Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Қуйида ялпиздан фойдаланиб тайёрланадиган турли хил доривор



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Қуйида ялпиздан фойдаланиб тайёрланадиган турли хил доривор 
воситалар келтирилади
 Ялпизли чой оғриқни қолдирувчи, ўт ва сийдик ҳайдовчи, кўнгил 
айниши, ич дам бўлишини камайтирувчи ҳамда овқат ҳазм қилувчи 
восита сифатида ишлатилади. Бундай чой тайёрлаш учун бир ош 
қошиқ майдаланган ялпиз баргига бир стакан (200 мл) сув қуйиб, 15-20 
дақиқа дамлаб қўйилади. Совугандан сўнг, уни 2 қават докадан сузиб, 
тоза идишга солиб қўйилади. Катта кишилар овқатдан олдин 1 ош 
қошиқдан, мактаб ёшидагилар 1 десерт қошиқдан, мактабгача ёшдаги 
болалар эса 1 чой қошиқдан ичишлари тавсия этилади. 
 Ялпиздан дамлама тайёрлаш учун 2 чой қошиқ ялпиз баргини 250 мл 
қайноқ сувда 30 дақиқа дамлаб, сўнгра докада сузиб олинади. Ушбу 


Аюпов Равшан Хамдамович 101 
дамламадан кун мобайнида бир қултумдан ичиб туриш ошқозон 
фаолиятининг бузилиш ҳолатларида ва кўнгил айнишида шифо бўлади. 
Ялпизли сув, ялпизли кулчалар, ялпизли қайнатма кўнгил айнишини 
қолдиришда ва ўт ҳайдовчи омил сифатида тавсия этилади. Ялпизли 
қайнатма тайёрлаш учун 5 грамм ялпиз барги 200 мл сувда 15 дақиқа 
паст оловда қайнатилиб, совугач, докада сузиб олинади. Бу 
қайнатмадан кунига ярим стакандан (100 мл) 2 маҳал овқатланишдан 
икки соат олдин ичилади.
 Ялпиз эфир мойининг спиртдаги аралашмаси (1:4 нисбатда) бош 
оғриғида, тери яллиғланишида ишқалаб суртилади. Шамоллашда ва 
тумов касалликларида эса ундан ингаляция усули билан 
фойдаланилади, яъни, дорини юқори нафас йўлларига газ, буғ ёки 
аэрозол ҳолатида юбориш тавсия этилади. 
 Ялпиз шарбати истеъмол қилинса, қон кетишини ва қон қусишини 
тўхтатади, кўкрак ости аъзолари ва елкадаги оғриқларга шифо бўлади. 
Райхон доривор неъмат сифатида 
 Гипертония касаллигида овқатланиш витаминли ва оқсилли бўлиб, 
таомномадан ёғли, аччиқ ва шўр таомларни чиқариб ташлаш керак. Бу 
касалликни даволаш ва профилактика қилиш учун райҳоннинг 
дамламаси, қайнатмаси ва ёғини ишлатиш мумкин. Райҳон мия, юрак 
ва ўпка томирларини кенгайтиради, шунинг учун ҳам уни 
гипертоникларга тавсия қилинади. Райҳон дамламаси тайёрлаш учун 
райҳоннинг 2 чой қошиқ миқдоридаги янги ёки қуритилган баргларига 
200 мл қайнаган тоза сув қуйилиб, 30 минут дамланади ва кунига икки 
марта 1 ош қошиқдан қабул қилинади. Сўнгра бир ҳафта дам олиниб, 
муолажа яна қайтарилиши мумкин. 
 Гипертония касаллигига қарши райҳон ва валериананинг дамламасини 
ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 2 чой қошиқ райҳон ва 8 грамм 
валериана илдизи олиниб, унинг устига 250 мл қайнаган сув қуйилиб, 
бироз муддат дамланади. Бунда эфир мойлари дамламадан учиб 


Аюпов Равшан Хамдамович 
102 
кетмаслиги учун идишнинг усти яхшилаб (герметик) ёпилади. Тайёр 
дамламани 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал 3 ҳафта давомида 
ичилади. Муолажа тугаганидан сўнг, икки ҳафта дам олинади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish