Суриштирув тамомланади:
- жиноят ишини терговчига ўтказиш билан;
- жиноят ишини тарафларнинг ярашуви учун судга
юбориш тўғрисидаги қарор билан прокурорга юбориш
билан;
- жиноят ишини амнистия актига асосан жиноят
ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш
тўғрисидаги тақдимнома билан бирга прокурорга
юбориш билан (ЖПК 342-моддаси).
Жиноят процессида суриштирув институтининг ривожланиши
тарихи дастлабки терговни суриштирув билан алмаштирилиши
мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида далолат беради. Шу билан бирга
терговнинг дастлабки процессуал шакли сифатидаги суриштирув ҳам
йўқ қилиниши мумкин эмас, чунки у жиноятларни очиш, олдини
1
Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 23 декабрдаги “Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-193-сонли Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
Ахборотномаси, 2008 й. 12-сон, 636-модда.
139
олиш ва уларга чек қўйиш мақсадларида кечиктириб бўлмайдиган
тергов ҳаракатларини амалга оширишга ҳамда шу орқали
жиноятчиликка қарши курашишга ва унинг сабабларини бартараф
этишда муҳим ҳисса қўшишга даъват этилган
1
.
1994 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодекси барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши
шартлигини (ЖПК 345-моддаси) белгилаш орқали суриштирув
терговнинг бошланғич даври эканлигини (кўп ҳолларда) назарда
тутган; дастлабки тергов эса суриштирув амалга оширилган ёки
оширилмаганлигидан қатъи назар ўтказиладиган жиноятларни тергов
қилишнинг асосий шакли ҳисобланади.
14.5. Терговчининг процессуал ваколатлари. Терговчи
ва суриштирув органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Терговчи – жиноят иши бўйича дастлабки терговни ўтказиш
қонун билан зиммасига юклатилган мансабдор шахсдир. ЖПК 35-
моддасига кўра жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура,
ички ишлар органларининг ва миллий хавфсизлик хизматининг
терговчилари олиб борадилар.
Терговчи этиб одатда олий юридик ёки бошқа махсус маълумотга
ва зарурий касбий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ўз соғлиғи
ҳолатига кўра зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир
бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланадилар.
Тергов қилинадиган ишларнинг тури ва мазумни, уларнинг
мураккаблиги даражаси, квалификация савияси, орттирилган
тажрибасига қараб терговчилар турли хил мансаб поғоналарига эга
бўладилар. Улар терговчи, катта терговчи, ўта муҳим ишлар бўйича
терговчи ва ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи деб номланиши
мумкин. Дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга бўлган
ходимлар мансабларининг бундай номланиши тергов аппарати
мавжуд бўлган барча давлат идораларида қўлланилади.
Масалан, туман ва шаҳар прокуратураларида одатда терговчи ва
катта терговчилар ишлайди; Қорақалпоғистон Республикаси
прокуратурасида ва вилоят прокуратураларида – терговчи, катта
терговчи, ўта муҳим ишлар бўйича терговчилар; Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратурасида – ўта муҳим ишлар бўйича катта
1
Қаранг: Хидоятов Б.Б. Дознание в Республике Узбекистан. Учебное пособие. Под общ. ред. проф.
Абдумажидова Г.А. – Т.: ТГЮИ, 2005. – 13-б.
140
терговчилар, ўта муҳим ишлар бўйича терговчилар. Деярли худди
шундай тарзда ўз мансаб поғоналари бўйича ҳарбий прокуратуралар,
шунингдек, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати
терговчилари тақсимланади.
Терговчининг процессуал ваколатлари ҳажми ва процессуал
ҳолати унинг идоравий бўйсунишига боғлиқ эмас. Улар бир хил.
Терговчи фаолияти мазмуни ва йўналиши жиноят-судлов ишларини
юритиш вазифалари билан белгиланади. Терговчи жиноятни очиши
ва айбдорларни фош этиши, яъни қандай жиноят ким ва қандай
тарзда содир этилганлигини аниқлаши, уни содир этишга дахлдор
бўлган барча шахсларни аниқлаш (бажарувчи, ташкилотчи,
далолатчи ва ёрдамчи ва бошқалар), жиноят таркибини ташкил
этадиган барча белгиларни, жиноят субъектини тавсифловчи барча
маълумотларни, жиноятнинг субъектив ва объектив тарафларини,
жиноят содир этилишига имкон берган шароит ва сабабларни
аниқлаши лозим.
ЖПК 36-моддасига биноан, терговчи: жиноят ишини қўзғатишга
ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда
гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ЖПК
назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда
айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва
унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилишга,
қамоққа олиш бундан мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар
бўйича суриштирув органларига қидирув ва тергов ҳаракатларини
бажариш тўғрисида ёзма топшириқлар беришга; суриштирув
органларидан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни
талаб қилишга; қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш
тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек, эҳтиёт чорасини ЖПК
240-моддасига мувофиқ бекор қилиш ёки ўзгартиришга, амнистия
актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки
жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш
тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини
юритишга оид барча қарорларни, прокурор рухсатини олиш қонунда
назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мустақил равишда қабул
қилади.
Терговчининг мустақиллиги ва жавобгарлиги принципи унинг
барча функциялари асосида туради, бу айниқса бутун дастлабки
тергов давомида амалга ошириладиган жиноят иши ҳолатларини
141
ўрганиш функциясида намоён бўлади. Айнан иш ҳолатларини
ўрганиш айблов ва ҳимоя учун жиноят иши бўйича оралиқ ва якуний
қарор қабул қилиш учун асос бўлади. Муайян жиноят ишини тергов
қилиш чоғида терговчининг айрим функциялари бажарилмаслиги ҳам
мумкин (масалан, моддий зарарни ундиришни таъминлаш, агарда
жиноят бундай зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган бўлса), лекин
жиноят иши ҳолатларини ўрганмасдан туриб бошқа бирор бир
функцияни бажариш амалда мумкин эмас.
Терговчининг фаолияти бир қатор ҳаракат ва қарорлардан
ташкил топган, уларнинг ҳар бирига жиноят ишини мукаммал ва ўз
вақтида тергов қилиш ҳақидаги қонун талаблари қўйилган. Бундан
келиб чиқадики, терговчининг шахсий позитив жавобгарлиги
дастлабки терговни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча
ҳаракат ва қарорларига татбиқ этилади, жавобгарлик эса процессуал
мустақилликсиз, яъни қонунга риоя қилган ҳолда ишнинг барча
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўла ва холис кўриб чиқиш асосидаги ўз
ички хоҳиш-иродасига таяниб мустақил ҳаракат қила олиш
имкониятисиз мумкин эмас.
Шубҳасиз, терговчи мустақиллиги чексиз эмас. Бу мустақиллик
дастлабки терговнинг бошқа иштирокчилари билан аҳамиятга эга
бўлган муносабатларда терговчига берилган ваколатлар доирасида
амалга оширилади. Терговчи ўз ваколатларини фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларига қатъий риоя қилиш ва ҳурмат қилиш асосида
амалга оширади. Ҳаттоки сўроқ қилишга чақирганда ҳамда бошқа
тергов ҳаракатларини амалга оширганда терговчи шуни ҳисобга
олиши керакки, у шу билан чақирилган шахснинг вақтини ўз
хоҳишига биноан, ўтказиш эркинлигини маълум даражада чеклайди,
уни одатий машғулотлар билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум
этади. Шу сабабли терговчи мазкур шахсни тергов органи
чақиртириш қанчалик зарурлигини ҳамда жиноят ишида уни
иштирок этишига нима сабаб бўлганини батафсил ўрганади.
Терговчининг мустақиллиги ва жавобгарлиги унинг назорат
остида бўлишидан озод этмайди. Процессуал қонунчилик терговчини
прокурор кўрсатмаларини бажаришга мажбурлигини белгилайди
(ЖПК 382-моддаси).
Фақат шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга
жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми
ҳақидаги, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш
тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги амнистия актига асосан
142
жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини
тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга
тақдимнома киритиш ҳақидаги ишни судга юбориш ёки ишни
тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш
ҳақидаги масалалар бўйича терговчи ўз эътирозларини ёзма равишда
баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга
ҳақлидир.
Бундай
ҳолларда
қуйи
турувчи
прокурорнинг
кўрсатмасини юқори турувчи прокурор ўз қарори билан ё бекор
қилади ёки иш бўйича тергов юритишни бошқа терговчига
топширади (ЖПК 36-моддаси 3-қисми). Барча бошқа ҳолатларда
терговчи прокурор кўрсатмаларига рози бўлмаса ҳам уларни
бажаришга мажбур.
Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги талабларини аниқ
бажарган ҳолда жиноятларни очиш, айбдорларни фош этиш ва
айбсизларни асоссиз жиноий жавобгарликка тортилишидан сақлаш
борасидаги бутун фаолияти билан терговчи тарбиялаш ва олдини
олиш таъсирини кўрсатади.
Бошқа мансабдор шахслар каби терговчи ҳам ўз функцияларини
бажариш мобайнида ўз фаолиятининг ташкилий ва бошқа
таъминотига таяниши мумкин, чунки субъектнинг юридик
мажбуриятига у қонуний ва виждонан амалга оширадиган фаолиятига
давалат ҳамкорлиги, ёрдами ва муҳофазасига бўлган ҳуқуқи қарши
туради. Бу борада процессуал қонунчиликнинг терговчининг ўз
юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма
топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро
этилиши мажбурийлиги ҳақидаги кўрсатмаси ҳам мавжуд (ЖПК 36-
моддаси 4-қисми).
ЖПК тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг
бошлиғи ва унинг ўринбосари ваколатлари тартибга солинган, ЖПК
37-моддасига мувофиқ улар ишларни текшириб кўришга, шунингдек,
дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида
иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва
айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов
ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга,
ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни
тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек,
терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб
143
боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб
боришга ҳақлидир.
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва
унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари терговчига ёзма
тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.
Айтиш лозимки, олинган кўрсатмалар устидан шикоят қилиш
уларнинг ижросини тўхтатиб турмайди, ЖПК 36-моддаси 3-қисмида
назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно (шахсни ишда
айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги,
жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш
тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
ҳақидаги амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад
қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга
илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритиш
ҳақидаги ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги,
тугалланган
ишни
қўшимча
терговга
қайтариш
ҳақидаги
кўрсатмалари).
Терговчи
ва
суриштирув
органи
ўртасидаги
ҳуқуқий
муносабатларни кўриб чиқишда суриштирув органлари зиммасига
жиноятларни ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш, шунингдек,
жиноятларни олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадларида тезкор-
қидирув ва жиноят-процессуал қонунчилигида назарда тутилган
бошқа чораларни кўриш юклатилган. Терговчи ўзи юритадиган
ишлар бўйича ЖПК 39-моддаси 3-қисми ва 343-моддасига биноан,
суриштирув органларига ёзма шаклда улар учун мажбурий бўлган
қуйидаги топшириқ ва кўрсатмалар бериши мумкин: 1) қидирув
ҳаракатларини амалга ошириш ҳақида; 2) тергов ҳаракатларини
амалга ошириш мобайнида ҳамкорлик қилиш ҳақида; 3) тергов
ҳаракатларини амалга ошириш ҳақида.
Қидирув ҳаракатларини амалга ошириш ҳақида топшириқ ва
кўрсатмалар берганда терговчи терговнинг тўғри йўналишини
аниқлаш имконини берувчи қимматли маълумотга эга бўлиши, у ёки
бу версияларни олға суриш имкониятига эга бўлади.
Бу борада икки ҳолатни айтиб ўтиш лозим. Биринчидан, тезкор-
қидирув ҳаракатлари натижасида олинган маълумотларни терговчи
тергов давомида текшириши лозим. Иккинчидан, ишни терговчига
ўтказгандан кейин суриштирув органи мазкур иш бўйича тергов
ҳаракатларини фақат терговчи топшириғи бўйича амалга ошириши
мумкин. Жиноят содир этган шахсни аниқлаш имкони бўлмаган
144
жиноят иши терговчига ўтказилганда суриштирув органи
жиноятчини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув ҳаракатларини давом
эттиради ва бу ҳақида терговчига хабар бериб туради.
Мураккаб жиноятни муваффақиятли очиш ва тергов қилиш,
одатда, терговчи ва милиция ходимларининг биргаликдаги
ҳаракатлари натижасидир. Шу мунсабат билан жиноятларни олдини
олиш, уларни тезкор тарзда ва тўла очиш, яширинган жиноятчиларни
қидириш мақсадларида биринчи галда терговчи ва милиция
ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига эътибор қаратилади.
Бундай
ҳамкорликнинг
ҳуқуқий
асоси
бўлиб
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодекси хизмат қилади.
Бу ҳолат суриштирув органлари ходимлари тезкор-қидирув
ҳаракатларни терговчи билан яқин алоқаларни ўрнатган ҳолда ва
ҳамкорликда амалга оширишларини,
жиноят иши
бўйича
қилинадиган ишнинг муайян даврида тергов олдида турган мақсад ва
вазифаларни эътиборга олишни талаб қилади.
Суриштирув органларининг тергов ҳаракатларини амалга
ошириш давомида терговчига кўрсатадиган ёрдами воқеа жойини
муҳофаза қилишда, жабрланувчи шахсини аниқлашда, ашёвий
далилларни излашда иштирок этишда, тергов ҳаракатини амалга
оширишни ташкил этишдаги кўмаклашувда намоён бўлиши мумкин.
Терговчи тергов ҳаракатларини амалга оширганда унга
кўрсатиладиган ёрдам айнан нимада ифодаланиши қонунда
белгиланмаган. Амалиёт шуни кўрсатадики, бундай ёрдам
қуйидагиларда
ифодаланиши
мумкин:
тергов
ҳаракатини
муваффақиятли амалга ошириш учун суриштирув органи ходими
томонидан тегишли шарт-шароитларни таъминлашда (воқеа жойини
муҳофаза қилиш, тинтув, эксперимент ва бошқа тергов ҳаракатлари
давомида тартибни таъминлаш); терговчи ишида унинг бевосита
иштирокида
(воқеа
жойини
кўздан
кечиришда,
тинтувда,
кўрсатувларни ҳодиса содир этилган жойда текширишда ва ҳоказо);
тергов ҳаракати самарадорлигини оширишга қаратилган тезкор
чораларни ўтказишда (сўроқ қилинадиган шахснинг алоқаларини,
жиноят усулларини, жиноий фаолият эпизодларини аниқлаш, пана
жойларни топишда ва ҳоказо).
Терговчи тергов ҳаракатларини амалга оширишни суриштирув
органларига фақат ўзи уларни амалга ошириши мумкин бўлмаганда
(масалан, бир вақтнинг ўзида бир неча тинтувлар, сўроқлар ва бошқа
тергов ҳаракатларини ўтказиш керак бўлган ҳолларда) ёки бу тактик
145
жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлганда топшириши мумкин. Турли
хил процессуал қарорлар билан боғлиқ бўлган тергов ҳаракатлари ҳеч
қандай ҳолатларда суриштирув органларига топширилиши мумкин
эмас. Бу қуйидагилар: айблов эълон қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш
ёки ўзгартириш, иш юритувини тугатиш ёки тўхтатиб туриш,
ишларни ажратиш ва бирлаштириш ҳамда бошқалар.
Қонун билан назарда тутилган ҳамкорлик шакллари асосан
қуйидаги субъектлар ўртасида амалга оширилади:
1) терговчи – навбатчилик қисми – жиноят қидирув бўлими
инспектори (воқеа жойини кўздан кечириш зарурати мавжуд бўлган
жиноят ҳақида хабар олинганда);
2) терговчи – жиноят қидирув бўлими инспектори (очиқ-ойдин
содир этилган жиноят факти бўйича жиноят иши қўзғатилгандан
кейин ва уни очилгунига қадар);
3) шу субъектларнинг ўртасида (аввал тўхтатиб қўйилган ишлар
бўйича жиноят очилгунига қадар);
4) терговчи – жиноят қидирув бўлими ходимлари (тезкор тергов
гуруҳи таркибида мураккаб ва сермеҳнат жиноятларни тергов
қилишда).
Терговчиларнинг суриштирув органлари билан ҳамкорлиги
нафақат қонун асосида, балки улар ўртасидаги ўзаро яқин
муносабатлар асосида ҳам бўлиши керак. Одатда дастлабки тергов
амалга оширилиши лозим бўлган жиноятлар ҳақида дастлаб милиция
органлари маълумотга эга бўладилар. Қонун нормаларига кўра улар
зудлик билан ҳодиса жойига етиб келишлари ва шу вақтнинг ўзида
прокурорга ва иложи борича терговчиларга хабар беришлари керак.
Милиция тезкор ҳаракатларни амалга ошириш учун барча
имкониятларга эга, аксинча терговчи бундай имкониятларга эга эмас.
Шу сабабли ЖПК 339-, 340-, 341-моддалари асосида милиция
оргалари (ва бошқа суриштирув органлари) барча кечиктириб
бўлмайдиган тергов ҳаракатларини, шунингдек, жиноят излари ва
далилларни мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларни амалга оширишлари
керак.
Терговчининг тергов ва қидирув ҳаракатларини бажариш
тўғрисидаги топшириқларини суриштирувчи терговчининг ижро
этиш шартлари, тартиби ва муддатлари хусусидаги кўрсатмаларига
мувофиқ бажариши шарт.
Топшириқни белгиланган муддатда бажариш имконияти бўлмаса,
суриштирувчи бу ҳақда терговчини хабардор қилади ва бажариш
146
муддатини узайтиришни ёки ижро этиш шартлари ва усулларини
ўзгартиришни илтимос қилади.
ЖПК 36-, 39-, 339-, 347-моддалари жиноят иши қўзғатилганидан
бошлаб токи у тугатилган деб топилгунга қадар суриштирувчи ва
терговчи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ташкил этади.
Терговчи ўзининг барча топшириқлари, кўрсатма ва талабларини
суриштирувчига суриштирув органининг бошлиғи орқали юборади.
Суриштирув органи бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати ва процессуал
аҳволини Ўзбекистон Республикаси ЖПК белгилайди. ЖПК 39-
моддасига кўра ҳар бир суриштирув органининг раҳбарлари
суриштирув
органининг
бошлиғи
сифатида
иш
юритади.
Суриштирувчи суриштирув органи бошлиғининг топшириғига
биноан, ва унинг раҳбарлигида ишлайди. Суриштирув органи
бошлиғининг ёзма кўрсатмаси суриштирувчи учун мажбурийдир.
Суриштирувчи кўрсатмага норози бўлса, кўрсатмани бажаришни
тўхтатмай туриб, бу кўрсатма устидан прокурорга шикоят қилишга
ҳақлидир. Прокурорнинг ёзма кўрсатмаси суриштирув органининг
бошлиғи ва суриштирувчи учун мажбурийдир. Суриштирув
органининг бошлиғи ва суриштирувчи прокурор кўрсатмасига рози
бўлмаган тақдирда, кўрсатмани бажаришни тўхтатмай туриб, унинг
устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилишга ҳақлидир (ЖПК
39-моддаси 6-қисми).
Шундай қилиб, дастлабки тергов ва суриштирув органлари
ўртасидаги ҳамкорлик остида мазкур давлат муассасалари мансабдор
шахсларининг қонун асосида жиноятларни очиш ва айбдорларни фош
этишга, жиноий фаолиятларни олдини олиш ва уларга барҳам
беришга ҳамда мазкур органлар томонидан қўлланиладиган
усулларни оқилона бирлаштирилиши йўли билан етказилган моддий
зарарни тўлдиришга қаратилган биргаликдаги фаолияти тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |