Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Жисмоний тарбиянинг звеноларига: 
1.Мактаб ёшигача бўлган болалар жисмоний тарбияси. 
2.Мактаб ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия. 
3.Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлардаги жисмоний тарбия. 
4.Олий ўқув юртлардаги (ВУЗ) жисмоний тарбия. 
5.Узбекистон армияси (ва ҳарбий флот) жисмоний тарбияси. 
6.Кўнгилли жисмоний тарбия ва спорт жамиятларидаги жисмоний тарбия киради. 
Улуғ Октябрь социалистик революциягача бўлган даврда Россияда ягона жисмоний 
тарбия тизими бўлмаган. Улуғ Октябрь социалистик революциядан кейин П.Ф.Лесгафт ва 
ўқувчиси В.В.Гориневскийнинг ташаббуси билан ва уларни раҳбарлигида ягона 
жисмоний тарбия тизими ташкил этилди.
Мазкур тизимда ғоявий ва илмий методика асослари, шунингдек мамлакатда 
фуқораларнинг жисмоний тарбиясини амалга оширувчи ва назорат қилишга қаратилган 
ташкилотлар ва муассасалар мужассаллашгандир. 
Инқилобгача Россияда ягона жисмоний тарбия давлат тизими бўлган. Чор ҳукумати 
П.Ф.Лесгафт томонидан яратилган жисмоний таълимотга унча эътибор бермасдан 
ҳукумдор синфларнинг жисмоний тарбияси учун турли чет эл тизимидан фойдаланганлар. 
Улуғ Октябрь революциясининг ғалабаси билан собиқ совет Иттифоқида ҳалқ 
қизиқишига жавоб берувчи жисмоний тарбиянинг ягона давлат тизимини ишлаб чиљиш 
шароитлари яратилган. 
Россияда жисмоний тарбия тизими турли оқими таъсирлари билан курашда шаклланиб 
борди. Айрим олимлар жисмоний тарбия соҳасидаги иш мазмунини қисқа биологик 
вазифалар билан чекланишга уриндилар. Бу билан улар кишини психик ва жисмоний 
томонларини бирлигини, шахсни тарбиялашда ижтимоий хаёт шароитини етакчи роль 
ўйнашини, жисмоний машқ машғулоти жараёнида шахсни бирлигини инкор этмоқчи 
бўлдилар. Собиқ Совет жисмоний тарбия маданиятигача яратилган ҳамма жисмоний 
тарбия воситаларини йўқотиб, ўрнига янги машқларни ва спорт асбобларини яратиш 
кераклигини исботламоқчи бўлдилар. Уларнинг фикрича футбол ўйинини ўйнаш мумкин 
эмас, чунки у буржуазия томонидан яратилган ва ҳ.к. 
Бошқалари бўлса ғарб олдида бўйин эгиб, совет жисмоний тарбия тизимини 
шаклланиш жараёнини, ҳар хил ғарб тизимига мостлаштиришни таклиф этдилар. 
Коммунистик тарбия раҳбарлигида бу ҳато ва йўналишлар йўқола борди. Мамлакатда 
халқни жисмоний тарбиялаш тизими илмий асосланган ҳолда вужудга келди.
Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбиялашнинг масалаларини асослашда ва 
мутахассислар тайёрлашда П.Ф.Лесгафт, В.В.Гориневский, Е.А.Аркин каби буюк 
олимларнинг хиссаси катта. 



Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбиялаш тизимининг келажакдаги 
равнаљига, педогогика фанлар академиясининг илмий ходимлари А.Н.Бикова, 
Л.Гориневская, Д.В.Хухлаева (1950-60й.й) собиқ совет академиясининг ходимлари 
М.Ю.Кистяковский, 
Н.Т.Терехова, 
Т.Н.Осокина, 
Е.Л.Тимофеева, 
Б.Ч.Вавилова, 
А.А.Удялова ва бошқаларни (1960й.), педиатрия ИТИ ҳодими З.С.Уварова, болалар ва 
ўсмирлар гигиенаси ИТИ ҳодими Г.П.Юрко ва бошқалар, жисмоний тарбия институтлари, 
мактабгача педогогик кафедраларнинг ўқитувчилари ўз хиссаларини қўшганлар. 
Собиқ совет даврида жисмоний маданиятнинг ривожланишига Ўзбекистон жисмоний 
тарбия спорт кўмитаси ходимлари ва устозлари Р.И.Исмаилов раҳбарлигида, Ўзбекистон 
Давлат жисмоний тарбия институтининг етакчи профессор-ўқитувчилари О.А.Рихсиева, 
А.И.Яроцкий, Х.Т.Рафиева, О.М.Жигалло ва бошқа кўпчилик олимлар ўз хиссаларини 
қўшганлар. 
Айниљса Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат бўлгандан кейин жисмоний 
тарбия масалаларига, қадриятларни тиклашга ва уни ривожланишига катта эътибор 
берилади. 
Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонунида (29 август 1997й.) 
болалар жисмоний тарбиясини янада яхшилаш зарурлиги яна бир бор таъкидланди. 
Жамият ёш авлодни жисмоний жиҳатдан соғлом, бақувват, хушчақчақ бўлиб, меҳнатга, 
ҳаётга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёр бўлиб ўстиришдан жуда манфаатдордир. 
Ушбу ҳужжатда жисмоний тарбия учун шароит яратиш вазифаси ҳам қўйилган: спорт 
заллари, майдончаларни қуриш, уларни ускуналар, анжомлар билан жиҳозлаш ва 
бошқалар. 
Олимлар ва амалиётчиларнинг биргаликдаги ғайрат-шижоат натижасида жисмоний 
тарбия тизимининг барча бўғинлари /мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим 
мактаблари ҳамда академик лицейлар, коллежлар ва ўқув юртлари/ учун илмий 
асосланган ягона дастурлар яратилди. Кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи педогогик 
коллежлар, Жисмоний тарбия институти, педогогика институтларининг жисмониий 
тарбия факультетлари учун махсус дастурлар ва қўлланмалар, дарсликлар ишлаб 
чиқилаяпти. Илмий текшириш институтларида жисмоний тарбияни такомиллаштириш 
борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish