Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Гигиеник омиллар жисмоний тарбия вазифаларини ҳал этишнинг зарур шарти 
ҳисобланади. Улар жисмоний машқларнинг шуғулланувчилар организмига таъсири 
самарадорлигини оширади. Хоналар, физкультура жиҳозлари ўйинчоқлар, ўқувчилар 
кийимлари ва пойабзалларининг тозалиги касалликларини олдини олади. Гигиеник 
талабаларни бажариш болаларда ижобий эмоция уйғотади ва жисмоний машқларни 
ўзлаштириш учун қулай шароит яратади. Гигиеник омиллар шахсий ва жамоат 
гигиенасини ўз ичига олади. 
Гигиеник омиллар мустақил аҳамиятга эга: улар барча орган ва тизмларнинг 
нормал ишлашига ёрдам беради. Масалан: мунтазам ва сифатли овқатланиш, овқат хазм 
қилиш органларининг фаолиятига ижобий таъсир қилади ва бошқа органларга зарурий 
озиқ моддаларнинг ўз вақтида етиб боришини таъминлайди, боланинг нормал 
ривожланиш ва ўсишга йўл ёрдам беради. Тўғри ёритиш кўз касалликларини содир 
бўлишига йўл қўймайди, ўқувчиларнинг харакат қилишлари учун қулай шароит яратади.
Кундалик режимга қатъий риоя қилиш уюшқоқликка, интизомлиликка ўргатади. 
Гигиеник омиллар-шахсий ва жамоат гигиенасини ўз ичига қамраб олади.


19 
1. Шахсий гигиена машғулот тартиби, дам олиш, жойининг тозалиги ўқув ва 
овқатланиш хона гигиенаси, майдонча, кийимлар, спорт жиҳозлари ва анжомлари бадани 
ва кийимларнинг тозалиги ва ҳ.к.ларнинг организга жисмоний тарбия самарадорлигини 
оширади. Агарда жисмоний машқлар тоза, ёруғ хоналарда ўтказилса, жисмоний ҳаракат 
сифатларнинг ривожланиши ва бу машқларни ўзлаштириш енгилроқ бўлади. Улар 
соғлиқни яхшилашда ва киши умрини узайтиришда катта аҳамиятга эга. 
Гигиена омиллар мустақил аҳамиятга эга: ҳамма тизим ва органларнинг нормал 
холатда ишлашга кўмаклашади. Масалан, сифатли ва мунтазам овқатланиш ҳамма 
органларга озуқавий моддаларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлайди, боланинг 
тўғри ўсиши ва ривожланишига ёрдамлашади, шунингдек, овқат хазм қилиш тизими 
шахснинг фаолиятига ижобий таъсир этиб касалланишни олдини олади. 
Нормал - тинч ухлаш асаб тизмларини ишчанлигини оширади ва дам олишга имкон 
яратиш. Хонанинг тўғри ёритилганлиги кўз касалликлари келиб чиқишининг олдини олди 
ва болаларнинг фазо сезгирлиги учун қулай шароит яратади. Булар соғлиқни яхшилашда 
ва киши умрини узайтиришда катта аҳамиятга эга. Спорт билан шуғулланишда, машқ 
бажариш ва дам олиш, овқатланиш катта аҳамиятга эга. 
2. Жамоат гигиенаси: машқ бажариш жойнинг ёруғлиги, тозалиги, асбоб ва 
анжомлар билан жиҳозланиш ёки хоналарнинг гигиеник талабга жавоб бериши ва ҳ.к. 
Муҳитнинг табиий омиллари ва гигиеник шароитлар жисмоний тарбиянинг асосий 
махсус воситалари бўлмаса ҳам, лекин уларнинг таъсири катта аҳамиятга эга. 
Жисмоний машқлар, жисмоний тарбиянинг асосий воситаси бўлиб ҳисобланади. 
Агар табиатнинг соғломлаштириш кучлари, гигиеник омиллар орқали соғломлаштириш 
вазифаларини хал этилса, жисмоний машқлар эса ҳар бир харакат малакаларига ўргатиш, 
харакат сифатларини тарбиялаш, кишини жисмоний ва руҳий ривожлантиришда асосий 
вазифаларни хал этади. (Жадвал 1). 
Юқорида кўрсатилган жисмоний тарбия воситалари соғломлаштириш ва таълим-
тарбия бериш вазифаларини амалга оширишнинг асосий шартидир. Жисмоний тарбия 
жараёнида ақлий, эстетик, аҳлоқий воситалар қўлланилади, бу эса ҳамма тарбия 
турларини бирлигини кўрсатади. 
Жисмоний машқлар, жисмоний тарбия воситаси сифатида шуғулланувчиларни 
фаол харакат фаолиятларини ташкил этади. Жисмоний машқлар бажариш хусусиятларини 
ва яхши натижаларга эга бўлиш йўлини шуғулланивчиларнинг онгини етказиш керак. 
Жисмоний машқлар онглилик хактерини қатор психик жараёнларни йиғиндисида 
кўриш мумкин. Масалан: баландликка сакраш. Юқорида айтилганлардан қуйидаги 
умумий хулосани чиқариш мумкин.
Жисмоний машқлар онгли равишда бажариладиган эркин харакат фаолияти бўлиб, 
жисмоний тарбиянинг қонуниятликларига мувофиқ ишлатилади. 
Бошқача айтилганда, жисмоний машқлар-бу махсус танлаб олиниб, таълим-тарбия 
вазифаларини бажарадиган харакатдир. 
Хозирги замон жамоат ищлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий 
йўналишлари ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, мажмуасини механизациялаштириш, 
электроника ва кибернетикадан фойдаланишдир. Бунда жисмоний кучлар қисқаради 
(камаяди), узоқ муддатли диққатга, функцияларнинг харакатчанли ва асбоблар 
кўрсатгичини тезда қамраб олиш талаблари ортиб боради. Нозик сезги органлар бу 
шароитларда катта аҳамиятга эга. 
Жисмоний машқлар айрим категорияли одамларда мавжуд бўлган харакат, жисмоний 
фаолиятнинг камчиликларига қарши курашда ҳам қўлланилади. Бунда улар 
«компенсациялашган» функцияни бажаради. Ишлаб чиқаришда жамоатда ва бошқа 
жойларда харакатларни чегаралаш натижасида жисмоний етишмаслик келиб чиқади. Бу 
эса кўпгина орган ва тизимларнинг функциясини пасайтиради, ташқи салбий таъсири 
остида турғунлик пасаяди. 


20 
Шундай қилиб хаёт ўргатган шарт-шароитлар ва организни тўлиқ морфологик ва 
функционал ривожлантиришга зарур бўлган воситалар орасидаги қарама-қаршиликлар 
мавжуд бўлади. Бу салбий ходисаларга қарши курнашда инсоннинг жисмоний ва 
психологик қобилиятини оширишда қўлланиладиган жисмоний машқлар муҳим 
аҳамиятга эга. 
Жисмоний тарбия жараёнида ҳамма воситалар иштирок этсада, жисмоний машқлар 
тарбиялаш ва ўргатишда ўзига хос аҳамиятга эгадирлар.
Бунинг сабаблари қуйидагилар: 
1. 
Жисмоний машқлар инсоннинг атроф-мухитга нисбатан харакат тизимини 
ифодалайди. 
2. 
Жисмоний машқлар ижтимоий-тарихий жараёнида жисмоний тарбия 
соҳасидаги такрорланиш, қайтарилишдир. 
3. 
Жисмоний машқлар шуғулланувчиларнинг танасига таъсир қилиб қолмай, шахс 
сифатида шаклланишида ҳам аҳамияларидир. 
4. 
Жисмоний 
машқларнинг 
педогогик 
фаолиятдаги 
алоҳида 
аҳамияти 
тарбияданувчиларнинг жисмоний такомилланувига қаратилганлигидадир. 
5. 
Жисмоний машқлар кишининг харакатга бўлган талабини қондирувчи 
воситадир. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish