Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

анжир билан қўшиб ейилса, кўпгина заҳарларнинг кучини қирқадиган 
яхшигина даво бўлади. Соч тўкилмаслиги ва яхши ўсиши учун бош 
ёнғоқнинг баргларидан тайёрланган қайнатма билан ювилади. Ёнғоқ мағзини 
майда янчиб, чипқон ва хўппозларга малҳам қилиб қўйилади.
Замонавий табобатда ёнғоқдан олинадиган юглон деб номланган 
препарат яллиғланишга, микробларга қарши ва яра-жароҳатларни 
битирадиган восита сифатида ишлатилади. Ёнғоқ мағзи ва мойидан 
атеросклероз, гепатит, сурункали колит, анемия, рахит ва гипертонияга даво 
қилишда фойдаланилади. Ёнғоқ баргларидан олинадиган флавоноидларнинг 
қон босимини туширадиган, спазмларни бартараф этадиган ва яллиғланишга 
қарши таъсир кўрсатиши аниқланган.
 
Ёнғоқдан дориворлар тайёрлаш ва уларни ишлатиш усуллари: 

Майда қилиб тўғралган ёш ёнғоқ баргларидан 20 грамм миқдорда олиб, 
устига қайнаб турган 1 стакан сув қуйилиб, батамом совугунича дамлаб 
қўйилади. Кейин сузиб олинади-да, 1 ош қошиқдан кунига 3 марта 
ичиш учун буюрилади.

Майда тўғралган ёш ёнғоқ баргларидан 50 грамм миқдорида олиб, 
устига 500 мл 40% ли спирт (ёки ароқ) қуйилиб, шишада турган холида 


Аюпов Равшан Хамдамович 
98 
вақти-вақти билан чайқатилиб, 3 кун офтобда сақланади. Кейин сузиб 
олинади ва алоҳида шиша идишда сақланади. Тайёр спиртли 
ажратмани қандли диабет, атеросклероз, гипертония ва ичкетар 
касалликларида 40 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилади. 

Таркибида С витамини жуда кўп бўлган ёнғоқнинг ғўрасидан пархез ва 
доривор таом бўлган мураббо ва маринад қилинади. Катта ёшдагилар 
учун гижжаларни ҳайдаш қуйидагича тайёрланадиган дамлама билан 
амалга оширилиши мумкин: 80-100 грамм майдаланган ёнғоқ ғўралари 
устига бироз туз солинган 200 мл қайноқ сув қуйилади ва 30 дақиқа 
дамланади. Сузиб олингандан сўнг, тайёр дамлама кун давомида 40-50 
мл дан ичилади. 

Колитларда ошқозон спазмларидан ва диспепсиялардан қутулиш
ҳамда ошқозон-ичак ва онкологик касалликларидан ҳимояланиш учун 
қуйидагича тайёрланиладиган спиртли ажратма ишлатилади: 10 дона 
ёнғоқ ғўрасини яхшилаб майдалаб, 350 мл 40% ли спиртга солиб, 2 
ҳафта давомида офтобда дамлаб қўйиш керак бўлади. Кейин 
ажратмани фильтрлаб, бошқа идишга солиб қўйилади. Фойдаланишдан 
олдин спиртли ажратмани 1:1 нисбатда сув билан суюлтириш керак 
бўлади. Уни овқатдан олдин 20-25 мл дан кунига 3 маҳал ичилади.

Қуруқ ёнғоқ баргидан 3-5 ош қошиқ миқдорида олиб, устига 500 мл сув 
қуйилади ва қайнатилади. Бу қайнатмани ангина, бавосил, чипқон, 
теридаги яра-чақаларга компресс қилиш учун сиртга ишлатилади. 

Ёнғоқ мағзидаги биологик актив моддалар организмдаги моддалар 
алмашинувини нормаллаштиради, қон айланишини яхшилайди ва 
иммунитетни кучайтиради. Уни доимий равишда еб туриш (кунига 25-
100 граммдан тавсия қилинади) диабет, атеросклероз ва онкологик 
касалликлардан химоя қилади.

Ёнғоқ мағзининг 100 граммини шунча миқдордаги тоза асал билан 
аралаштириб истеъмол қилиб туриш, организмнинг турли хил 
касалликларга чидамлилигини оширади.


Аюпов Равшан Хамдамович 99 

Ёнғоқ мевасининг пўстидан ҳам гипертония касаллигини даволаш ва 
бош оғриғини қолдириш учун ҳамда онкологик касалликлардан 
ҳимояланиш учун дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш мумкин. Бунинг 
учун 25 грамм пўстлоқни майдалаб, устига 250 мл қайноқ сув қуйилади 
ва паст оловда 30 дақиқа милтиллатиб қайнатилади. Кейин бу 
қайнатмани 1 соат дамланиб, сузиб олинади. Уни кунига 3 маҳал 50 мл 
дан ичилади. Дамлама эса 2:10 нисбатда тайёрланади. Яъни, 50 грамм 
ёнғоқ пўстлоғига 250 грамм қайноқ сув қуйилиб, 1-1,5 соат дамлаб 
қўйилади сузиб олиниб, кунига 3 маҳал 60-70 мл дан ичилади. 
Қайнатма ва дамламалар билан даволаш курси 2-3 ҳафта давом 
этганидан сўнг, 1-1,5 ой танаффус қилиб, даволаш яна қайтарилади.

Ёнғоқ мағзининг орасида бўладиган тўсиқларидан тайёрланган 
дамламалар 
диабетда, 
атеросклерозда, 
томирларнинг 
варикоз 
кенгайишида ва онкологик касалликлардан ҳимояланиш воситаси 
сифатида ишлатилади. Бундай дамлама тайёрлаш учун яхшилаб 
майдаланган 40-50 грамм миқдоридаги ёнғоқ мағзининг орасида 
бўладиган тўсиқларнинг устига 200 мл қайноқ сув қуйилади ва 
идишнинг қопқоғи ёпилиб, идиши билан бирга 1 соатга сув ҳаммомига 
қўйилади. Кейин совутилиб, сузиб олинади ва 5-10 мл дан кунига 3 
маҳал ичилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish