ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИ.
1-Жадвал.
Жисмоний машқлар тавсифи.
Тасниф - бу жисмоний машқларни муайян белгиларига кўра гуруҳ ва кичик
гуруҳчаларга тақсимланишидир. Турли жисмоний машқлар кўплаб ўхшаш белгиларга эга.
Машқларни гуруҳлашга имкон берадиган асосий белгини аниљлаш муҳим. Бу белги
пелогогик жиҳатдан аҳамиятли бўлиши лозим. Турли белгиларга кўра тузилган таснифлар
кўплаб амалдаги жисмоний машқлар билан танишишга, улардан зарурларини қўйилган
Табиатнинг соғлом
лаштириш кучлари
Жисмоний машқлар
Гигиеник омиллар
Сув
Шахсий
гигиена
Ҳаво
Қуёш
Жамоат
гигиенаси
г имнастика
туризм
спорт
њйинлар
Ритмик
гимнастика
Бадиий
гимнас
тика
Спорт
гимнаст
икаси
Даволаш
гимнасти
каси
Сайр,
экскурсия
ва ҳ.к
Волейбол,
футбол,
л\атлетика,
ођир атлет.
ва ќ.к.
Спорт ўйинлари
Ҳаракат
ўйинлари
17
вазифаларга мувофиқ танлашга, дарслик ва қўлланмалардан зарур машқлар тавсифни тез
топишга ёрдам беради.
Айниқса, умумий таснифларнинг асосида жисмоний тарбия воситаларининг
тарихий шаклланган тизими ва методлари ётади: гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм. Бу
гуруҳларнинг ҳар бир ўзига хос аҳамиятга эга ва улар янада кичик таснифий гуруҳчаларга
бўлинади.
Гимнастика жисмоний тарбия тизимида катта ўрин тутади. У соғломлаштириш ёки
умумривожлантирувчи (асосий, гигиеник, атлетик) гимнастика, спорт-акробатикаси,
касбий, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика (ва амалий) профессионал-амалий,
ҳарбий-амалий, спорт-амалий, ишлаб чиқишдаги гимнастика, даволаш гимнастикаси
турларига бўлинади.
Гимнастиканинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари мавжуд гавдани турли қисмлари,
айрим, бўғимлар ва улар фаолиятининг турли томонлари ва холатига талаб таъсир этиш
(мушакларнинг бўшашишига, чўзилиш ва бошқалар): жисмоний юкланишни тақсимлаш
имконияти: спорт анжомлари ва спорт иншоатларидан фойдаланиш: машқларни мусиқа
жўрлигида ўтказиш: машқларнинг ранг-баранглиги. Гимнастиканинг бу хусусиятлари
ундан хилма-хил вазифаларни ҳал этиш учун барча ёшдаги, саломатлиги, жисмоний
тайёргарлиги турлича бўлган кишилар билан ўтказиладиган машғулотларда фойдаланиш
имконини беради.
Ҳаракатли ўйинлар. Бу турли эмоционал харакатлардан иборат мураккаб
фаолиятдир. Бу фаолият белгиланган қоидалар асосида тўсатдан ўзгарадиган шароит ва
вазиятларда бажарилади. Гимнастикадан фарқли ўлароқ, ўйинларни ўтказишда жисмоний
юкламни тақсимлаш қийин бўлади.
Ҳаракатли ўйинлар бошқа жисмоний машқлардан шуғулланувчилар фаолиятини
ташкил этиш ва бошқариш хусусиятлари билан фарқланади. Ўйин давомида тўсатдан
ўзгарадиган вазиятларда ҳаракат қилиш ва тезкорлик, чаққонлик каби жисмоний
фазилатлар намоён қилган ҳолда қисқа муддатда ҳаракат вазифаларини хал этиш
зарурияти вужудга келади. Бу ҳаракатлар кўникмаларини мустаҳкамлайди. Ўйин пайтида
болалар фаолияти образли сюжетли ёки ўйин вазифалари асосида ташкил этилади, ва бу
болаларнинг жисмоний машқларни иштиёқ билан ва узоқ муддат бажариши учун ижобий
ҳис-туйғулар уйғотади. Бу ўз навбатида уларнинг организмига таъсирини кучайтиради,
чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ўйин қоидаларига риоя қилиш бир-бирини тақозо этиладиган ҳатти-ҳаракатни
юзага келтиради, аҳлоқий фазилатлар (ўзаро ёрдам, онгли интизом ва бошқаларни)
тарбиялашга ҳаракат усулларини танлашда мустақиллик кўтсатишлари, зеҳни саботлилик
кўрсатиш имконияти яратилади. Ўйин фаолияти мажмуа харакатерга эга турли ҳаракалар
уйғунлиги (югуриш, сакраш ва бошқалар) қурилади.
Ўйиннинг юқорида кўрсатиб ўтилган хусусиятлари ундан кичик мактаб ёшидаги
болалар билан олиб бориладиган ишда фойдаланиш имконини беради.
Спорт жисмоний машқларнинг бирор турида юқори натижага эришишга
қаратилганлиги билан тавсифланади, кишининг маънавийва жисмоний кучларига юксак
талаблар кўяди. Шунинг учун у муаян ёш босқичнинг ривожланиш даражасидагина
қўллаш мумкин. Бу эса жисмоний тайёргарлик соғлигига мувофиқ шароитнини талаб
қилади.
Спорт жисмоний камол топишга ҳизмат қилади ва маънавий-иродавий
фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш айниқса,
киши организмининг ҳамда инсон шахсининг шаклланиш даврида фойдалидир.
Жисмоний маҳорати шакллантириш ва жисмоний тарбиянинг хилма- хил
вазифаларини хал этиш маљсадида ўқувчилар билан ишлашда турли гимнастика
машқлари (сарфланиш умумривожлантирувчи машқлар). Бунинг натижасида жисмоний
машқлар ва кейинги ёш босқичларида хилма-хил спорт турлари билан шуғулланиш учун
замин яратилади.
18
Туризм ҳаракат кўникмаларини мустаҳкамлашга ва табиий шароитларда жисмоний
фазилатларни ривожланишга имкон беради. Мактабда болалар билан турли ҳаракат
усулларидан фойдаланган ҳолда (пиёда юриш велосипедда юриш ва бошқалар) шаҳар
ташқарисига сайрлар уюштирилади. Сайр чоғида йўл-йўлакай турли машқларни бажариш
мумкин (масалан, тўнкалардан сакраш, арқончалардан сакраб ўтиш, арғамчидан сакраш,
копток билан бажариладиган машқлар, ҳаракатли ўйинлар ва бошқалар), жисмоний
машқларни очиқ хавода бажариш соғломлаштириш ишнинг самарадорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |