Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида


Ўзбекистонда жисмоний тарбиянинг ривожланиш тарихи



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Ўзбекистонда жисмоний тарбиянинг ривожланиш тарихи. 
Қазилмалар натижасида топилган ҳар хил уй - рўзғор буюмлар, турли ёдгорликлар, 
ғоялардаги расмлар, ва тасвирлар, авлоддан авлодга ўтган достон ва афсоналар, қадимдаги 
авлодларнинг маданияти, жумладан жисмоний маданияти ҳақида фикр юритишга олиб 
келади. 
Қадимги қабилаларнинг ҳаёти ҳозирги вақтгача сақлаб келиш бизлар учун қизиқ 
ахборотларни беради. 
Ўрта Осиё халқлари тўғрисида маълумотлардан улар ўзларининг кўп асрлик тарихлари 
давомида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг барча асосий босқичларни босиб 
ўтганлар. Ўзбекистон худудига маданият ўчоқлари жуда қадимий давлатларга бориб 
тақалади. Самарканд, Бухоро, Тошкент, Термез каби қадимий ўчоқларга эга. Энг ўадим 
даврда бу ерда яшаган ахолининг асосий машғулоти кўпчилик бўлиб 
«
ов
»
қилишдан 
иборат бўлган. Жисмоний тарбия билан шуғулланиш тарихи шуни кўрсатадики жамоада, 
овчилик билан шуғулланиш учун инсонда чаққонликни, эгилувчан ва жисмонан соғлом, 
тез ҳаракат қилишни талаб этганлигини билдиради. Мехнат қилиш ва турли хил ҳарбий 
урушлар инсонда ўз-ўзидан жисмоний тайёргарликларни, жисмоний машқлар билан 
шуғулланишни талаб этган, инсон 
«
ов
»
қилиш урушлар учун махсус жисмоний машқлар 
билан тайёргарлик қўрган. 
Шундай қилиб жамият, ҳодисаси бўлиб жисмоний тарбиянинг вужудга келиши ва 
дастлабки ривожланишда мехнат фаолиятлари яъни йиғилишлар ва 
«
ов
»
қилишлар катта 
аҳамиятга эга. Бундай мехнат фаолияти жараёнида жисмоний маданият ва тарбия алохида 
ўрин олган. Бу ҳақда Қадимий Скарта Афроосиёдаги ёдгорликлар, археология қазилмалар 
маълум қилади. Бу ёдгорликлар ўзларида жисмоний маданиятнинг турли 
элементларининг изларини сақлаб, улар қадимий элатлардаги маданият ва тадбирлар 
белгилари билан боғлиқдир. Қадимий халқинин жисмоний кучи мардлиги чаққонлиги 



жасурлиги чидамлиги ҳақида ўзбек ҳалқининг бир қатор асарлари 
«
Фарход ва Ширин
»

«
Гўр ўғли
»

«
Тохир ва Зухра
»

«
Алпомиш
»
ва бошқаларда айтиб ўтилган. 
Бир қатор миллий йиғинлар ва тантаналар якка кураш турли ўйинлар ва қуроллардан 
фойдаланган ҳолда олиб борилар эди, ҳамда болаларнинг жисмоний тарбиясига катта 
эътибор берилар эди. Масалан: отда юриш, камон отиш ва қиличбозлик санъатига 
ўргатишни энг кичик ёшдан олиб борилган. 
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси илмий ва ўқув фани бўлиб кўпгина 
умумий қонун - қоидаларини билиш жисмоний тарбия назарияси фанининг турли ва аниқ 
такрорлаш учун саволларини тўғри ўрганишга ёндошиш имконини беради. Бу фан 
жисмоний тарбия тизимининг мақсадини, вазифаларини қонун - қоидаларини ўргатади, 
жисмоний тарбиянинг ақлий, ахлоқий, нафосат ва мехнат тарбияси билан боғлиқлигини 
очиб беради ҳамда жисмоний тарбия воситаларини ўрганишга ҳаракат малакаларини 
шакллантиришга, жисмоний сифатларини ривожлантиришга, спорт тренировкасининг 
умумий асосларини ва жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг турли шаклларининг 
методикасини ишлаб чиқишга шунингдек турли укув муассасаларида (боғча, мактаб, 
академ-лицей ва касб-ҳунар коллежлар) ишни режалаштириш ва хисобга олишга катта 
эътибор берилади. 
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси амалиёт билан чамбарчас боғлиқ ҳолда 
ривожланиб боради. Ривожланиш манбаи бўлиб мамлакатимизда ва қардош давлатларда 
олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва илғор тажрибалар ҳисобланади. 
Жисмоний тайёргарлик даражаси буйича ҳозирги даврда «Саломатлик», 
«
Алпомиш» ва «Барчиной
»
меъёрлар тўпламидан фойдаланилади. Бу меъёрлар бирлашган 
давлатлар спорт классификациясининг талаблари ҳамда меъёрлари билан аниқланувчи 
ҳаракат кўникма, малака, жисмоний сифатлар савиясидир. Мактабгача ёшдаги болалар 
учун жисмоний машқларни асосий турлари ҳамда уларни бажаришга оид талаблар 
асосида меъёр кўрсаткичлар 
«
Боғчаларда жисмоний тарбия дастури
»
да, 9 йиллик умум 
урта таълим мактаб ўқувчилари учун ҳамда академик лицей, касб-ҳунар коллежлари учун 
«
Жисмоний тарбия дастури
»
да кўрсатилган. 
Жисмоний тайёргарлик умумий ва махсус жисмоний тайёргарликдан иборат. Умумий 
жисмоний тайёргарлик бу ихтисослаштирилган жараён бўлиб, унинг мазмунини 
фаолиятининг ҳар бир турларида кенг умумий йўналишларга қаратилгандир. Махсус 
жисмоний тайёргарликлар бу ихтисослаштирилган жисмоний тарбия турлари бўлиб 
чуқурлаштирилган объект сифатида танлаб олингандир. Буларни спорт турларида ёки 
меҳнатга - касбга йўналтирилган машқларда кўришимиз мумкин. 
Мисол: Ҳаълқа химояси ўйини, узунликга сакраш (артистнинг, учувчининг, 
космонавтнинг ва х.к.) яъни, жисмоний тарбиянинг касбга бўлган йуналишидир. Аниқ 
касб хусусиятига боғлиқ равишда жисмоний тарбияларни ўтказишнинг махсус 
методикаси, воситалари, вазифалари билан характерланади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish