Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Ҳаракат малакалари. Ҳаракатли машқларни кўп маротаба стереотип тарзда 
такрорлаш малака ҳосил қилишга олиб келади. Ҳаракат малакаси бу бир бутун ҳаркат 
актида ҳаракатларни автоматлашган усулида олиб боришни айтилади.
Ҳаракат акти стереотип равишда такрорланаверса, унинг бажарилиши аста секин одатга 
айланиб қолади: ҳаракат актининг бирор бир қисми қандай бажарилиш устида тобора 
камроқ фикр юритилади: етарли даражада ўйлаб синаб кўрилган ва одат бўлиб қолган 
ҳаракатларга фикрни қаратишга эндиликда зарурият колмайди ва аста-секин ҳаракат 
автоматлашиб боради. Шундай қилиб кўникма рефлекторли ҳаракат актлари тизими билан 
мустахкамланган малакага айланади. Автоматлашган билан умуман ҳаракат актини онгли 
равишда бажаришга онгнинг иштирокига эхтиёж қолмайди. Малака ҳосил бўлиш даврида 
онг йўқ бўлиб кетмайди, балки ўз ролини алмаштиради. 
Малаканинг ҳосил бўлиши жараёнида алоҳида ҳаракатларининг автоматлашиши билан 
бирга бу ҳаракатлар тузилишнинг нисбатан доимий фазовийлиги, вақтлигиги ва кучлилиги 
билан бир бутун актга ҳаракатларга бирлашиши юзага келади. Бу ҳаракатларнинг енгил, 
ритмик, тежамли бўлишини таъминлайди.


42 
Малака ўсишининг энг юқори босқичида сузишда сувни хис этиш, ўйинда ўйинни хис 
этиш, коньки билан фигурали учиш белни хис этиш сингари ихтисослашган соҳага ҳос 
тассавурлар пайдо бўлади. 
Ҳаракат малакасининг барқарорлигини, ҳарақат амалининг ўзгарувчанлигини ажратиб 
бўлмайди. Малаканинг мустахкамланиб бориши билан ҳаракат актини уни техника 
асосини сақлаган ҳолда ҳар хил варианти имконияти кўриш имконияти пайдо бўлади. 
(Масалан: гимнастик тўсинга эгилиб кўтарилиш машқини ҳар хил ҳолда бажара олади. 
Чанғичилар ва югирувчилар жойнинг релефига мувофиқ ҳолда югириш техникасини 
ўзгартира олади). Ҳаракатни гавдани ҳар хил ҳолатида ҳам бошлаш ҳам тугаллаш осон 
бўлиб қолади ва бу ўзгарилган ҳаракатни бошқа ҳаракатлар билан қўшиб бажаришга 
имкон беради: ташқи ноқулай шароитларда (ташқи куч қаршилиги) самарали ҳаракат 
қилиш имкониятини беради. Бу ўзгарувчанликка ҳаракат актининг тайёрланиш, тўлдириш 
ва якунлаш вазифасини ўзгаришлар натижасида эришилади.
Ҳаракат фаолиятининг ўзгарувчанлиги олий тарбиядаги янги кўникманинг ҳосил 
қилинган малаканинг бир бутун фаолиятида қулай бўлиш кўникмасининг ҳар бир ҳолат 
учун ҳаракатни бажаришнинг энг яхши вариантларини танлай олиш кўникмасининг ўзаги 
боғлиқ бўлади.
Киши ҳаётида малаканинг аҳамияти нихоятда каттадир. Собиқ совет педагогикасининг 
асосчиси К. Д. Ушинский бу тўғрида шундай ёзган эди: Агар киши малака ҳосил килиш 
фаолиятига эга бўлмаганда, ўзини узликсиз равишда сон-саноқсиз қийинчиликлар билан 
бўладиган тараққиётида бир қадам олдинга силжий олмаган бўлар эди. Бу 
қийинчиликларни ақл ва идрок янги ишлар учун, янги ғалабалар учун қолдириб, фақат 
малака орқали бартараф этиши мумкин. Ҳаракат малакалари киши ҳаётида, унинг мехнат, 
тарбий, турмуш сингари, спорт фаолияти тайёргарлигининг бир томони сифатида, муҳим 
ўрин тутади. Малака янги кўникмалар ҳосил қилишнинг негизи ҳисобланади. Ҳаракат 
фаолияти мустахкам таркиб топган, малакаларга асосланмоғи керак. Қанча кўп малакага 
эга бўлинса фаолият шунча хилма-хил ва самарали бўлади.
Ҳаракат малакаларини ривожланиш қонуниятларини ўқитиш жараёнини ташкил этиш 
аҳамияти. Малакаларнинг ўзаро алоқаси ва ўргатишининг кетма-кетлиги. Ҳаракат 
малакалари таркиб топиши ва қўлланиш жараёнида кўпинча бир-бирига таъсир кўрсатади. 
Илгари ҳосил қилинган малакалар кўчиш деб аталувчи механизм бўйича янги малаканинг 
таркиб топишини ёки намоён бўлишини осонлаштириш ёки қийинлаштириш мумкин. 
Кўчиш кўп ҳолларда янги кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. 
Масалан: кичик коптокни иргитиш, граната ирғитишни, велосипедда юриш малакаси, 
мотоциклни хайдашга ёрдам беради ва х. к. малакаларнинг бундай ўзаро алоқаси ижобий 
самара беради ёки ижобий кўчириш бўлади. 
Шу билан бирга малакаларнинг ўзаро алоқаси салбий ҳам бўлади. Масалан: сакраш 
масаласи тўсиљлардан югиришни ўрганишга ҳалақит бериш мумкин, ён-бошлаган 
усулида сузиш малакаси маълум шароитларда брасс ҳаракати қилинишини издан 
чиқаради. Кўчиришнинг бундай тури ижобий самара бермайди ёки салбий кўчириш 
бўлади. 
Кўчиш ҳарактери унинг ижобий ёки салбий бўлиши, тўла ёки қисман бўлиши, илгари 
ҳаракат ҳосил қилинган таъсири янги тизимга қайси яроқли даражада бўла олишига 
боғлиқдир.
Малакаларнинг ўзаро ижобий алоқаси. 
Ўрганилаётган ҳаракат акти билан илгари ўзлаштирилган бирор акти тузилилишлари 
ўртасида ўхшашлик қанча кўп бўлса, янги ҳаракат актини ўрганиш шунча енгил бўлади. 
Бунга асос ҳаракатларни ўрганиш кетма-кетлигини шундай режалаштириш зарурки, бунда 
бир ҳаракатни ўзлаштириш кўникма ва малаканинг бошқа характерни ўрганишга ижобий 
кўчишга имконият яратсин. Бу жиҳатдан қараганда, актлари ҳар хил бўлган машқ 
турларида (гимнастика, акробатика, сувга сакраш ва х. к.), айниқса катта имкониятлар 
мавжуддир. Ҳаракат фаолиятининг бундай турларида ҳаракатлар тузилишининг 


43 
ўхшашлигига қараб гурухларга, уларнинг мураккаблигига қараб жойлаштирилса, бу 
гурухларнинг навбатдаги ҳаракатларига тайёрланиш гурухи бўлиб қолади. Кучиш одатда, 
ҳаракат актларини асосий фазаларига ўхшаш бўлганда ижобий самара беради. Масалан: 
чанғи спортига ўрганишни бирин кетин икки қадамлаб олдинга юриш усули билан 
бошлаш тавсия этилади, чунки бу усул бошқа барча юриш элеменларини ташкил этади. 
Турли ҳаракатли машқлар учун кўп бўлмаган спорт турларида ижобий кўчиш ҳолатида 
махсум тайёргарлик, яъни имитацияли машқ ёрдамида фойдаланилади.
Масалан: конькида югириш имитацияси ва роликларда югириш конькида учиш 
спортида кенг ва муваффақиятли қўлланилади. Ҳаракат актининг асосий вазифасигина 
эмас, катта тайёрланиш ва якунловчи фазаларини эгаллашда ҳам малакалар кўчиши 
ижобий самара бериши мумкин. 
Шуни назарда тутиш керакки, ижобий кўчиш ўрганиш босқичларида айниқса кенг 
намоён бўлади. Масалан: граната улоқтириш масаласи, найза улоқтиришда дастлаб ёрдам 
беради. Малаканинг ўзаро салбий таъсири.
Тузилиши дастлабки фазилатларига ўхшаш ва кейингилари ўртасида катта фарқлар 
бўлган ҳаракат актларни ўзлаштириш жараёнида малакаларнинг ўзаро салбий таъсири 
кўпинча сезилиб туради. Агар навбат билан бундай ҳаракат актларини таркиб топтириб 
кўрилса, у вақтда бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, яъни янги ўрганилгандан ва 
дастлабки фаза бўйича ўхшаш бўлган ҳаракатга беихтиёр ўтиш мумкин. Асаб тизими ўз 
фаолиятини ҳар доим анча тежам билан амалга оширишга интилади. Чунки И. П. Павлов 
ва унинг шогирдлари кўрсатиб ўтишгандек, асаб тизими учун одат тусига кирган 
стереотиплик фаолият, ҳатто бу фаолият бирмунча соддароқ бўлса ҳам янги фаолиятга 
қараганда енгилроқдир. 
Ўргатиш жараёнида ўқув материалини рақобатлашувчи малаканинг бир вақтда таркиб 
топишига йўл қўймасликни ёки кўчишнинг салбий таъсирни анча кам бўлишни 
таъминлайдиган қилиб режалаштириш муҳимдир. 
Масалан: олдин подъем завесом эмас, балки подъем верхом.
Туғма автоматизмларнинг таъсири. 
Мураккаб ҳаракат актларини эгаллашда туғма автоматизмлар анча муҳим аҳамиятга 
эгадир. Баъзи ҳолларда улар ёрдам берса, баъзан ҳалақит беради. 
Масалан: туғма чалиштирма координация юриш, югириш ва бошқа бир қатор 
ҳаракатларнинг табиий асосини ташкил этади. 
Ўргатиш кетма-кетлигини белгилаётиб, шу каби туғма координациялар томонидан 
яратиладиган ижобий имкониятлардан фойдаланишга интилиш кераклиги ўз-ўзидан 
маълумдир. 
Масалан: сувда сузишни ўргатишга брасс, кроль усулидан: чанғида юришни бирдан 
икки оёқни қўзғатишдан эмас, бирин-кетин қадам ташлаб юришдан бошлаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Шу билан бир қаторда, кўп ҳолларда рицепрон иннервация ва бўйинни мустаҳкамлаш 
рефлекслари билан боғлиқ бўлган туғма автоматизмларни енгиш талаб қилинади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish