148
Суриштирув органларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини кўриб
чиқамиз.
1. Милиция.
ЖПК 38-моддасида
милициянинг жиноят-
процессуал ваколатлари (ҳеч қандай жиноят тури билан)
чекланмаган. Мазкур орган бевосита ички ишлар органларига
тааллуқли бўлганлиги сабабли унинг фаолиятини тартибга соладиган
асосий ҳужжат бўлиб 1991 йил 25 октябрдаги Ички ишлар вазирлиги
тўғрисидаги низом ҳисобланади
1
.
Тарихий нуқтаи назар.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини муҳофаза қилишни, жамоат тартибини, ижтимоий
хавфсизликни таъминлашда ва жиноятчиликка қарши курашишда
ички ишлар органлари муҳим рол ўйнайди. 1991 йилнинг иккинчи
ярмида собиқ Иттифоқда ҳокимият
таназзулга учради, натижада
фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминланиши катта
хавф-хатар остида қолди. Хаос вужудга келишининг реал таҳдиди
вужудга келди. Давлатда вужудга келган ҳолатни ҳисобга олган
ҳолда, Республика ва унинг фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш
мақсадларида Республика Президентининг 1991 йил 25 августдаги
Фармони билан ЎзССР ИИВ ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси
республика юрисдикцияси остига олинган эди. Мазкур идоралар
раҳбарларига биринчи навбатда республика ва унинг фуқаролари
хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилишни
таъминлаш
тайинланган эди. Республика ҳудудида жойлашган собиқ СССР ИИВ
ички қўшинлари Ўзбекистон Президентининг бевосита тасарруфига
ўтказилган эди. Республика ҳудудида жойлашган ИИВ, ДХҚ,
Прокуратура, адлия органлари,
шунингдек, Туркистон Ҳарбий
Округининг
(ТуркВО)
ички
қўшинлари,
қисмлари
ва
қўшилмаларининг департизацияси амалга оширилган эди. Бу орган ва
муассасаларда янги ташкилий тузилмалар, сиёсий
партиялар ва
ҳаракатлар ташкил этиш ман этилган эди. Ўз моҳиятига кўра
Президентнинг айнан шу фармони ички ишлар органлари
ислоҳотларини бошлаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25
октябрдаги қарори билан иттифоқ-республика ЎзССР Ички ишлар
вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига
1
Мазкур Низомга Ўзбекистон Республикаси ВМ 19.01.1994 й. 17-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси ВМ
14.12.1994 й. 602-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси ВМ 01.05.2002 й. 150-сон қарори, Ўзбекистон
Республикаси ВМ 10.11.2006 й. 235-сон қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
149
айлантирилди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ички ишлар органларини янада ислоҳотлашнинг
норматив-
ҳуқуқий асоси бўлиб 2001 йил март ойида қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фаолиятини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони ва мазкур Фармон асосида қабул қилинган
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
олтита
қарорлари хизмат қилади. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
биноан:
- марказдан шаҳар ички ишлар бўлимларигача ИИВ оператив
аппаратларининг ташкилий штаб тузилмалари қайта кўриб чиқилди;
- Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Коррупция, рэкет ва
терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси, шунингдек, вилоят,
шаҳар, туман ички ишлар органларининг тегишли бўлинмалари
негизида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидируви ва
терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар
бошқармасида, вилоят ИИБ – жиноят қидируви ва терроризмга қарши
курашиш бошқармалари; шаҳар, туман ички ишлар органларида –
жиноят қидируви ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш
бўлимлари ташкил этилган эди;
- ишда бир-бирини такрорлаш ва параллелизмни истисно
қиладиган
ва
шу
билан
бирга
уларнинг
фаолиятини
мувофиқлаштирувини ҳамда ягона раҳбарият остида ҳамкорликни
таъминлайдиган ҳудудий органлар ва уларнинг бўлинмалари
фаолиятини қатъий ихтисослаштириш жорий этилди;
- жиноятчиликка қарши курашишда ИИБ оператив аппаратлари
олдига муайян вазифалар қўйилди ва устувор йўналишлар
белгиланди;
- тергов бошқармаси негизида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ
Бош тергов бошқармаси ташкил этилди, ҚР ИИВ, Тошкент шаҳар
ИИБ, вилоятлар ИИБ тергов бўлинмалари бошқармаларга
айлантирилди. ИИВ ҳудудий органлари тергов бўлинмаларининг
намунавий тузилиши, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бош тергов
бошқармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди, ИИВ тергов
бўлинмалари фаолиятининг асосий вазифалари белгиланди;
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ)
бўлинмаларининг асосий вазифалари белгиланди, Ўзбекистон
150
Республикаси ИИВ ЙҲХББ тўғрисидаги Низом,
унинг ташкилий
штаб тузилиши тасдиқланди. ЙҲХ хизмати ходимлари сони
қисқартирилди ва улар профилактика хизматини мустаҳкамлашга
қаратилди;
- ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
бўлинмалари жиноятчиликка қарши курашишда марказий ўринни
эгаллайди, ҳуқуқбузарликларни умумий ва индивидуал олдини олиш
ишларини,
мамлакатда
ҳуқуқий
тартиботни
мустаҳкамлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ишни
ташкил этади;
- Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги
хизмати (ДЁХХ) ташкил этилди.
2004 йилнинг июль ойида “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
органлари
фаолиятини
янада
такомиллаштириш
чоралари
тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди, мазкур фармон жамоат
тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,
тергов ва
тезкор-қидирув фаолиятининг энг замонавий шакл, усул ва
воситаларини қўллашга асосланган ҳаракатчан, тез мослашувчи ва
юқори малакали ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни аниқлаш
ва тўхтатиш тизимини шакллантиришга қаратилган.
Шундай қилиб, Ички ишлар вазирлиги тузилишида чуқур
тизимли ислоҳотлар амалга оширилган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: