди. Бироқ ўша пайтда прокуратура махсус орган
106
сифатида ҳали ташкил этилмаган эди. Прокурор ваколатларини
кўпроқ ўз ташаббуси билан ҳарбий губернаторлар олди.
Туркистон ўлкасининг учта мустақил маъмурий тузилмасида
(Сирдарё области, Зарафшон Округи ва Амударё отдели) учта
“прокурор” мавжуд бўлган: Сирдарё губернатори, Зарафшон округи
бошлиғи ва Амударё отдели бошлиғи. Бу мансабдор шахслар
ишларнинг судловга тааллуқлилигини қайта кўриб чиқишлари,
уларни маъмурий тартибда ҳал этишлари ва ўз хоҳишига биноан,
тугатишлари мумкин эди.
1887 йилда адлия вазири буйруғи билан Сирдарё, Янги-
Марғилон, Самарқанд, Верненск област судлари ҳузурида област
прокуратуралари ташкил этилган эди. Улар маъмурий тартибда
Россия адлия вазирига бўйсунар эди.
Туркистонда чор прокуратураси маъмурий-ҳудудий принцип
бўйича ташкил этилган эди. Округ суди ҳузуридаги прокурор суд
палатаси прокурорига бўйсунар эди, у эса ўз навбатида - бевосита
адлия вазирига ва унга ҳисобот берар эди. Барча прокурорлар шоҳ
томонидан тайинланар ва озод этилар эди
1
.
Туркистондаги прокуратура Чор Россияси прокуратурасининг
таркибий қисми бўлиб
2
, унинг қонунларини жорий этиш ва уларга
1
Махбубов М. Создание и развитие органов прокуратуры в Узбекистане. Автореф. дисс. на соискание ученой
степени д.ю.н. – Ташкент, 1993. – 11-б.
2
Таъкидлаш жоизки, Россия прокуратурасининг ташкил этилиши Пётр I томонидан Россияда ўтказилган давлат
ислоҳотлари билан боғлиқ. Ҳукумат қилувчи Сенат ташкил этилишидан сўнг қонунийликка риоя этилиши
устидан назорат қилишга ихтисослашган махсус орган ташкил этилишининг зарурати вужудга келди. Дастлаб
бу фискаллар, кейинчалик – прокурорлар институти бўлган. Генерал-прокурор лавозими Пётр I фармонлари
билан 1722 йилда жорий этилди. Унинг зиммасига Сенат, кейинчалик эса барча бошқа давлат органлари
фаолиятининг қонунийлиги устидан назорат қилиш бўйича вазифа юклатилган эди. Қонунбузилиши
аниқланган тақдирда у хатони бартараф этишни таклиф этишга мажбур эди, бўйсунмаслик ҳолларда эса у
протест билдиришга ва қонунбузилишини бартараф этишга ҳақли эди. Аста-секин прокурорлар давлат
хизматида муҳим ўрин эгаллай олишди. Прокурор корпуси ташкил топилиши жараёни бошланди.
Прокурорларни генерал-губернатор таклифига биноан Сенат сайларди. Улар марказий ва маҳаллий муассасалар
фаолияти устидан назоратни амалга оширарди, аниқланган камчиликлар ҳақида генерал-губернаторларга
ахборот беришарди. Прокурор бузилишни аниқлаб, олдин уни бартараф этишни оғзаки равишда таклиф
қиларди, оғзаки фармойишга бўйсунмаган ҳолларда эса қонунни бузган органга, кейинчалик эса тегишли
ҳайъатга ёки Сенатга ёзма протестни беришга ҳақли эди. Ноқонуний ҳужжат устидан протест билдирилган
ҳолда унинг амал қилиши тўхтатиларди. Агар қонун бузилган ҳоллар ҳақида маълумотлар юқори турувчи
прокурорга келиб тушган бўлса, у ишни тез ва тўғри кўриб чиқиш бўйича чоралар кўришга мажбур эди.
Тахминан шу вақтда марказий прокуратурадан ташқари, губерния прокуратураси ҳам ташкил этилган эди,
мазкур прокуратура ташкил этилишига провинциал судларнинг прокурорлари асос солишди. Бироқ Адлия
вазирлиги ташкил этилиши (1802 й.) билан адлия вазири бир вақтнинг ўзида генерал-прокурор лавозимини ҳам
эгаллашни бошлади, губерния прокуратураси эса маҳаллий адлия органига айланишни бошлади. Прокуратура
ташкил этилиши ва фаолияти тўғрисида ягона қонунчилик йўқлиги маълум даражада ушбу вазиятга имкон
яратди. 1864 йилда прокуратурага “суд жойлари ҳузурида” назоратни амалга ошириш бўйича ваколатлар
тақдим этилди. 1864 йил 20 ноябрдаги Суд қоидаларининг таъсис этилиши билан судларда прокурор
назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлар генерал-прокурор бўлган адлия вазирининг олий кузатуви
устида бўлган обер-прокурорлар, прокурорлар ва уларнинг ўртоқларига тақдим этилди. Шу вақтда иерархия
интизомига асосланган,
яккабош ва маҳаллий, маъмурий ва суд органларидан мустақил институт бўлган
прокуратура ташкил этилишининг асослари яратилди. Ушбу кўринишда прокуратура 1917 йилгача ўз
фаолиятини юритган. 1917 ийл 20 декабрда Суд тўғрисидаги 1-сон декрет билан прокуратура бекор қилинди.
107
риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширган. Прокуратура
ходимларининг камсонлиги, маҳаллий аҳолининг тили ва одатларини
билмаслиги,
манфаатларнинг
бир-бирига
мос
келмаслиги
прокуратура
органлари
ва
маҳаллий
аҳоли
ўртасидаги
муносабатларни яхшиланишига имкон бермасди.
1922 йилнинг бошида Туркистон АССР давлат прокуратураси
тўғрисидаги декрет лойиҳаси устидан иш бошланди. 1922 йил 9
майда Туркреспубликасининг МИҚ ва ХКК Туркистон АССР давлат
прокуратураси тўғрисида низомни тасдиқлади
1
, 1922 йил 3 июнда у
қонуний кучга кирди
2
. 1922 йилнинг июнь ойи бошларида Туркистон
АССРда прокуратура ҳам марказда, ҳам жойларда ташкилий
жиҳатдан шаклланди. Айнан мана шу пайтдан бошлаб Туркистонда
прокуратуранинг ташкил топиши бошланади
3
.
Туркистонда прокуратуранинг таъсис этилиши умуман олганда
янги давлат функцияси пайдо бўлганлигини ва мазкур ҳудудда давлат
фаолиятининг янги шакли ташкил топганлигини англатар эди.
Умумий назоратдан ташқари прокуратура органлари зиммасига
ҳар қандай мансабдор шахс устидан ўз ташаббуси билан ёки бу
шахслар устидан келиб тушган шикоят ва аризалар асосида жиноят
иши қўзғатиш, уларни ушлаб туриш юклатилган.
Низомга кўра, прокуратурага бошчиликни адлия халқ нозири
амалга оширган, унинг ўзи Туркреспублика прокурори. Давлат
прокуратураси бўлимига адлия халқ нозири ўринбосари мудирлик
қилган.
1992 йил 1 августдаги Туркистон АССР МИҚ қарори билан
республика ҳудудида РСФСР Жиноят-процессуал кодекси амалга
киритилди. Унда прокурор функциялари ҳам белгиланган бўлиб,
уларга жиноятларни тергов қилиш устидан назорат қилиш бўйича
жуда катта ваколатлар берилган эди.
Унинг фаолияти тўрт йилдан ортиқ давр ичида тикланмаган эди. Кейин эса совет давлатининг беш йиллик
тажрибаси қонунийликка риоя этилиши устидан назорат амалга оширадиган мустақил органи бўлган
прокуратура ташкил этилишининг зарурати ҳақида фикр туғдирди. Шу аснода, бошқарувнинг ҳар бир соҳасида
ташкил этилган назорат қонунийликнинг етарли кафолатларини яратмасди, чунки у идоравий тусга эга бўлган.
Қонунийликка риоя этилиши устидан назорат облисполкомларнинг адлия бўлимларига ва исполкомларнинг
уездига юклатилган бўлиб, анча самарали бўлмаган. Давлат ўз олдида қонунларнинг тўғри ижро этилиши
устидан назоратни такомиллаштириш вазифасини кўйган эди, чунки шу вақтга қадар мавжуд бўлган
қонунийликни таъминлаш тизими ўзини оқламади, у қонунийлик учун мақсадли курашни таъминлай олмаган
эди. Марказий ҳокимият номидан қонунийликка риоя этилиши устидан назоратни ягона усуллар орқали амалга
ошира оладиган ва маҳаллий таъсирларидан мустақил бўлган махсус орган ташкил этилиши зарурати туғилди.
1
Известия ТуркЦИК. 1992 3 июня.
2
ЦГА Республики Узбекистан. Ф.25, оп.1.Д.19-а.Л.161.
3
Махбубов М. Создание и развитие органов прокуратуры в Узбекистане. Автореф. дисс. на соискание ученой
степени д.ю.н. – Ташкент, 1993. – 16-б.
108
1922 йил 21 ноябрдаги Умумбухоро МИҚ (Марказий Ижроия
Қўмитаси) қарори билан Умумбухоро МИҚ Олий назорати
бўлинмаси сифатида Прокуратура ташкил этилган эди
1
. Мазкур қоида
қабул қилиниши билан амалда 1922 йилнинг ноябридан фаолият
кўрсатаётган БХСР (Бухоро Халқ Социалистик Республикаси)
прокуратурасининг юридик жиҳатдан ҳуқуқий мақоми белгиланди.
1923 йилдаги Адлия халқ нозирлиги тўғрисидаги низомга кўра
Адлия халқ нозири бир вақтнинг ўзида республика прокурори ҳам
эди ва шу муносабат билан унга жуда кенг ваколатлар берилган эди.
Прокурор назорати БХСР Адлия халқ нозирлигининг давлат
прокуратураси бўлими орқали амалга оширилар эди. Бўлимга БХСР
прокурори ёрдамчиси бўлган мудир раҳбарлик қилар эди, у
республика прокурори томонидан тайинланар ва лавозимидан озод
этилар эди.
1924 йил 24 сентябрда ХХСР МИҚ қарори билан Адлия халқ
нозирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
2
. Низомга кўра Адлия
нозирлиги Нозир, бир вақтнинг ўзида ХХСР давлат прокурори
раҳбарлик қилади, унинг зиммасига республикада қонунийлик
устидан умумий назорат амалга ошириш юклатилган эди. Бевосита
прокурор назоратини Адлия нозирлиги прокуратура бўлими орқали
амалга оширар эди, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган
эди: давлат номидан барча ҳокимият органлари, хўжалик
муассасалари, жамоат ва хусусий муассасалар ҳаракатлари
қонунийлиги устидан айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш
ҳамда ноқонуний қарорлар устидан протест билдириш йўли билан
назоратни амалга ошириш; жиноятларни очиш борасида тергов ва
суриштирув органлари, шунингдек, давлат сиёсий бошқармалари
фаолиятини бевосита кузатиш, озодликдан маҳрум этиш жойлари ва
ахлоқ тузатиш муассасаларининг тўғри фаолият кўрсатишини
кузатиш; Олий судга нисбатан прокурор назорати функцияларини
амалга ошириш.
1926 йил 29 сентябрда ЎзССР МИҚ томонидан тасдиқланган ва
1927 йил 15 февралда амалга киритилган ЎзССР суд тузилиши
тўғрисидаги низом 1925 йилдаги Адлия халқ нозирлиги тўғрисидаги
низомга қўшимча тарзда прокуратурага қонун бузилишида айбдор
бўлган шахслар устидан интизомий ва маъмурий иш юритув
қўзғатиш ҳуқуқи берилди, шунингдек, унинг зиммасига жиноят
1
ЦГА Республики Узбекистан. Ф.64. оп.1.Д.96.Л.3.
2
ЦГА Республики Узбекистан. Ф.71. оп.1.Д.144.Л.66.
109
ишлари бўйича кассация инстанцияларида хулосалар бериш ва
жиноят билан кураш олиб бораётган барча органлар фаолияти
устидан умумий кузатишни амалга ошириш мажбуриятларини
юклади.
ЎзССР прокурори бир вақтнинг ўзида республика адлия халқ
нозири бўлганлиги туфайли республика ҳукумати таркибига ҳам
кирган. Натижада республика прокурори ЎзССР МИҚ томонидан
тайинланиб ва вазифасидан озод этилишига қарамай, адлия халқ
нозири сифатида республика Халқ нозирлари Советига ҳисобдор эди.
Республика прокурори қонунийлик устидан назорат функциясини
бошқарув функцияси билан мужассамлаштирар эди, ва бу назорат
функцияларини амалга оширишда салбий таъсир этарди.
1929 йил 27 январда ЎзССР Адлия халқ нозирлиги ҳайъати АХН
ҳузуридаги прокуратура бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Низомга кўра ЎзССР ҳудудида прокуратура органлари фаолиятига
раҳбарлик республика прокуратура бўлимига ўтди; бўлимга энди
халқ нозири эмас, ЎзССР адлия халқ нозири ўринбосари раҳбарлик
қиларди, бир вақтнинг ўзида у республика прокурори ҳам эди.
1931 йил 23 сентябрда ЎзССР МИҚ ва ХНК ЎзССР адлия халқ
нозирлиги тўғрисида янги низомни тасдиқлади
1
. Унга кўра
прокуратура энди бўлим эмас, лавозими бўйича Адлия халқ нозири
ўринбосари
бўлган
республика
Прокурори
томонидан
бошқариладиган АХН таркибидаги мустақил муассаса сифатида
ташкил этилди.
1933 йил 10 июлда Собиқ Иттифоқ МИҚ ва ХНК “Иттифоқ
прокуратурасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши
прокуратура тарихида улкан воқеа бўлди. Собиқ Иттифоқ МИҚ ва
ХНК 1933 йил 17 декабрдаги қарори билан Иттифоқ прокуратураси
тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Шу билан бир вақтда Иттифоқ Олий суди Прокуратураси
тугатилиши амалга оширилди. Низомда Иттифоқ Прокуратураси
функциялари ва уларни амалга ошириш тартиби, шунингдек,
прокурор назоратининг йўналишлари белгиланди: умумий назорат;
давлат сиёсий бошқармалари ва милиция ҳаракатлари тўғрилиги ва
қонунийлиги устидан назорат; дастлабки тергов устидан назорат; суд
органлари томонидан қонунларни тўғри ва бир хилда қўлланилиши
устидан назорат; ахлоқ-тузатиш муассасалари фаолияти тўғрилиги ва
қонунийлиги устидан назорат.
1
ЦГА Республики Узбекистан. Оп.9. Д. 153. Л.169-173.
110
Прокуратура ҳаётининг муайян даври биринчи планга жазолаш
муассасалари чиқиши, уларнинг устуворлиги олий давлат ҳокимияти
органлари томонидан тан олинганлиги билан боғлиқ бўлган ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари фаолияти деформацияланган давр билан
боғлиқ.
Фақат
50-йилларнинг
ўрталарида
қонунийликни
мустаҳкамлаш, давлат ривожланишининг ҳуқуқий негизини яратишга
доир уринишлар бўлди.
Прокуратура ривожланиши жараёнида навбатдаги муҳим давр
бўлиб 1955 йил 24 майда Иттифоқда прокурор назорати тўғрисидаги
низомнинг
қабул
қилиниши
ҳисобланади.
Унда
давлатда
қонунийликнинг ўрни ва уни оғишмай таъминлашда прокурор
назорати органларининг роли тўғрисидаги фикрлар қонуний тартибда
белгиланиб қўйилди ва кейинчалик ўз ривожини топди. Низомда
прокурорларнинг вазифалари, ваколатлари жиноят ва фуқаролик иш
юритувида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларига прокурор таъир
этиш чоралари белгиланди. Низомнинг кўпгина қоидалари
кейинчалик жиноят ва фуқаролик иш юритуви асосларига, ахлоқ
тузатиш қонунчилигига киритилди.
Ҳарбий прокуратура органлари ҳам қайта ташкил этилган эди.
Уларнинг
тизими
ва
тузилиши,
ҳарбий
прокурорларнинг
ваколатлари, уларнинг функциялари ва ҳудудий прокурорлар
фаолияти билан ўзаро муносабати – буларнинг ҳаммаси 1966 йил 14
декабрда тасдиқланган Ҳарбий прокуратура тўғрисидаги низомда ўз
аксини топган. Унга кўра ҳарбий прокуратура совет прокуратураси
органлари тизимига кирарди ва Иттифоқ Бош прокурорига
бўйсунарди.
Қонунийлик устидан тегишли назоратни таъминлашга доир
кейинги қадамлар 1977 йилда Конституция қабул қилиниши билан
боғлиқ. Иттифоқ прокуратураси тўғрисидаги Қонун ишлаб чиқиш
ҳақидаги қарор ушбу қадамлардан бири эди. Бундай қонун ўнинчи
чақириқ Иттифоқ Олий Кенгашининг иккинчи сессияси томонидан
1979 йил 30 ноябрда қабул қилинди. Унда совет прокуратура
органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг асосий
принциплари, улар фаолиятининг асосий йўналишлари ўз ифодасини
топган ва ҳуқуқий тартибга солинган.
Прокурор назорати маъмурий-буйруқбозлик тизимининг бўлаги
сифатида 1980-1990 йиллардаги авторитар режим ўтказувчиси бўлди.
Иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва ташкилий ричаглар ишлаши керак
бўлган жойларда зўрлик чораларини ишлатиш мақсадида
111
прокуратура қўлланар эди. Бундай амалиёт кўпчилик идоралар совет
ва назорат органлари қонунийлик ва интизомга риоя қилиш устидан
назоратнинг мукаммаллиги ва самаралилигини таъминламаслигига,
прокурор ва жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларига таянган ҳолда уларга
тақдим этилган ҳуқуқларни тўла ишлатмаслигига олиб келди.
Ўзбекистон прокуратурасининг янги мақомига суверенитет
ғоялари асосида 1991 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллиги асослари тўғрсида”ги Қонуни ва 1992 йил 8
декабрдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул
қилиниши асос солиб берди.
Прокуратура органларини ислоҳ қилиш унинг фаолиятини
демократизациялаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш билан
боғлиқ
бўлган
приоритетларни
аниқлаш,
қонунийликни
мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун
билан қуриқланадиган жамият ва давлат манфаатларини, Ўзбекистон
Республикаси
конституциявий
тузумини
ҳимоя
қилиш,
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилишга
қаратилган.
Тоталитар режим даврида прокуратура органлари партия элитаси
қўлида қўрқитиш воситаси ва қуроли бўлган. Унинг фаолияти инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга эмас, аксинча, социалистик
тузум ва социалистик мулкни ҳимоя қилганда прокуратура оддий
одамларнинг кундалик ҳуқуқларини бузган. 1992 йил 9 декабрда
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан
прокуратурани демократизациялаштириш ва унинг фаолиятини
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги манфаатларига, инсон ва
фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга бўйсундириш
мақсадларида прокуратура органларини ислоҳ қилиш жараёни
бошланди.
Нисбатан қисқа муддат даврида Ўзбекистон ўз ижтимоий-сиёсий
тараққиётида
сезиларли
натижаларга
эришди.
Мамлакатда
мулкчиликнинг турли шакллари пайдо бўлди, янги иқтисодий
муносабатлар юзага келди, шахс ҳуқуқларининг кафолатланган
ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бироқ
қонунларга риоя этиш устидан назорат борасидаги прокуратура
органлари фаолияти кўпинча жазолаш характерига эга эди ва ўзининг
яратувчи ва ижобий ролини йўқотар эди. Прокурорлар фаолиятида
учраб турадиган қонунларни эркин талқин этиш ҳолатлари ҳам
хавотирланишга сабаб бўлар эди. Барча мазкур омиллар 2001 йил 29
112
августда прокуратура ваколатлари доираси; унинг фаолиятини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва прокуратура
органлари вазифаларини аниқлаб берган Ўзбекистон Республикаси
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул
қилиниши белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |