8.3. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таркиби ва муддати бўйича таҳлили
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таркиби деганда уларнинг юзага чиқиш қаторлари тушунилади. Қаторларнинг ягона таркибини бухгалтерия балансининг тегишлари қаторларига мос равишда тузиб чиқиш мумкин.
Дебиторлик қарзлари: харидор ва буюртмачиларнинг қарзи, ажратилган бўлинмаларнинг қарзи, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг қарзи, ходимларга берилган бўнаклар, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари, мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари, таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи, ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи ва бошқа дебиторлик қарзлари.
Кредиторлик қарзлари: мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга қарз, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетга тўловлар бўйича қарз, суғурталар бўйича қарз, мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз, таъсисчиларга бўлган қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз ва бошқа кредиторлик қарзлари.
Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик таҳлилида қарзларнинг таркиби, муддати, хажмигагина эмас балки уларнинг балансига ҳам муҳим аҳамият қаратилади.
-жадвал
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таркиб
бўйича таҳлили
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари таркиби
(ҳисобварақлари номери)
|
Баланс сатри
|
Давр боши
|
Давр охири
|
Фарқи
|
Дебиторлар, жами(сатр.220+240+250+260+270+280+290+300+310)
|
210
|
459 586 597
|
468 253 903
|
8 667 306
|
шундан: муддати ўтган
|
211
|
61 242 836
|
24 341 057
|
-36 901 779
|
Харидор ва буюртмачиларнинг қарзи (4000 дан 4900 нинг айирмаси)
|
220
|
123 172 327
|
148 701 321
|
25 528 994
|
Ажратилган бўлинмаларнинг қарзи (4110)
|
230
|
0
|
0
|
0
|
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг қарзи (4120)
|
240
|
195 601 703
|
197 055 308
|
1 453 605
|
Ходимларга берилган бўнаклар (4200)
|
250
|
307 414
|
202 706
|
-104 708
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар (4300)
|
260
|
92 643 705
|
103 815 079
|
11 171 374
|
Бюджетга солиқ ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (4400)
|
270
|
31 126 342
|
12 441 892
|
-18 684 450
|
Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари (4500)
|
280
|
5 788 131
|
151 843
|
-5 636 288
|
Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи (4600)
|
290
|
0
|
0
|
0
|
Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи (4700)
|
300
|
769 100
|
666 713
|
-102 387
|
Бошқа дебиторлик қарзлари (4800)
|
310
|
10 177 875
|
5 849 041
|
-4 328 834
|
Кредиторлик мажбуриятлари таркиби
|
|
|
|
|
Жорий мажбуриятлар, жами (сатр.610+630+640+650+660+670+680+690+700+710+ +720+730+740+750+760)
|
600
|
654 802 314
|
674 942 829
|
2 0 140 515
|
шу жумладан: жорий кредиторлик қарзлари (сатр.610+630+650+670+680+690+ +700+710+720+760)
|
601
|
623 266 697
|
651 211 265
|
27 276 076
|
шундан: муддати ўтган жорий кредиторлик қарзлари
|
602
|
26 935 189
|
18 671 676
|
8 263 513
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз (6000)
|
610
|
139 361 433
|
132 315 373
|
7 046 060
|
Ажратилган бўлинмаларга қарз (6110)
|
620
|
0
|
0
|
0
|
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга қарз (6120)
|
630
|
91 925 580
|
160 152 370
|
68 226 790
|
Кечиктирилган даромадлар (6210, 6220, 6230)
|
640
|
18 722
|
179 635
|
160 913
|
Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар (6240)
|
650
|
0
|
0
|
0
|
Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар (6250, 6290)
|
660
|
0
|
0
|
0
|
Олинган бўнаклар (6300)
|
670
|
309 086 582
|
247 864 791
|
-61 221 791
|
Бюджетга тўловлар бўйича қарз (6400)
|
680
|
8 084 129
|
19 262 500
|
6 968 476
|
Суғурталар бўйича қарз (6510)
|
690
|
0
|
0
|
0
|
Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз (6520)
|
700
|
18 646 984
|
25 615 460
|
11 178 370
|
Таъсисчиларга бўлган қарзлар (6600)
|
710
|
0
|
0
|
0
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз (6700)
|
720
|
40 920 696
|
43 590 218
|
32 669 522
|
Қисқа муддатли банк кредитлари (6810)
|
730
|
28 324 178
|
21 397 333
|
-6 926 845
|
Қисқа муддатли қарзлар (6820, 6830, 6840)
|
740
|
3 192 717
|
2 154 596
|
-1 038 121
|
Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми (6950)
|
750
|
0
|
0
|
0
|
Бошқа кредиторлик қарзлар (6950 дан ташқари 6900)
|
760
|
15 241 293
|
22 410 553
|
7 169 260
|
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг фарқи
|
|
-163 680 100
|
-182 957 362
|
-19 277 262
|
Қарз баланси
|
|
623 266 697
|
651 211 265
|
27 944 568
|
Хулоса:корхонада ҳисобот даври охирига қарз баланси 651 211 265 минг сўмга тенг бўлган. Шундан: 468 253 903 минг сўми дебиторлик мажбуриятлари, 651 211 265 минг сўми кредиторлик мажбуриятларидир. Кредиторлик мажбуриятларининг дебиторлик мажбуриятларининг ортган қисми 182 957 362 минг сўмни ташкил қилган.
Ҳисобот даври бошига дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари орасидаги фарқ -163 680 100 минг сўмни ташкил қилган. Дебиторлик кредиторлик баланси 623 266 697 минг сўмга тенг бўлган.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари баланси давр бошига нисбатан 27 944 568 минг сўмга ортган.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таркибида муддати ўтган, тўлов муддати келган ва тўлов муддати ўтмаган мажбуриятларни аълоҳида таркиблаш лозим.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг муддати ўтган сифатида тан олиш тартиблари қонунчилик нормалари асосида белгиланади.
Корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун истеъмолчиларнинг ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишларини таъминлаш, халқ хўжалигида тўлов интизомининг аҳволи учун раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинган “Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш борасидаги чора тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-1154 сонли 1995 йил 12-майдаги президент фаромонида белгиланишича барча мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар кўрсатиши тақиқланиши белгиланган.
Мазкур фармонга кўра товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб тўқсон кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади.
Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжуд бўлган тақдирда барча мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек мазкур корхоналарнинг бош бухгалтерларига интизомий чоралар, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш чоралари қўлланиши лозимлиги қайд этилади.
Хукумат қарори билан муддати узайтирилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларига, республика ташқарисидаги ҳамда корхона фаолиятига алоқадор бўлмаган сабаблар туфайли вужудга келган қарзлар суммаси албатта бундан мустасно ҳисобланади.
-жадвал
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг муддат бўйича тахлили
Дебиторлик мажбуриятлари таркиби
(сатрлар қатори)
|
Баланс сатри
|
Давр боши
|
Давр охири
|
Фарқи,+,-
|
Дебиторлар, жами(сатр.220+240+250+ 260+270+280+290+300+310)
|
210
|
459 586 597
|
468 253 903
|
8 667 306
|
шундан: муддати ўтган
|
211
|
61 242 836
|
24 341 057
|
-36 901 779
|
Жорий мажбуриятлар, жами (сатр.610+630+640+650+660+670+680+690+700+710+ +720+730+740+750+760)
|
600
|
654 802 314
|
674 942 829
|
2 0 140 515
|
шу жумладан: жорий кредиторлик қарзлари (сатр.610+630+650+670+680+690+ +700+710+720+760)
|
601
|
623 266 697
|
651 211 265
|
27 276 076
|
шундан: муддати ўтган жорий кредиторлик қарзлари
|
602
|
26 935 189
|
18 671 676
|
8 263 513
|
Хулоса:Корхонада дебиторлик мажбуриятларининг жорий қисми 468 253 903 минг сўмни ташкил қилган. Ушбу мажбурият ҳисобот даври бошига 459 586 597 минг сўмга тенг бўлган. Давр бошига нисбатан ўзгариш 8 667 306 минг сўмга ортган. Дебиторлик мажбуриятлари таркибида муддати ўтган мажбуриятлар хажми ҳисобот даври бошига 61 242 836 минг сўмни, ҳисобот даври охирига 24 341 057 минг сўмга тенг бўлган. Мутлақ ўзгариш 8 667 306 минг сўмга тенг бўлган. Яъни хҳисобот даври бошига нисбатан муддати ўтган мажбуриятлар суммаси шунчага ортган.
Жорий мажбуриятларнинг давр бошига нисбатан ўзгариши 2 0 140 515 минг сўмга ортганлигини кўриш мумкин. Шундан кредиторлик мажбуриятлари хажми ҳисобот даври бошига нисбатан 27 276 076 минг сўмга ортган. Жорий мажбуриятлар таркибида муддати ўтган мажбуриятлар хажми ҳисобот даври бошига 61 242 836 минг сўмни, ҳисобот даври охирига 24 341 057 минг сўмни ташкил этган. Муддати ўтган мажбуриятлар хажми ҳисобот даври бошига нисбатан -36 901 779 минг сўмга камайганлигини ижобий баҳолаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |