Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

229
матлари сингган. Ана шу жиянлари бир ой давомида 
шифо хо нада эканида бориб кўрмай, уйга кел ганларидан 
ўн кунча ўтганидан сўнг ногаҳон пайдо бўлиб қолди. 
Ўз фарзандидек севикли жиянини кўриб, отам суюнди. 
Суҳбат асносида нима билан оғриганию қандай муолажа
­
лар қи линганини сўраган жиянига отам батафсил сўзлаб 
бердилар. Бемеҳр жиян эса тап тортмай: “Яқинда бизнинг 
қишлоқда бир киши худди шу касал билан оғриб, униям 
операция қилишган эди. Аммо бир неча кундан кейин ҳа­
лиги киши вафот этди, бечора. Сиз ҳам эҳтиёт бўлинг­да, 
тоға, ҳар тугул ёшингиз бир жойга бориб қолган одамсиз, 
ўғилларингизга айтинг, узоққа кетишмасин”, деган гап
­
ни айтса бўладими. Буни эшит ган отамнинг аҳволи нима 
бўлди билмайман­у, аммо менинг бошимдан бир челак 
муздай сув ағдарилгандек бўлди. Танимда титроқ туриб, 
карахт аҳволга тушиб қолдим. Шу аснода нима мақсадда 
бу гапни айт ганини ўзи ҳам билмайдиган “меҳрибон” 
жиян аста ўрнидан туриб жўнаворди. Мисоли бир азим 
чинорни қулатиб, умидвор қалбни синдириб, парчалаб 
кет ди. Ўзим билмаган ҳолда, карахтлик билан ташқарига 
чиқиб кетибман. Қанча вақт ўтганини билмайман, бир 
ма ҳал отамнинг кўнгилларини кўтариш мақсадида хона
­
ларига кирсам, онам ёнларида ўтирибдилар. Не кўз би
­
лан кў рай, шунча оғир дардни, қийинчиликларни бош­
ларидан ўтказган, оғир дамлар даям қадди букилмаган, 
сабру бардошда матонатли бўлган меҳрибонимнинг икки 
кўзларидан дув­дув ёш тўкиларди. Юпатаман, далда бе
­
раман деб кирганман, лекин отамнинг бу хокисор, эгил
­
ган бошию кўздаги ёшини кўриб, нима қилишни билмай 
қолдим. Ёнларига чўкиб, қўлларини қўлимга олиб: “Ота­
жон, йиғламанг, дард бошқа, ажал бошқа, Худо хоҳласа, 
тез кунларда яхши бўлиб кетасиз”, дедим. Шунда отам 
бошларини кўтариб: “Болам, ҳар бандага Яратганнинг 
ўлчаб берган ризқи бор. Агар ажалим шу дард туфайли 
бўлса, мен шундай таслим ва розиман, фақат сўраганим 
Раббим имонимни ҳамроҳ қилсин. Аммо мени йиғлатган 
www.muslim.uz


230
Оилада фарзанд тарбияси
бу нарса эмас, жигаримнинг фарзандини йиллар мобай
­
нида ўз бағримда тарбия қилиб, қалбига меҳрни синг
­
дира олмаган эканман, инсон қадр­қимматини ўргата 
ол маган, юмшоқ қалб этиб тарбиялай олмаган эканман. 
Раббим ҳузурида нима деб жавоб бераман, шу мени йиғ­
латмоқда”, дея кўзёшларини тия олмасди. Шу кундан 
бошлаб тўшакка михланган отам бир неча кун ўтиб омо
­
натни топширдилар», деб йигит сўзини тўхтатди.
Дарҳақиқат, инсон қалбини забт этиш қанчалар қийин 
бўлса, қалбни синдириш шунчалар осондир. Юқори даги 
воқеада бўлганидек, бағритош инсон лар нинг ўйламас­
дан, киши дилини авайламасдан айтган ўткир тиғли 
гап лари нафақат касалнинг, балки соппа­соғ инсоннинг 
қалбини ўлдиришга қодир. Фарзанд лар ни шундай тош 
қалб эгасига айланиб қолишларидан асрай билиш ва
эҳтиёт қилиш энг муҳим вазифалардандир.
Касал ҳолини сўраш
Беморнинг ҳоли касаллик турига қараб сўрал май ди, 
яъни киши дўстларидан қайси бири қандай касал бўли­
шидан қатъи назар, бориб кўриши керак.
Касалнинг олдига кирганда, қуйидагиларга амал қи­
линади:
– очиқ чеҳра ва чиройли муомала билан мулоқот қи­
лиш;
– янги либос билан ҳам ва кир либос билан ҳам кир
­
маслик;
– табассум билан кириб, бошига яқинроқ ўтириш;
– касалнинг юзига тез­тез қарамаслик;
– кўп ва баланд овозда сўзламаслик;
– қўлини касалнинг пешонаси, юзи ё қўлига қўйиб ҳо­
лини сўраш;
– касални ҳар куни эмас, орада бир­икки кун ўтказиб 
зиёрат қилиш лозим.
Касалдан кўнгли нима тилаши сўраб кўрилади, агар 
изҳор қилса, ўзи ё беморнинг аҳлу аёлига айтиб бўлса 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish