Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
дедилар»
 
(Ибн Можа ривояти).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) асҳоб­
ларини итоат этишга ва ҳар муслимга насиҳат қилишга 
байъат қилдирдилар.
Жарир (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади.
“Мен Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ито ат 
қилишга ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишга байъ ат 
қилдим”, деди 
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади.
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким гуноҳ 
қилаётган қавм ичида бўлиб, уни ўзгартиришга қодир 
бўлиб, ўзгартирмаса, Аллоҳ уларга ўлмасдан туриб, азо
­
бини етказади”, деди» 
(Абу Довуд ривояти).
Албатта, яхшиликка буюриш ширинсуханлик, чирой
­
ли мавъиза ва ҳикматли услубда бўлиши керак. Шунинг 
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

239
учун кишиларнинг номақбул, турли фитна ларни қамраб 
олган ишларини тузатишда ҳам қўполлик қилмасдан, 
уларнинг дилларини оғритиб қўймасдан, ақлли ва тад
­
бирли бир йўл топайлик, натижада у одамлар нотўғри 
йўлдан қайтарган кишидан нафрат лан масдан, аксинча, 
таъсирланиб, ўша инсонга нисбатан янада меҳри товлан
­
син. Бол каби тотли, сув каби му лойим ва шамшир ми
­
сол ўткир ҳикматли сўзлар бор, бундай жозибали сўзлар 
эшитувчини тамоман бошқа инсонга айлантиради. Айни 
масалада ҳам салаф лари мизнинг ибратли ҳаётларига на
­
зар соламиз.
Мўғуллар истилоси пайтида Боязид Бистомий ҳаз­
ратлари йўлда кетаётсалар, қаршиларидан мўғул зобит­
ларидан бири чиқиб қолди. Бистомий ҳазратларига: 
“Йў лимдан қоч, эй ит”, деб ҳақорат қилди. Шунда Боя
­
зид Бистомий ҳазратлари йўл четига оҳиста ўтдилар­
да, Ислом аҳлининг етук намояндаларига хос бўлган 
назо кату фасоҳат билан: “Тўғри айтасиз, агар инсонда 
Ислом бўлмаса, сиз айтган итдан ҳам баттар бўларди”, 
дедилар. Зобит тўрт­беш қадам ташлади­да, дод солиб 
ўзини отдан ерга ташлаб, Боязид Бистомий ҳазратлари 
рўпараларига келди ва: “Бунчалар ёқимли гап, яна бир 
бора айтинг”, деб ёлворди. Ҳазрат кўрдилар, унинг юз
­
ларида бир муддат олдин акс этган ёвузликдан асар ҳам 
йўқ, ўрнида энди балқимоқчи бўлаётган нур янглиғ ҳолат 
пайдо бўлган эди. Боязид Бистомий ҳазратлари айтган 
гапларини так рорладилар. Зобит тиз чўкиб ўтирган кўйи 
бир муддат ўйланиб, сўнгра кўзларига ёш келиб: “Менга 
динингиздан хабар беринг”, деди ва му сулмон бўлди.
Дарҳақиқат, Боязид Бистомий ҳазратларининг юзла­
рини мунаввар қилиб порлаб турган имон нурларию му­
каммал имонлари ила лиммо­лим бўлган латиф қалб­
ларидан отилиб чиққан, ҳикматга йўғрилган бу нафис 
сўзлар зобитнинг қалбига бемисл ёғду олиб кирди. Бу 
имон ёғдуси шуъла сочиб, куфр, залолат, зулм ва Ислом 
аҳлига бўлган чексиз адоватни парча­парча қилди. 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish