1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ
(маърузалар матни)
Тошкент – 2007
2
Мавзу: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси - ўқув фан сифатида.
Укув муассасаларида (мактабгача таълим муассасалари, умум урта таълим мактаб,
академик
лицей
хамда
касб-хунар
коллежлари)
шугулланувчи
укувчи-
ёшларнинг(болаларнинг) жисмоний тарбияси Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг
асосий бўлими бўлиб хисобланади.
Бу энг катта бўлим бўлиб, бунда ўқувчи-ёшлар (болалар) билим тажриба ва ҳаракат
махоратини мактабгача таълим муассасасида, умум урта таълим мактаби ҳамда академик
лицей ёки касб-ҳунар коллежларда давом эттиришлари кўзда тутилган, демак, мана шу
йиллар мобайнида жисмоний тарбиянинг мухим ҳаракатларига эга бўладилар.
Илмий техника тараққиёти шароитида кишиларнинг меҳнат вазифалари ўзгариб
туради. Бунда жисмоний меҳнат камайиб ақлий меҳнат кўпайиб боради. Шу боисдан
жисмоний тайёргарликга бўлган талаб ошиб бормоқда.
Ҳозирги пайтларда газета сахифаларида тиббиёт ҳодимлари «гиподинамия», яъни
жисмоний машқлар, жисмоний меҳнат, фаол ҳаракат инсоният фаолиятида кундан-кунга
камайиб борганлиги ҳақида ташвишланиб гапирмоқдалар. Бу эса ўз навбатида аср
касаллиги юрак томир касаллигининг йилдан-йилга ортишига сабабчи бўлмоқда.
Шифокорлар фикрича, бу касалликнинг олдини олишнинг зарурий воситаларидан бири
кўпроқ ҳаракат қилиш ва жисмоний машқлар билан шуғулланишдир ҳамда
«
табиатнинг
соғломлаштириш кучлари
»
дан унумли фойдалана олиш катта аҳамиятга эга.
Укув муассасаларида жисмоний тарбияни такомиллаштириш, ўқув тарбия ишларини
яхшилашнинг таркибий қисми ҳисобланади ва «Жисмоний тарбия ва спорт тугрисида»ги
конун (1992 йил 14 январь),
«
Соғлом авлод учун
»
истиқбол дастури (1993 йил),
«
Таълим
тўғрисида
»
ги қонун ҳамда
«
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
»
(29 август 1997 йил),
«Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармасини тузиш тугрисида»ги
фармони (2002 йил 27 октябрь) талабларини амалга ошириш учун ўз хиссасини қўшади.
Сўнги йилларда укув муассасаларида ўқувчи-ёшлар (болалар) жисмоний камолотга
етишида жиддий камчиликлар борлиги ва ўқувчи-ёшлар (болалар) ҳаёти учун зарур
гинетик қоидаларни мукаммал билмасликлари, ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
соҳасида етарли билимга эга эмасликлари маълум бўлмоқда.
Укув муассасаларида жисмоний тарбиянинг хилма - хил шакллари мавжуд. Афсуски,
жойларда (мактабгача таълим муассасаларида, умум урта таълим мактабларида
(бошланғич, урта синфларда), академик лицей ёки касб-хунар коллежларида факат дарс
шаклини ташкил қилиш ва ўтказиш билан чекланиб қолинмоқда. Бу эса ўқувчи-
ёшларнинг (болаларнинг) ҳаракатга бўлган талабларини қониқтирмайди.
Педагогик кузатишларнинг кўрсатишича жисмоний тарбия дарслари жараёнида
ўқувчи-ёшлар (болалар) хаёт учун зарур бўлган ҳаракат фаоллигини нихоятда кам
қисмини оладилар.
Ўзбекистон халқ таълими Вазирлигини 1989 йил 30 январь, 45 сонли буйруғига биноан
ҳафтасига 3 соат жисмоний тарбия дарсини ўтиш мўлжалланган эди. Лекин жисмоний
тарбия ўқитувчилари бундан унумли фойдалана олмадилар. Бундан ташқари дарсларни
методик жиҳатдан тўғри ташкил қилинмаслиги (кўпчилик богчаларда болалар билан
мактабларда бошланғич синф ўқувчилари билан жисмоний тарбия дарсини мутахассис
бўлмаган ўқитувчилар ташкил қилади ва ўтказадилар): ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва
жисмоний ривожланишини хисобга олган ҳолда машқлар танланиши натижасида
ўқувчиларда жисмоний сифатларни тарбиялаш, ҳаракат малакаларини шакллантириш
етарли даражада эмас.
Кўпгина
укув
муассасаларида
ўқувчи-ёшларнинг
(болаларнинг)
жисмоний
ривожлантириш учун зарур ва фаол дам олишга қаратилган тадбирлар: машғулотгача
ўтказиладиган гимнастика, катта танаффусларда қизиқарли ташкил қилинадиган
ҳаракатли ўйинлар, машгулотлар, умум - таълим дарслар жараёнида ўтказиладиган
қувноқ дақиқалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишга эътибор қаратилмай қолмокди.
3
Натижада шугулланувчиларнинг жисмоний хатти характлари, фаол ишчанлиги тез
пасайиб борадиган бўлди.
Мустакил Ўзбекистон Республикасининг стратегик вазифаларидан бири -келажакдаги
барча эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соғлом ва маънавий
баркамол шахсни вояга етказишдан иборат.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларини режалаштиришда ва самарали
олиб боришда янгича ҳамда ижодий қарашимизнинг лозимлиги, ишга ташаббускорлик
билан ёндошишимиз кераклиги таъкидланмокда.
Демак, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар хамда академик лицей, касб-хунар
коллеж усмирлари жисмоний тарбия тизимини ривожантириш зарур, уларнинг ҳаракат
махоратини ошириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш керак.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, успирин ва усмирлар тарбиясида, уларни
жисмоний бақувват, ақлан баркамол бўлиб етишишларида жисмоний тарбия етакчи ролни
ўйнайди.
Бу муаммоларни хал этишда асосий ўрин болалар ва катталар орасида, ўқитувчилар,
ота-оналар ўртасида организмни чиниқтириш, гинетик қоидалари ва талабларни ўргатиш
ва тарбиялаш соғлом турмуш тарзини таркиб этиш эгаллайди. Шу сабабли биринчи
навбатдаги вазифа болаларнинг ҳар тамонлама тўлиққон ривожланишига ёрдам беради,
саломатлигини мустахкамлаш, ҳаётга тайёрлаш, фойдали меҳнатга тайёрлаш, етук шахс
бўлишига хисса қўшади.
Ўқувчи-ёшларни (болаларни) жисмоний тарбиялашнинг турли хил шаклларидан
фойдаланиш богчада, мактабда нафақат жисмоний тарбия мутахассиси, ўқитувчисининг
вазифаси, балки тарбиячилар хамда бошланғич синф ўқитувчиларининг, богча, мактаб
жамоатчилигининг ва мактаб ёшлар уюшмаси фаолларининг ҳам бевосита вазифасидир.
Аммо кўпгина укув муассасаларда жисмоний тарбия давлат дастурида кўзда тутилганидек
ташкил қилинмайди. Бунинг биринчи сабаби мактаб ўқувчиларининг жисмоний
тарбиясига маъсул бўлганларнинг барчасига жисмоний тарбия назариясига оид ва
методикасига оид билимлари етарли эмас. Бу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган
методик адабиётлар ва қўлланмалар ҳам жуда кам.
Биз республикамизнинг ижтимоий асосларини мустахкамлашда, унинг барқарорлигида,
мамлакатимизнинг эртанги тақдири боғлиқ бўлган жисмонан соғлом, маънавий жихатдан
етук ёш авлодни тарбиялашда оиланинг мухим ўрин тутишига катта аҳамият беришимиз
ва амалга оширишда ўз хиссамизни қўшишни бахт деб биламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |