Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Юрак-томир тизими бошқа тизимларга нисбатан олдинроқ фаоллик кўрсата 
бошлайди. Бола туғулишда юрак-томир тизими анча етук бўлади. Болаларда қон-
томирлари катталарникига қараганда анча кенгроқ. Шу муносабат билан қон босим 
камроқ, лекин у юрак қисқариш частотаси билан мослашиб боради. Юрак қисқариш 
ритми осон бузилади. Юрак кучланиши ишдан тез чарчайди ва тез ўзгарувчан фаолиятга 
бирдан мослаша олмайди. Кичкина болаларда пульс жуда тез дақиқасига 140-160 марта 
уради. Аста-секин у камайиб боради, 7 ёшга тўлганда дақиқасига 95-85 зарбага етади. 
Буларни ҳисобга олган ҳолда юрак мушакларини, шунингдек бутун томирлар, жумладан, 
мия томирини ҳам мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш керак. Юракка қон оқишини 
кучайтириб, унинг қисқариш ритмини яхшилаш, бирдан ўзгариб қолувчи жисмоний 
юкланишга тезда мослашув қобилиятини ривожлантириш зарур. 
Нафас олиш тизими. Болаларда юқори нафас олиш йўллари нисбатан тор, унинг 
шилимшиқ қобиғи лимфатик ва қон томирларига бой, ноқулай шароитларда шишиб, 
нафас олишни кескин бузади. Ўпка ҳужайралари жуда нозик. Кўкрак қафасининг 
ҳаракатчанлиги чекланган. Қовурғаларнинг горизонтал жойлашуви ва нафас олиш 
мускуллари суст ривожланган (чаққалоқ болалар дақиқасига 40-35 марта, 7 ёшлилар эса 
24-22 марта нафас оладилар). Саёз нафас олишда ўпканинг яхши ҳаво алмаштириб 
бўлмайдиган қисмида ҳаво туриб қолиши рўй беради. 
Кўрсатилган хусусиятларга боғлиқ холда кўкрак қафаси чуқур нафас олиши, нафас 
олиш ритмини муқаррар этиши, ўпканинг ҳаётий сиғимини ошириш зарур бўлиб қолади. 
Ундан ташқари болаларни бурин орқали нафас олишга ўргатиш зарур. Бурун орқали 
нафас олганда ҳаво махсус асбоб нуқталарига таъсир этади, натижада нафас олиш маркази 
қўзғалиши яхшиланади, чуқурроқ нафас олинади. Оғиз орқали нафас олганда совуқ ҳаво 
нафас олишнинг шилимшиқ қобиғи (миндалин)га таъсир этиб, унинг касалланиши, 
натижада организмга оғриқ берувчи бактериялар тушиши мумкин. Агар бола бурин 
орқали нафас олса, шилимшиқ қобиқдаги қилчалар хаводаги чангни ушлаб қолади, 
шундай қилиб ҳаво тозаланади. Болаларда, айниқса ёш болаларда овқат ҳазм қилиш 
органлари етарлича ривожланмаган. Мускул қобиғининг кучсизлиги натижасида ичак 
ҳаракат фаолияти кичкина ва тез бузилади. Ичакнинг текис мускул тўқималарини 
мустаҳкамлаш, унинг тўғри ишлашини таъминлаш зарур. 


11 
Тери ички органларини ва тўқималарни уларга микроорганизлар киришидан сақлайди 
ва тер чиқариш органи ҳисобланади, иссиқни бошқариш ва нафас олишда қатнашади. 
Болалар териси жуда нозик ва тез яраланади. Шу муносабат билан бола терисини 
жароҳатланишдан сақлаш ва унинг (иссиқ алмашинувчи ва ҳимоячи) функциясини тўғри 
ривожлантиришга имкон бериш зарур. 
Бола туғилишда унинг асаб тизими ўзининг бир қанча функцияларини бажаришга 
тайёр эмас. Вегитатив асаб тизими анча ривожланган. Болалар кўзғалиш ва тормозланиш 
учун текис бўлмаган жараёнлари, кам ҳаракатчанлик тормозланиш ишга кўра кўзғалиш 
юқорироқ эканлигига ҳосдир. Шу муносабат билан мактабгача ёшда асаб жараёнини 
такомиллаштиришга, фаол тормозланишини, шунингдек ҳаракат анализаторлари, сезги 
органларини ривожлантиришга имкон бериш зарур. 
Мактабгача ёшдаги ўқувчиларда иссиқни бошқариш кам ривожланган бўлгани учун 
организмни ташқи муҳитни ноқулай шароитларга (сув, ҳавонинг паст ва ҳарорати, қуёш 
нури таъсирига), яъни чиниқишини тавсия этади.
Ўзбекистон ўқувчи ёшларни тарбия концепциясида кўрсатилганига кўра мактабгача 
тарбия мақсади болани шахс сифатида оёққа турғазишдир, олдиндан тузилган дастурга 
асосан қайта қуриш эмас. Жамоа мактабгача тарбия тизими оилавий тарбия билан боғлиқ 
ҳолда олиб борилганидагина, уни тўлдирувчи бўлгандагина, оиладан ажратилмаган 
холдагина болаларга ёрдам бериш мумкин. 
Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда этник ва этнопсихологик хусусиятларни 
ҳисобга олиш зарур. Боланинг психик ва шахсий ривожланишида оиладаги тарбия 
ўзининг аҳамияти жиҳатидан юқори бўлиши керак. Оилада бола биринчи марта ўз 
ҳалқининг маданияти ва турмуши билан тўқнашади, миллий одатларини ўзлаштира 
боради. Оиладаги тарбия бола ҳимоясини амалга оширади, ва жисмоний ва ҳиссий 
қулайликлар яратади.
Шу нарсани таъкидлаш керакки, умумиттифоқ дастури Ўзбекистон шароитида 
оқланмади. Минтаља хусусияти (жуғрофияси, йил фаслларининг давомийлиги), жисмоний 
тарбия тизимига оригинал ёндашишни талаб этади, унинг муваффақияти бўлишига 
ўқувчининг психологияси ва соғлиги кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Иқлим шароити 
ўқувчилар фаолиятининг кўп қисмини очиқ ҳавода ташкил этишга имконият яратади 
(бунга ҳамма амалий машғулотлар киради). 
Ўқувчилар фаолиятини мумкин қадар табиий шаклларга яқинлаштириш боланинг 
ҳаракатга бўлган талабини ҳисобга олишдир. Ўқувчининг ўз кучига қараб ишга жалб 
этиш ҳар доим ҳам эмоционал ҳиссиётини ҳосил қилади ҳамда фаолликдаги болалар 
талабини амалга оширади. Тарбия муассасаларида ёшликдан бошлаб соғлиқни сақлашни 
одатга кирита бориш керак. Болани соғлом, чаққон, мард, кучли бўлиши кун тартибига 
риоя қилиш, ҳаракатли ҳалқ ўйинларини севиб бажариши учун шароит яратиш керакки, 
унда иродаликни намоён этишга, жисмоний ва психологик характердаги қийинчиликни
енгишга интилиш зарур. Бунда қиз ва ўғил болаларни жисмоний тарбия асосида 
келажакдаги қиз ва йигитларнинг сифатларини тарбиялаб, ўзига ҳос хусусиятларни 
ҳисобга олиш зарур. 
Жуда кичик ёшдан бошлаб болаларда соғлиқ учун зарур кўникмаларни шакллантириб 
бориш даркор. Гигиеник тарбияларда келажакдаги соғлом турмуш кечиши учун қўйилган 
йўриқларни шакллантириш учун зарур бўлган озодалик маданияти асосдир. 
Гигиеник ва жисмоний саломатлик кўп жиҳатдан соғлиқни сақлаш ва ҳалқ таълимининг 
биргаликда олиб бориладиган ишларига боғлиқдир. 
Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия олийгоҳи 
илмий-методик лабараторияси Фарзандингиз соғлом бўлишини истасангиз деб номланган, 
3-6 ёшли болаларга мўллжаланган, оилада ўтказиладиган жисмоний машқлар қўшимча 
машғулотлари ҳақида методик тавсияномалар шунингдек, болаларда жисмоний маданият 
ва спорт, мустақилликни тарбиялаш соҳасидаги билимларни шакллантириш бўйича ўқув 
қўлланмасини ишлаб чиқдилар. 


12 
2. Таълимий вазифалари - уқувчиларни жисмоний тарбиялаш жараёнида таълимий 
вазифаларни: ҳаракат кўникмаларини ва малакани шакллантириш, жисмоний сифатларни 
ривожлантириш, тўғри қадди-қомат, гигиена қўникмаларини сингдириб бориш, махсус 
билимларни эгаллаш, мустақиллик кўникмасини сингдириш кабиларни ҳам ҳал этиб 
бориш зарур. 
Кўпгина ҳаракатлар (эмаклаб юриш, юриш, югуриш, велосопед учиш ва бошқалар) 
оддий ҳаётда болалар томонидан кўп фойдаланилади, бу эса атроф-муҳит билан алоқани 
енгиллаштиради ва уни билиш имконини беради. Эмаклай бошлаган боланинг ўзи уни 
қизиқтираётган буюм олдига келиб кузата бошлайди. Велосипедда учувчи бола ҳавони, 
сузишни билувчи бола эса сув ҳоссаларини яхши билиб оладилар. 
Мустаҳкам ҳаракат кўникма ва малакалари жисмоний кучни тежашга имкон беради. 
Чунки у осон, кучланиш катта бўлмаган ҳолда бажаради ҳамда машқ бажаришга асаб-
мушак энергиясини кам сарфлайди. 
Мустаҳкам шаклланган ҳаракат малака ва кўникмаларидан фойдаланиш ҳаракат 
жараёнида, айниқса ўйин фаолиятида кўникмаган холатларда вужудга келадиган 
вазифаларни тушуниб олишга имкон беради. Масалан: югуриб келиб узунликка сакрашни 
ўрганиб олган бола Fовурдаги Бўри ўйинида чуқур устида қандай сакраш ҳақида 
ўйламасдан, балки Бўридан қандай қутилиш кераклигини ўйлайди. 
7 ёшгача болаларда шаклланиб олинган ҳаракат малака ва кўникмалари мактабда уни 
такомиллиштириб бориш учун фундамент бўлади, мураккаброқ ҳаракатларни эгаллашни 
енгиллаштиради ва келажакда спорт соҳасида юқорироқ натижага эришишга имкон 
беради. 
Ўқувчиларда шакллантириб бориш зарур бўлган ҳаракат малака ва кўникмаларни 
ҳажми барча жисмоний тарбия дастурида берилган, лекин у тарбия муассасаларидаги 
шароит, болаларнинг тайёргарлигига, тарбиячилар тажрибалари ва билимларини ҳисобга 
олиб кенгайтирилиши мумкин. Эрта ёшдан бошлаб болаларда жимоний сифатларни 
(чаққонлик, тезкорлик, эгилувчанлик, куч, чидамлилик, ҳаракат координацияси, кўз билан 
чамалаш ва шу каби) ривожлантириб бориш зарур. Агар болада у ёки бу асосий жисмоний 
сифатлар у ёки бу даражада ривожланмаган бўлса, у ҳатто оддий машқлар ҳам бажара 
олмас эди. Ўқувчиларда ўтирган, турган ва югурган вақтда танани тўғри шакллантириб 
бориш жуда муҳимдир. Тўғри қадди-қомат бутун ички органлар ва ўқувчи организми 
тизимининг бир меъёрдаги фаолияти учун катта аҳамиятга эга. 
Муассаса ва оилада шахсий ва жамоа гигиенаси малака ва одатларини (қўлларни ювиш, 
жисмоний машқларни бажаришдан олдин зарур хонага бориш, тана, кийим, оёқ кийим, 
ўйинчоқ, жиҳозлар, хона ва ҳ.к. тозалиги ҳақида ғамҳўрлик қилиш) сингдириб боришга 
катта эътибор бериш зарур. Ёшларнинг соғлиги кўп жиҳатдан шуларга ҳам боғлиқ. 
Ўқувчилар учун қулай тилда жисмоний тарбия билан боғлиқ билимларни (машғулотлар 
фойдаси, моҳиятини, жисмоний шакллар ва жисмоний тарбия сифатларини аҳамияти ва 
ҳ.к.) бериш ва сингдириб бориш муҳимдир. Ўқувчи тана қисмларининг номларини, 
ҳаракат йўналишларини (юқори, пастга, олдинга, ўнгга, чапга), жиҳозларининг номларини 
билишлари зарур. 
3. Тарбиявий вазифалар - эрта ёшдан бошлаб болаларда кун тартибига қатъий риоя 
қилиш одатини, кундалик жисмоний машқлар билан шуғулланиш одатларини тарбиялаш 
муассасаларда ва уйда бу машқлар билан мустақил шуғулланиш кўникмасини 
ривожлантириб бориш зарур. Болаларнинг ўз тенгдошлари ва кичкинтойлар билан 
жисмоний машқларни, шу жумладан, ҳаракатли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни 
ўргатиб бориш муҳимдир. 
Жисмоний тарбия жараёнида ахлоқий, нафосат, меҳнат тарбиясини амалга ошириш 
учун кўпгина имкониятлар мавжуд. 
Жисмоний машқлар машғулотлари тўғри ташкил этилганда ижобий хусусиятларини 
(ташкилотчиликни, интизомликни, мустақилликни, фаолликни) тарбиялаш учун, ахлоқий 
сифатларни (ростгўйлик, адолатлилик, дњстлик ҳисси, ўзаро ёрдам, жамоада шуғулланиш 


13 
малакаси, жиҳозларига яхши муносабат, топшириқни бажаришга жавобгарли), 
шунингдек, иродавий сифатларни (мардлик, ҳал қилувчанлик, қийинчиликларни егнишда 
қатъийлик, ўз кучига ишониш, чидамлилик ва бошқалар) намоён этишда қулай шароитлар 
яратилади. 
Яхши қўйилган жисмоний тарбия кўп жиҳатдан ўқувчиларни ақлий ривожланишига, 
нутқини ривожлантиришга имкон беради. 
Жисмоний машқлар машғулотларида болаларда ҳамма психик жараёнлар (қабул 
қилиш, фикрлаш, эслаб қолиш, тасаввур этиш ва ҳ.к), шунингдек, фикрлаш жараёнлари 
(кузатиш, таққослаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ҳ.к.) ривожланиб боради. 
Ўқувчилар ўзлари эгаллаган билимлари ва књникмаларини фаолияти, мустаљиллик, 
фикр юритувчанлик, топқирликларини намоён этган ҳолда ижодий фойдалана олишларига 
интилишлари зарур. 
Жисмоний тарбия нафосат тарбиясини амалга оширишга имкон беради. Жисмоний 
машқларни бажариш вақтида гўзалликни, қадди-қоматни, ҳаракат ифодасини, кийим, 
жисмоний тарбия жиҳозларини, атроф-мухит ҳолатини қабул қилишга, сезиш, тушуниш 
ва тўғри баҳолаш қобилиятини ривожлантириш, нафис интизомга интилиш, ҳаракат ва 
сўзларда учраб қоладиган қўпол ҳолатга қарши курашни ривожлантириш зарур. 
Жисмоний тарбия жараёнида меҳнатга тайёрлаш амалга оширилади: болаларда 
соғлиқ мустаҳкамланади, ҳаракат кўникмалари шаклланади, меҳнат учун зарур жисмоний 
сифатлар, ҳаракат кўникмаларини ва меҳнат жараёнларини тезда эгаллаш қобилияти 
ривожланади. Ундан ташқари, хона ва майдонни жиҳозлаш (сакраш учун қумли 
чуқурчаларни қуруш ва ҳ.к.) билан спорт жиҳозларини тайёрлаш ва тиклаш, (ирғитиш 
учун ҳалтачалар тикиш, ирғитиш учун нишонлар тайёрлаш ва ҳ.к.) билан уларни 
тозаликда сақлаш (болалар гимнастик девор, тўплар, тайёқчалар, гардишлар, 
велосипедлар, гимнастик тушаклар ва ҳ.к. чангини артишлари) билан боғланган ҳолда 
меҳнат кўникмаларини эгаллайдилар, болаларда катталар меҳнатига ҳурмат хусусиятлари 
ошиб боради. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish