Усмонхон Алимов
235
банд қилиб қўядиган иш тушди”, дедилар
(Абу Довуд ва
Ибн Можа ва Термизий ривояти).
Барча мазҳаб уламолари маййит аҳлларига жаноза
ва аза кунларида таъзия билдириш учун ташриф буюр
ган лар учун таом пиширишнинг макруҳлигига ит ти фоқ
қилганлар.
Жарир (розияллоҳу анҳу): “Маййитни дафн қил га
нидан сўнг маййит аҳлига йиғилиб туришни ва таом
пи ширишни ўлганга дод солиб йиғлашдан деб ҳи соб
лардик”, деди.
Диёримизнинг кўпгина ҳудудларида ҳалиҳануз уш
бу бидъат амал барҳам топмаяпти. Маййитнинг яқин
қа риндошуруғлари йиғилишиб, ўзларича “азадорлик”
либосларини кийиб, бир неча кун мобайнида тирик
чилигу
барча зарур ишларни ташлаб, шу хонадондан
кет майдилар. Бунинг устига давра бўлишиб, аёллардан
бири айтиб туриб, бошқалари
уввос солиб, жўр бўлиб
додфарёд этишлари шаккокликнинг бир кўринишидир.
Айниқса, шариат қонунқоидаларини оёқости қилиб,
ҳат то ҳали маййитга жаноза ўқилмасдан, қўймолларни
сўйиб, гўёки тўй зиёфатини тайёрлаётгани дек, таомлар
пиширишни бошлаб юборадилар. Кези келганида айтиб
ўтишимиз жоиз, маййит чиққан хонадон “албатта қили
ши лозим” маъносида сингиб кетган “уч, етти, йигирма,
қирқ, йил оши” каби маъ ракалар ҳақида бирор китоб ва
манбаларда хабар битилмаган. Исломга тааллуқли ҳеч
бир ўринда эътироф этилмаган. Бир имомдомла шундай
воқеалардан бирини ҳикоя қилди:
Бир йигит олдимга келиб: “Тақсир, фалон куни соат
ўн бирда отамга йилоши бермоқчимиз, шуни ўзингиз
ўт казиб берсангиз”, деди. Мен унга: “Ука, аввало “йил
оши” деган маърака бидъатдир. Отангиз ёки бирор ўт
ган ларнинг руҳини чин маънода шод этмоқчи бўл са
нгиз, исрофгарчиликсиз,
ихчамгина, шариатимиз кўр
сат маларига мос тарзда, Аллоҳ ризолиги йўлида, саво
бини ўша ўтганларга ният қилиб бахшида этилади ва
www.muslim.uz
236
Оилада фарзанд тарбияси
Яратгандан дуои илтижолар қилинади. Савоби кўпроқ
яна бир йўли бор: қариндош, маҳалладошлар орасида кам
таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, меҳрга
муҳтож ёлғиз қариялар бўлса, ана ўшаларга ёрдам қи
линса, нур устига нур бўлади. Ният қанчалар холис бўлса,
иншааллоҳ, Яратган буни инобатга олиб, даргоҳида қабул
бўлади”, деб маслаҳат бердим.
Шунда йигит:
– Домла, тайёргарчилик кўриб қўйганмиз, илтимос,
йўқ деманг, – деди.
– Бўлмаса, иккита шартим бор.
– Айтинг.
– Биринчиси, ажратган маблағингизнинг ярмини
мен айтган ёрдамга муҳтож кишиларга тарқатасиз. Ик
кинчиси, “йилоши” эмас, отамнинг руҳини
шод этиш
учун Аллоҳ йўлида эҳсон, деб ният қилиб, бошқа кун га
кў чирасиз. Ана ўша куни бориб, отангиз ва барча хона
донингиздан умидвор бўлган аждодлар руҳига Қуръон
тиловати ва дуолар қилиб қайтамиз.
– Тақсир, биринчи шартингиз майли,
аммо иккин
чи сини бажаришнинг иложи йўқ. Нега десангиз, ўтган
йи ли айнан шу куни отам қазо қилган. Шунинг учун уй
даги лар билан маслаҳатлашиб, шу қарорга кел ганмиз.
Бу ҳозирги кунда рўй бераётган воқеалардан бири, хо
лос. Диёримиз бўйлаб, шукрлар бўлсин, икки мингдан
зиёд
жоме масжидлар фаолият юритиб, уларнинг ҳар
би рида маълумотли, илмли, савияси юқори имомха
тиб ва ноиби имомларимиз хизмат кўрсатиб турибди.
Ушбу имомдомлаларимиз томонидан тушун тириб ва
уқтириб борилаётган, бажарилиши лозим бўл ган фарз,
вожиб, суннат амалларга эътибор ҳам бермас дан, бирор
бир мўътабар
китобларимизда зикр этилма ган, илмли
инсонлар айтмаган бу каби бидъат амаллар турмушга
сингиб кетгани кишини ташвишлантиради. Бугунимиз
ва келажагимиз эгалари бўлган азиз фар зандларимизни
шундай тарбия қилайликки, улар бу бидъатлар Расулул
www.muslim.uz