Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида


Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида. 
Жисмоний тарбия назарияси (умумий асослари) ўқув фани сифатида жисмоний тарбия, 
жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлашда ҳамда махсус билим ва 
маълумот олишда асосий фан бўлиб хисобланади. Узбекистон Давлат Жисмоний тарбия 
институти, Вилоят педагогика интститути ва Университетларида, касб-хунар коллеж 
жисмоний тарбия факультетларининг ўқув режаларида бу фан жисмоний тарбия 
назарияси жисмоний маданият ва спорт хақида билимларининг тўла тизимида ўтиш 
курсини таъминлайди унинг мазмуни жисмоний тарбия назариясининг асосий 
тушунчалари ташкил этади ва шу асосида бошқа айрим назарий ва методик бўлим 
турлари ўрганилади. Жисмоний тарбия ижтимоий ҳодисаларга тааълуқлидир. Бу 
ҳодисаларни характерлаш учун жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши сабаблари унинг 
жамият ҳаётида тутган ўрни: жисмоний тарбиянинг тарихий характери: жисмоний 
тарбиянинг жамиятдаги синфий мақсади: жисмоний тарбиянинг ривожланишида мехнат 
фоалиятининг мазмуни ва характери: ютуқлари ва бошқа омилларнинг аҳамияти 
кабиларни англаб олишлари шарт. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу омиллар жисмоний 
тарбияда алохида - аҳамиятда эга эмас, балки мураккаб боғланган ҳолда таъсир кўрсатади. 
Жисмоний тарбиянинг мохиятини тушуниш учун энг аввало унинг махсус мазмунини 
аниқлаш лозим. Жисмоний тарбия ҳар хил фанлар томонидан ўрганилади (жисмоний 
тарбия назарияси, спорт физиологияси, спорт психологияси, жисмоний шакллар 



биомеханикаси ҳамда спорт турларининг назарияси унинг методикаси ва х.к.). Жисмоний 
тарбия назарияси педагогик фандир: у инсоннинг баркамоллигини бошқаришнинг умумий 
қонунларини, шунингдек бу қонуниятлари асосида Ўзбекистон фуқароларининг 
жисмоний тарбияси вазифаларини методлари ва иш шаклларини аниқлайди: жисмоний 
тарбия назариясининг мазмуни жисмоний комил топтирадиган ва Ватан мудофаасига 
тайёрлайдиган тарбия тўғрисидаги билимларни ташкил қилади. 
Жисмоний тарбия назарияси жисмоний тарбия амалиётдаги ҳамма турларини, ҳамда 
аралаш фанларнинг далилларини умумлаштиради. Буни ўрганиш ҳамма спорт педагогик 
мутухассисликларга умумназарий асос бўлади. 
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фанининг бўлимларида жисмоний 
маданиятнинг умумий таълим ҳамда касб - амалий тайёргарлик ва кундалик турмушда 
хусусиятлари ўрганилиб боради. Шунингдек спорт, жисмоний тарбиянинг асосий 
компонентларидан бири ҳамда спорт фаолиятининг махсус шакли сифатида спорт
мусобақалари тахлил қилинади. 
Шундай қилиб, жисмоний тарбия назарияси ва методикаси курси жисмоний маданият 
ва спорт бўйича мутахассислар, профессионал - таълимотнинг илмий фундаментига 
киритувчи кенгайтирилган бўлимлари мажмуасини ўз ичига олади. Унинг аҳамияти фақат 
бу билимлар қиймати билан ифодаланмайди, у бўлғуси мутахассисга жисмоний 
маданиятнинг бутун соҳаларида касбий - фаолият мазмунини тўлиқ тушинишга имконият 
беради, унинг дунё қарашини ўзгартиради, жамият соҳасидаги бошқа ишчиларнинг 
умумий ишлари билан боғлайди ва шу янги типдаги билим, усул ва методларини 
эгаллашни, зарур бўлган кенг профессионал дунёқарашини шакллантиришга ёрдам 
беради. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси бу инсон жисмоний камолатини 
бошқаришнинг умумий қонуниятлари ҳақидаги фандир. Бу фанни эгаллаш жисмоний 
тарбиянинг барча бўғинларига тегишли масалаларини ҳал қилишга тўғри ёндошиш 
имконини беради. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish