Урушнинг тирик қурбони !!! Ёхуд 9 марта ўҒирланган қизалок қиссаси



Download 27,26 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi27,26 Kb.
#236975
Bog'liq
УРУШНИНГ ТИРИК ҚУРБОНИ


УРУШНИНГ ТИРИК ҚУРБОНИ !!!.
( ЁХУД 9 МАРТА ЎҒИРЛАНГАН ҚИЗАЛОК ҚИССАСИ.

Урушнинг қурбонлари сони муайян рақам билан чекланишади. Аслида, бу даҳшатли йилларнинг жабрини тортганлар сони чек-чегарасиз! Шукр-ки худонинг марҳамати билан уруш кўрмаган авлодлармиз,-аммо ҳужжатли ва бадиий фильмлар, хроника мазмунидаги картиналар, бадиий асарлар орқали бу офатлардан хабардормиз, албатта.Урушнинг қонли қиличидан ҳануз қалби жароланган беайб жабрдийдалар бор.
Яқинда даҳшатли бир кечмишнинг гувоҳи бўлдим. Урушнинг қора шарпаси ҳалигача минглаб қалбларни тарк этмаганига амин бўлдим. Ижодкорлар даврасида гурунгда эдим. Гап айланиб, урушга тақалди. Шунда ҳам суҳбатларимдан бири шундоқ ўзим ишлайдиган маҳаллада урушнинг бегуноҳ қурбонларидан бири яшаётганлигини, сиртдан бахтли кўринган онахоннинг қалби яраларга тўла эканлигини айтиб қолди. Ва кутилмаганда…Қизириқ(ҳозир Бандихан) туманидаги «Зевар» маҳалласида яшовчи кўп йиллик қадрдоним Роза опанинг номи тилга олиниб қолди. Роза опани жуда яхши танийман. Ўн нафар фарзанд тарбиялаган, қирқдан ортиқ невара, ўндан ортиқ чевараларга ардоқли момо бўлиб яшаётган бу онахон сиртдан доим ҳаётдан рози, бахтиёр ва мамнун кўринади. Кейин билсам, бу тоғдек матонатли аёлнинг юрагидаги ғам ва қайғулар тоғларга юк бўлгулик экан...
Маҳалла оилавий врачи сифатида аниқ айта оламанки, ҳужжат бўйича Роза опа 1947 йил 23 августида туғилган. Лекин у киши суҳбатларимиз асносида доим, мен уруш тугаган йили туғилган эканман, унинг совуқ шамоли менинг юзимни ҳам бир силаган, деб юрарди. Аслида эса…бу мудҳиш шамол ҳалигача унинг сокин қалбига изиллаб кириб тураркан..
Умуман, кўнгилсиз мавзу ҳақида гап очиш оғир, жуда ҳам оғир. Мен Роза опа ҳақидаги қайғули тарихнинг кетини «қувиб» бу файзли хонадонга бордим. Асли тоғлик бўлган бу одамлар ниҳоятда меҳмондўст. Ҳар доим тоза супурилган сўрида кутилмаган меҳмонлар учун жой ташланган ва дастурхон устига дока суриб қўйилган бўлади. Мен доим хушмуомалалик билан мулозамат қилиб тургувчи бу онахонга мақсадимни қандай англатишни, билмай андак каловланиб ёрилдим. Анча ёқимсиз холатлардан кейин, опа хомушланди. Афтидан, бугунги бахтиёр кунларида совуқ хотираларни тилга олиш эслаш осон эмасди.
Зора, Роза опанинг қайғули ўтмиши, матонати, сабр-бардоши кимларгадир ибрат бўлар ҳамда бу дунёда тақдир ва нон-насиба деган иккита улуғ куч борлигига далолат бўлар деган хайрли муддао билан 76 йиллик тарихни нақл қилмоққа жазм қилдик.
1918 йилда тоғли Зевар қишлоғида Дўстмурод ва Орзигул исмли оддий инсонларнинг оиласига худо бир ўғил фарзанд берди. Болага Маҳмаражаб деган ном беришди. Роза опанинг бошидан кечган жами яхши-ёмон кунлар ана шу ном билан боғлиқ. Балки уруш бўлмаганда, Маҳмаражаб юзлаб ўзбек ўғлонлари қатори ватан ҳимоясига отланиб, тақдири қонли жанглар билан боғланмаганида, Роза опа ҳам бу ёруғ дунё юзини кўрмас ва ёлғончининг нурли-бенур кунларига шерик бўлмасди.
Маҳмаражаб роса 23 ёшга тўлганида ғарб қонли булутларга беланди. Ўша йилларда умумий ватанимиз деб таърифланадиган улуғ мамлакат тақдири хавф остида қолди. Эл бошига ташвиш, эр бошига иш тушди. Чимилдиқ кўрмаган Маҳмаражаб ҳам фронтга жўнади.
1943 йил. Маҳмаражаб фронтнинг олдинги чизиқларидан бирида ярадор бўлади. Ҳуш-беҳуш ётган йигит атрофида оппоқ либосли серташвиш фаришталар ва …бўрилар қорасини илғаган кўйи, тақдирини яратганга ҳавола қилганча конига беланиб ётарди.
Кейин… бир-икки муолажадан сўнг қулоқларига элас-элас сўзлар чалина бошлайди. Ҳатто ярим юмуқ кўзлари билан чиройли юзли ҳамширани аниқ-тиниқ кўрди. Маълум бўлишича, оддий аскар Маҳмаражаб Дўстовни Мария Ивановна Меликова деган ёшгина ҳарбий ҳамшира итлар тортадиган чана-арава билан жанг майдонидан олиб чиққан экан.
Ўша куниёқ ярадор дала госпиталига жойлаштирилди. Бироқ Маҳмаражабнинг жароҳати жиддий эди. Узоқ даволанди. Дала госпиталида унга мудом уша халоскари Мария парвона бўлди. Аскарнинг тузалиб кетиши учун тиббий муолажа,малхам, вақтини, ширин сўзларини аямади. Ва…неажабки, икки ёш ўртасида муҳаббат уйғонди.
Маҳмаражабнинг тўлиқ тузалиб кетиши учун дала госпиталидаги имкониятлар етарли эмасди. Шунинг учун даволанишни фронт ичкарисида давом эттириш мақсадга мувофиқ деб топилди. Мавжуд шароитдан келиб чиқиб, Мария Меликова эса фронтнинг олдинги кисмига сафарбар этилди. Шуни айтиш керакки, ўз вақтида оддий дала ҳамшираси бўлиб, не-не урушларни кўрган ва ўқ ёмғирлари остидан омон чиққан Мария уруш охиригача яратганнинг иродаси билан тирик колди. Навбатдаги душман билан тукнашувда жарохат олган Мария Махмаражаб билан дала госпиталида бирга даволанадиган булди.Улар яна учрашди.
Тақдир бу икки севишганни асради. Уруш охирлайвериб, Маҳмаражаб билан Мария хам «комиссовать» қилинди. Яъни махсус тиббий ҳарбий комиссия хулосаси билан ҳарбий хизматни давом эттириш учун яроқсиз деб топилди. Табиийки, у ёшгина, кўҳликкина «ўрис хотини» билан қишлоғига, қадрдон тоғлар бағрига қайтди. Ихчамгина тўй қилишди. Шаърий никоҳ ҳосиласи ширингина қизалоқ туғилди. Чақалоққа ҳар икки тилда айтишга қулай бўлиши учун Роза деб исм беришди.
Гарчи мулла Ҳаким бобо «динимиз яна бир муслимага кўпайди», дея ифтихор қилган бўлса-да, тоғлик аёллар ҳаётига кўникиш Мария учун осон кечмади. У уруш кўргиб, қон кечган, рўзғор нинг юмушидан қийналмаса-да аёллар ўртасидаги можаролар, адоқсиз даҳанаки жанглар, овсинлараро жанжаллар Мариянинг асабларини тезда емирди. У аниқ ва муайян душманга қарши курашиб ўрганган эди.
Ҳатто тугал тўрт йил қон кечган Маҳмаражаб ҳам уйидаги муаммоларни ечиб, хотинини ҳимоя қилишга ожиз эди.
Қаттол урушда уларни бирлаштирган тақдирнинг ўзи яна айирди. Баъзан бу фоний дунёда садокат оркасида фалокат тураркан. Мария ҳали тили чиқмаган боласини олиб, она юртига кетиб, ўзи туғилиб ўсган Краснодардан, онасининг уйидан қўним топди.
Боласига қаттиқ боғланиб қолган, уни муҳаббатининг ёдгоридай булиб қолган Мамаражабнинг бағри ҳувиллаб қолди. У бир неча вақт кенг тоғларнинг ҳам бағрига сиғмай юрди. Охири, таваккал деб Краснодарга йўл олди. Аввалги суҳбатлар орқали Мария яшайдиган жойнинг аниқ манзилини хаёлида муҳрлаб улгурганди. Ҳарбий разведкада орттирган тажрибаси қўл келиб, у қизини ўғирлаб Сариосиёга олиб келди. Энди уйи, қалби тўлиб, масрур яшай бошлади. Бироқ она меҳри олдида йўл ва қийинчилик деганлари арзимас нарса экан: салкам тўрт минг чақирим йўл босиб келди-да, Мария ҳам қизалоғини осонгина ўғирлаб кетди.
Бир фарзанднинг меҳри икки одамни икки қитъа орасида нечадир муддат сарсон қилди. Бечора Роза қизалоқ тўққиз марта қўлдан қўлга ўтди. Ҳали эсини таниб улгурмаган норасида тўққиз марта ўғирланди.
Бу ҳол Мариянинг онасини хуноб қилди. У боланинг асаби ва руҳияти бузилишидан хавотирда эди. Мария (майор унвонига эришгунча тиббиёт олийгохини тугатган) ҳарбий врач бўлганлиги учун кўпроқ хизмат бурчи тақозоси билан сафарда юрар, бола тарбияси учун эса унинг онаси масъул эди-да.Шу жойда ўқувчиларга изох Мария Тиббиёт Олийгохи талабаси, колаверса уз шахсий хаётини изга солиб олишга Розанинг факат зиёни тегади,-деб уйлаган бувиси ишончли қўл-ўз отасига-ўгирланишига шароит тугдирган бўлса ажабмас.Қизини уйига олиб келаётган Мамаражабнинг ота-онаси ўтиб кетган. Сўккабош. Касби хафталаб уй бетини кўрмай юришни тақоза килади.Янгасига эса ота-онасиз болани боқиш малол,акасига эса Мамаражабнинг бошини 2 та қилиб фронтовой жигарининг қалб ғуборини кетказиб тўртоворага қўшишга Розанинг факатгина халақит қилишини ва яна ўрис мегажинни унитиш йўли бутунлай Розадан қутилиш эканлигини эр-хотин режаси бўлганлиги эҳтимоли (бу бизнинг шахсий фикримиз) бор. Розанинг осонгина ўғирланишига сунъий шароит яратилганмикан деган фикрга ҳам борамиз. Афтидан Мария барча кургуликларини кунглига кумиб Розанинг бахтли болалигини таъминлаш Махмаражабнинг олдига-да кайтгуси келган онларда онаси сени бошингда эринг булгани билан эъзозлайдиган элинг,ташвишингга шерик, дардлансанг дардкаш буладиган кариндошинг йукку,-дея монеълик килган шекилли. Маҳмаражабнинг навбатдаги «ўғирлик»ларидан бирида бечора кайнонаси “сулх”дан бошка чора топмай: «Модомики қизингсиз яшай олмас экансан, майли олиб кетавер. Мен Марияни ўзим тинчитаман. Фақат унга, қизинг ўлди, деб телеграмма юборгин, тақдирга тан беради ва ортиқ сени безовта қилмайди», деб Розани Маҳмаражабнинг қўлига ҳарбий шинелга ўраб тутқазди. Ва бу билан ҳар иккисининг хотиржамлигини таъминлади.Кузидан тиркираб окаётган ёшини артишга улгурмаётган сухбатдошимга бушаган пиёламни узата чалгитиш учун Роза опа сиз кукрак сути эмадиган ёшда булгансиз, колаверса совуклик, йул азоби,эркак кишининг суяги котмаган болани узок йулда бешикаст манзилга етиб келиши осон кечмагандир дедим. Роза опа кузидан окаётган ёшини сездирмаслик учун юзини четга бурганча отам рахматли шинелимга ураб келаверардим безовта булмасдинг,-деганди.
Маҳмаражаб Бухоронинг Когон (Термиз-Душанбе темир йули 1925 йилда ишга тушган) станциясига тушибоқ, собиқ қайнонасининг айтганини қилиб, Марияга «Роза ўлди. Сенга ҳамдардлик билдираман», деган қисқа мазмунли телеграмма юборади. У ёқда Мария бўзлаб, бу ёқда Маҳмаражаб виждони қийналиб юраверди.
Маҳмаражаб қизидан энди ажралмаслигини, суюклисидан қолган ёлғиз ёдгори доим ёнида бўлишини калбига туйиб хотиржам тортади-ю,акаси унинг рўзғор қилиш тараддусига тушади.
Бу орада жажжи Роза уч яшарлик қўнғироқ сочли, қора қошли суймалигина қизча бўлиб улгурган эди. Маҳмаражаб янгидан оила қурса, шу бегуноҳ фариштага қийинлигини сезсада, ўттизга ҳам етмаган чоғда сўққабош ўтишнинг эвини-да топмайди.
Роза гапга тушунадиган, айрим гапларнинг маъносига тугал етадиган бўлиб қолган эди. Отаси қулоғига муттасил «онанг ўлган», «тоғдаги ёмон ҳайвонлар олиб кетган» деган гапларни ишонарлик билан, қизчанинг руҳиятига озор етмайдиган усулда қуйиб борарди. Табиатнинг ғаройиб мўъжизалари бор-да! Яратганнинг қудратининг чек-чегараси йўқ-да! Болалар ҳали она қорнидалигидаёқ оҳангларни фарқ билиши, меҳр ёки қаҳрни ҳис қилиши мумкин экан. Йўқ, бу оддий қишлоқ врачининг эмас, соҳа мутахассисларининг хулосаси.
Шундан сўнг Маҳмаражаб асли душанбелик бўлган Латофат исмли аёлга уйланди. Унинг ҳам бир ўғли бор эди. Ана шу кундан мурғак Розанинг бошига эртакдаги Зумраднинг куни тушди. Фарқи шу эдики, ўғли касалмандроқ эди. Роза ўзи тенгилар ўйиндан бўшамайдиган даврда ўгай онанинг дастёрли гини қилди. Эндигина эркалик қилиб, яқинлари меҳрида улғаяди ган ёшда митти боши ташвишдан чиқмади. Унинг болаларча тантиқ-у эркаликларини кўтарадиган одами хам онаси хам йўқ эди. Отаси касалманд, боз устига кун бўйи ишда бўлади. Уйда қолган ўгай она шафқатсиз муомала қилади. Кичкинтой Роза арзимаган қилмиши учун ҳам дўппосланар, хўрланар эди.Бир куни дастурхонни олиб қўяётиб, мункиб кетди ва Латофатнинг арзандаси устига йиқилди. Калтаклаш учун баҳона излаб турган ўгай она бечора қизалоқни сочларидан тортқилаб ташқарига судради ва изғиринда анча вақт ушлаб турди. Лаблари кўкариб, танаси совуқдан дағ-дағ титрай бошлагандан кейингина ичкарига киритиб: «Сен ўрисвачча, шундай қилмаса одам бўлмайсан», деб ҳақорат қилди.Бундай холат кунда-кун оша давом этар,одам боши каттикми ё санглокнинг тоши,-зеро яратган ёлгизнинг ёри узим деган Роза дўппосланса-да тани-жони омонликда бўлди.
У ота-онаси ҳаётнинг, замоннинг синовида тобланган йилларда туғилган эди. Бинобарин, сабр-бардош, ирода ва матонат мўл эди бу жажжи вужудда. Дардини ичига ютди. Гарчи у ҳали «ойнинг ўн беши қоронғи, ўн беши ёруғ», «ҳар қандай ёмонлик ортида яхшилик бор» деган ҳаёт ҳақиқатларини билмаса-да, ички сезги билан бу хўрликларнинг албатта бир кун ортда қолишини орзу ларди. Латофат “яратганнинг етимли уй менинг уйим, кимки етимни эъзозласа,вақт утиб гойибдан улуғланиши”ни биладиган калб сохибаси эмасди, меҳр-шавқатдан бегона эди.Гарчи жаноби пайғамбаримизнинг уммати бўлса-да с.а.в.нинг”ёш болаларга юмшоқ муомилада бўлиб, суюб-эркалаб, ахлоқ-одоб бериш лозим”,-деган марҳаматлари аьмал қилиш унга бегона эди.
Ўгай онасининг ўғли эса дам-бадам касалланиб ҳафталаб тўшакка михланган пайтларда Розанинг кунлари бир тутам бўларди. Ўгай она ҳамма аламини шўрлик қизалоқдан оларди.Кунларнинг бирида касалманд ўғли оламдан ўтгач, бутун қаҳру заҳрини Розага тўкди. «Сен онангни ва менинг боламни еган, шумқадамсан. Шумқадамларнинг ҳақи шу», деб кўз очирмас, бутунлай совук калб жодугарга айланган эди.
Бир куни хамир қориб бўлгач, идиш-товоқларни ювиб қўйишни буюрди. Печканинг олдида исиниб ўтирган Роза яхши эшитмади. Шунда Латофат: «Сен тирранча, ҳали менинг гапимни икки қиладиган бўлдингми», деб қизчанинг боши-кўзи аралаш нонпар билан ура кетди. Ҳар қандай жазони жим кўтаришга ўрганган қиз бечора бу гал хам чидаб, унсиз йиглади. Нонпарнинг(чукич-симли) учлари совуқ баданига заҳардай текканига чидаса-да бошини ушлаган панжалари кип-кизил конга буялганини куриб курканидан жонҳолатда бақира бошлади. Бундан эса ўгай онада баттар тутокиб қутурарди.
Ичкаридан чиқаётган аламли фарёдни эшитган қўшниси Қурбон кабобпаз чопиб ичкарига кирди-да, қизчани золим ўгай онанинг қўлидан ажратиб олди. Ҳаётида ҳали бундай меҳрибонлик кўрмаган қиз бечора эзилиб-эзилиб упкасини босолмай калтираб йиғлар,юз-кули конга буялганини курган Қурбон кабобпаз болани даст кутарганча тушакда иситмалаб ётган отасининг хонасига бостириб кирди-да:
- Ҳей Мамаражаб, худодан қўрқ! Инсонмисан уз болангга ҳам шунча азоб берасанми? Бу норасиданинг уволига қолма, боқол масанг,онасига бориб юборда,- дея тутокиб,аччик-аччик гапирди.
Бу гаплар Розанинг қулоқларига қўрғошиндай қуюлди. Биринчи марта кўнглида онаси билан дийдорлашишдай ўтли истак пайдо бўлди. Ичида заифгина илинж бош кўтарди: «демак, менинг ҳам онам бор экан-да…у тирик…».Кошкийди бир кун . . . .
Роза 12 ёшга тўлганда Латофат касалманд эрини ташлаб, уйдан чиқиб кетди. Етти йиллик азоб ва қора кунлар ортда қолганди.
Энди у ҳам рўзғор ишини қилиши, ҳам бемор отага қараши лозим эди. Роза яйраб-яйраб, югуриб-елиб хизмат қилди. Замоннинг тўрваси тешилган йиллар тирикчилик қийин. Мамлакат эндигина урушдан чиққан. Одамлар қўл учида кун кўришарди. Роза ҳаётдан мамнун фақат кўнглига соя солиб турган иккитагина ғашлик бор отаси тезроқ тузала қолса ва онаси билан учрашса…
Бир куни отаси унга: «Қизалоғим, курткангни кий-да, автобусга чиқиб, Узуннинг почтасига бор. Манави ҳужжатни кўрсатсанг, менинг пенсиямни беришади. Ўшани олиб кел. Фақат йўлда эҳтиёт бўл ёнингда пулинг борлигини ҳеч ким билмасин»,куча тула угри -фирибгар дея тайинлади.
Роза автобусга ўтириб, Узунга бориб сўраб-суриштириб, почтани топди. Отасининг ҳужжатларини кўрсатиб, пенсия пулини олди. Ва ён-атрофига қарамай, автобус бекатига ошиқди. Унинг жажжигина сумкачасидан дўппайиб, пулнинг қораси сезилиб турарди. Кейин отаси тайинлагандай, бир магазинга кирди ва 1 сўмга 1 кило каллақанд олди. Магазиндан чиқаётганда бир одам: «Ие, сен Мамаражабнинг қизимисан? Ҳозиргина отанг ҳам шу ерда юрувди», деди. Қиз ўзича, балки отам ростдан ҳам ортимдан келгандир, деб ўйлади-да «амаки, отам қани, қаерда кўрдингиз?» деди. Мўйловли одам эса: «Юр, сени отангнинг ёнига олиб бораман, ёлғиз юрмагин-да», деб етаклаб жўнади. Шу пайт бекатга ошиқаётган таниш қишлоқдош аёлларидан бири кўриб қолиб, шартта келиб Розанинг билагидан ушлади-да: «Қаёққа ким билан кетаяпсан, автобус бекати бу ёқда-ку?»дея олиб жунади.
Роза уйига келиб кўрса, отаси ҳалиям иситмалаб ётибди. Шунда у бояги мўйловли одам ҳақида отасига ёрилди,у сенга почтадан ҳамроҳ бўлган деб унинг ниятини тушунтирди.
Ўша йили отаси тузалиб, тирикчилик ташвишларини елкасида кўтара оладиган бўлди. Бу орада Маҳмаражабнинг ёши қирқни қоралаб қолганди. Ўйлаб ўтирмасдан сариосиёлик Кўчбиби деган қизга уйланди. Суриштирди: яхши одамларнинг фарзанди экан, ҳар қалай Розани ўз фарзандидай қабул қилар, деб умид қилди.
Роза эса бу воқеани юраги оғриниб қабул қилди. У ўгай онанинг қандай бўлишини билиб улгурганди.Начора…отасининг ҳоҳишига монелик қилолмас ,унинг истаги билан хеч ким.хисоблашмас..
Ота-боланинг умидлари алданмади. Кўчбиби чиндан ҳам мулойим, оқкўнгил, меҳрибон пошикаста бўлиб чиқди. У бу хонадонга келган куниданоқ Розани ўз фарзандидай қабул қилди. Кўнглига қаради. Она бўлиб қалбига кирди. Бундай меҳрибонликни умрида кўрмаган Роза овлок-овлокда ўксиниб-ўксиниб йиғларди. Мавриди келди, олдиндан айтиб қўймоқ чиман: Маҳмаражаб билан Кўчбибилар ували-жували бўлишди.
.- Ҳақиқий онам тириклигини тасодифан билиб қолганман. Аслида, онам неча йиллардан бери мактуб устига мактуб ёзаркан. Отам эса буни менга билдирмас экан-да. Бир куни қандайдир юмуш билан ичкарига кираётувдим, отам билан онам паст овозда ниманидир гаплашишаётган экан. Қандайдир сирни очмаслик кераклигини маслаҳат қилишмоқда эди. Одобсизлик бўлса ҳам, сездирмай қулоқ солдим. Онам отамга қандайдир конверт берди
ва бугун почтачи ташлаб кетганини айтди. Отам эса яна «у қаердандир ис олган-а. Бўлмаса, менинг адресимни қаердан билди? Мариянинг шундай қилишини билиб тез-тез манзилимни ўзгартириб тураман-ку. Хатни яшириб қўй, Роза кўрмасин», деди. Онам хатни бешик кўрпасининг тагига бекитиб қўйди. Мен эса пайт пойлай бошладим. Ўшанда Жўра(ҳозир бир кўчада туришади) укам бешик ёшида эди. Отам билан онам ишга туришди,бу орада чагана мол келиб колди,тогнинг-камбагалнинг моли эчки,янглишмасам тул мавсуми эди хамма мол билан оваро.
Бешик хонада ёлғиз қолди. Мен сездириб қўймаслигим керак эди. Қандай қилиб бешикка яқин боришни ўйлаб турувдим, бахтимга Жўра укам биғиллаб йиғлаб қолди. Онам, «Розажон болам, укангга қара, йиғлаяпти», деди. Ичкарига отилиб кирдим-да, укамни юпата бошладим, айни вақтда бояги кўрган жойимдан конвертни олиб, орқа томондаги адресни кундалик дафтаримнинг ички муковасига кўчириб олдим. Шубҳа туғдирмаслик учун хатни яна бояги жойига ташлаб қўйдим. Мен онамнинг аниқ манзилини топган эдим. Бироқ ҳали нима қилиш кераклигини билмасдим. Шунинг учун онамнинг қўли билан ёзилган хат орқасидаги адрес (кундалик дафтарим)ни энг муқаддас буюмдай асрар эдим.Келинлик сепим орасида китоб-журналлар билан уша кундалик дафтарим хам бор эди.
Бу орада Роза 16 ёшли кўркам қизга айланди. У замонларда қизларни ёшлигидан турмушга беришар эди. Роза тақдирини шу қишлоқлик Йўлдош деган йигит билан боғлади. Кетма-кет Дилмурод,Кутлимурод, Рўзигул, Гулмурод деган фарзандлар туғилди. Роза энди турмуши изга тушганини, онасига, оқ сут берган ҳақиқий онасига нима деб ёзиш кераклигини биларди. Ўзи асраб юрган манзил бўйича қисқагина хат жўнатди. Қаерда яшаётганини, нечта фарзанди борлигини ёзиб, ўзининг тириклигини маълум қилди. Конверт орқасига қайтар манзилини ёзмади. Токи, хат ҳар қандай вазиятда айтилган мулжал -эгасига етиб борсин!
Роза хатни жўнатди-ю, дарҳол эсдан чиқарди. Умидлари алданишидан қўрқарди. Балки онаси манзилини ўзгартиргандир? Балки…? Нима бўлганда ҳам, хатни жўнатибоқ, яна тириклик ташвишларига шўнғиди.
Бирор ҳафта ё кўпроқ ўтгандир, ишқилиб шотут пишган маҳаллар эди. Қўшни аёллар Розанинг ҳовлисига чиқишиб, қийқириб-кулишиб, шотут еб, гурунг қилиб ўтиришганди. Ҳузурбахш кун эди, кайфият нимадандир шоҳидлик берарди.
-О, у кунни унутиб бўладими!- деб эслайди Роза опа,-қўшни аёлларни кузатиб, уйга кираётувдим, отамнинг қадрдонларидан бири Муҳаммадлатиф амаки ҳайқирганча келиб қолди ва «Роза, қозоннинг тагини ёқ, ошни тайёрла, ўлиб кетган онанг келди», деди. Мен карахт қотиб қолдим. Менинг юрагим ёрилиб кетиши керак эди! Каловланиб нима қилишни билмай, жойимда турган кўйи типирчилардим. Бирдан ўзимни қўлга олдим ва отилиб кўчага чиқдим. Уйимизнинг тўғрисида зиёли чеҳрали, қоматлари келишган, мовий кўзли, яхши кийинган бир аёл турарди. Мен ички туйгу билан узоқ йиллар кутган онажоним шу аёл эканлигини сездим ва ўқдек бориб бағрига отилдим. Онам эса…не-не азобларни кўрган метин бардошли волидам эса мени эзиб ташлагудек бағрига босиб, елкалари титраб-титраб йиғларди. Биз бир-биримизнинг дийдоримизга, ҳидимизга тўймасдик. Дам-бадам бирданига бир-биримизнинг бағримизга отилиб қолардик. Туйғу-ю таассуротларимизни тил билан изҳор қилиш шарт эмасди. Мен онамнинг тилини умуман тушунмасдим. Онам эса мен ўрганган забонни деярли унутганди.Нукул кайта-кайта багрига босарди,менинг-да ажралгим келмасди.
Онажоним уйимизда бир ҳафта тургач, Душанбе аэропортидан кузатиб қўйдик. То самолёт кўздан пана бўлгунча, қўлимни силкиб турдим.куксимдан нимадир ажралиб кетгандай булди.
Бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб, 1969 йилнинг августида онажоним (Мария )яна келди. Бу гал турмуш ўртоғи Ваня амаки билан келиб, яна бир ҳафта юриб кетди. 1970 йилдаги келишида эса Оля исмли қизи (синглим)ни ҳам олиб келди. Бу гал 18 кун туришди.
Хуллас, узоқ давом этган айрилиқдан сўнг она-бола ўртасида қизғин борди-келди бошланди. Энди Роза ҳам рўзғордан тинчиган, оиласи фаровон, ёмон кунлар ортда қолганди. У ҳам эри билан бир неча марта Челябинскка бориб келди.
Бироқ унинг бахтига кўз тегди. 1980 йилда эри инсульт олиб, тушакка михланиб қолди. Энди Роза оилани ташлаб, у томонларга бора олмасди. Гарчи онаси ҳар йили келиб турган бўлса-да, барибир турмушида недир кемтиклик ҳис қиларди. Онаси ҳар сафар келганда ўтган етимлик йиллари ёдга тушар, онасининг меҳрига тўймас, олдинда яна айрилиқ муқаррарлигини ўйлаб, маъюс бўлиб қоларди.9 марта ўгирланиб,9 марта дийдорлашдик,шу-шу 9 сони эъзозлайман ,-дейди маюсланиб.
Сариосиёнинг тоғли Зевар қишлоғига кўчиб ўтиб, тоғлик аёлга айланди. Онаси билан эса хат орқали дийдорлашиб турарди.Бир сафар корли зеварга келувди,махалла раиси Тиллаев Ибодилла(ҳозир қишлоғимиз дуогўй ҳожиларидан) ака билан отда борибди.Она мехри ва хохиши олдида барча каршиликларнинг боши эгиларкан.
Биз бу ҳикоямизни қайғули якун қилмоқчи эмасмиз. Мустақилликдан сўнг жойларнинг номлари ўзгарди. Собиқ қардош республикалар ўртасига мустаҳкам чегара тортилди.Айрим сабабларга кура тоглик зевар халки ёппасига Бандихан(2011 йилда Кизирик тумани негизига утказилган яна 2020 йилдан тикланди)туманига ёппасига кучирилди. Бу воқеалар она-бола дийдорининг йўлини тўсди. Аммо Роза опа мамнун. «Онам билан дийдор қиёматга қолди. Лекин мен лоақал онам борлигини билдим, ўша олис айрилиқ сўнгидаги дийдор ҳаётимнинг энг ҳаяжонли кунига айланди. Менга шундай туйғуни ато этгани учун ҳаётдан розиман.Серкуёш Узбекистоннинг эъзозли оилалариданман, бир этак бола,бир кучок невара-чевара ортирдим, с.а.внинг умматиман,бахтли онаман.
Оллоҳга беадад шукрлар бўлсин. Ҳаммага ҳам фараҳбахш туйғулар ато этсин», дейди Роза хола. Фарзандларимдан Дилмурод ва Элмурод ота юрт Сариосиё туманида яшайди,шу боис бир оёгим уша ёкда,-деб фахрланади.Хозирда зевар махалласида Кутлимурод, Абдикарим угиллари билан «Зевар-1кучасининг16-18-уйи»да келинлари ва неваралари эъзозида яшамокда.Шу кучада яшаётган укалари (отадош) Жура ва Жумалар билан кушни сифатида эмас, опа-ука сифатида чойлашиб туради.
Жуманазар Мадиев.Оилавий Поликлиника шифокори. ёзувчи. Исмоил Ҳакимов.Зевар қишлоғи тиббиёт ходими.публист ёзувчи.
Download 27,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish