Жисмоний тарбия тизимининг умумий принциплари (қонунлари).
Жисмоний тарбия тизимининг умумий принциплари қуйидагилар:
1.Жисмоний табиянинг меҳнат ва ҳарбий тайёргарлик билан алоқадорлик принципи.
2.Шахсни ҳар томонлама ривожлантириш принципи.
3.Жисмоний тарбияни соғломлаштириш маљсадига йўналтирилганлик принципи.
Ҳар қандай мустақил давлатда жисмоний тарбия давлат муассасаларида, жамоатчилик
асосидаги жисмоний тарбия ташкилотларида ва оилада амалга оширилади.
Давлат муассасаларида /мактабгача тарбия муассасаларида, умум-таълим мактабларида,
академик лицей ва касб-хунар коллежлари, олий ўқув юртларда/ жисмоний тарбия шахсни
ҳар томонлама ривожлантиришнинг мажбурий элементи сифатида қаралади.
Жамоатчилик асосидаги ташкилотларда жисмоний тарбия ва спорт иши кунгилли тарзда
олиб борилади.
1. Жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлилик принципига
инсоннинг ҳамма ёш даврда жисмоний тарбиялаш масалаларини ҳал этишда амал қилиш
керак. Бу шуни билдирадики, жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида тинчлик
ва ҳарбий холатларда қўлланиши мумкин бўлган жисмоний сифатларни ва ҳаракат
кўникмаларини шакллантириб бориш зарурдир.
Меҳнат ва ҳарбий фаолиятларни бажаришда ҳаракат малака ва кўникмаларини
шакллантириш билан бир вақтда ривожлантириб борувчи жисмоний сифатлар муҳим
аҳамиятга эга. Меҳнатдаги мувафаққиятлар инсоннинг меҳнат жараёнлари эгаллаш
қобилиятига боғлиқ ҳолда олиб борилади.
Психик жараёнлар (сезги, қабул қилиш, фикрлаш, эслаб қолиш, тасаввур этиш, эътибор)
ва аҳлоқий-иродавий сифатлар (мардлик, хал этувчилик, чидамлилик) савиясига
бажарилаётган турли ҳаракат махсулдорлигига боғлиқдир. Психик жараёнлар ва иродавий
сифатларнинг ривожланишига эса жисмоний тарбия кўп жиҳатдан имкон беради.
Мустаҳкам соғлиқ ҳар томонлама жисмоний ривожланиш, атроф мухитнинг ноқулай
шароитларига чиниқиш инсон меҳнат ва ҳарбий фаолият муваффақиятлар учун зарурдир.
Меҳнатга мухаббат ва жисмоний тарбия жараёнида эгалланган меҳнат кўникмалари
келажак фаолият учун жуда зарурдир. Техниканинг мустаҳкамланиб бориши учун
инсоннинг жисмоний тайёргарлигига бўлган талаблар ортиб борадики, бу жисмоний
тарбия қуйилишининг узлуксиз такомиллаштириб борилишини келтириб чиқаради.
2. Шахсни ҳар томонлама ривожлантириш принципи. Халқ хаётий савиясини
яхшилаш бўйича ҳамма ишларни ўз зиммасига олган мустақил давлат учун ҳар томонлама
жисмоний ривожланган ҳамда руҳий қобилиятли шахслар керак. Бу вазифани ҳал этишда
жисмоний тарбиянинг аҳамияти каттадир. Жисмоний машқларни ўтказишда жисмоний
тарбиянинг махсус вазифалари (ҳаракат малакаларини шакллантириш, ҳаракат
сифатларини ривожлантириш ва ҳ.к.) билан бир қаторда инсон яхлит бир бутунлигига
шаклланиб боради, яъни бир вақтда психик жараёнлар, фикрлаш (таққослаш, тахлил этиш,
умумлаштириш) аҳлоқий сифатлар (жамоатчилик интизом, софлилик) нафосат (ҳаракат,
қадди-қомат, кийим гўзаллигини тушуниш, баҳолаш, сезиш) ривожланиб боради,
шунингдек меҳнат тарбияси амалга оширилади. Бу принципга айниқса ёш болалар билан
иш олиб бориш босқичида катта эътибор бериш. Чунки бу ёшда шахснинг ҳар томонлама
ривожланиш асослари қўйила боради.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |