Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Дўланадан доривор воситалар тайёрлаш ва уларни ишлатиш



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

 
Дўланадан доривор воситалар тайёрлаш ва уларни ишлатиш: 
1. 16 грамм (1 ош қошиқ) дўлана меваларини сирланган идишга солиб, 
устига қайнаб турган 200 мл (1 стакан) сув қуйилади ва идиш қопқоғи 
ёпилиб, қайнаб турган сув устига қўйилади ва 15 дақиқа қайнатилади. 
Кейин уй хароратида 45 дақиқа дамланади. Сузиб олиниб, турпи сиқиб 
ташланади. Олинган дамлама устига унинг хажми 200 мл га етгунча 
қайнаган сув қўшилади. Тайёр дамламани юрак қон-томир тизими иши 
бузилганида умумий кўтарувчи восита тариқасида овқатдан илгари 1/3-
1/2 стакандан кунига 2-3 маҳал ичилади.
2. 5 грамм (1 ош қошиқ) миқдоридаги дўлана гулларини сирланган 
идишга солиб, устига қайнаб турган 200 мл (1 стакан) сув қуйилади ва 


Аюпов Равшан Хамдамович 93 
идиш қопқоғи беркитилиб, қайнаб турган сув устига қўйиб, 15 дақиқа 
қайнатилади. Кейин уй хароратида 15 дақиқа дамланиб, сузиб олинади. 
Сўнгра дамлама хажми 200 мл га етгунича устига қайнаган сув 
қўшилади. Тайёр дамламани овқатдан 30 дақиқа олдин ярим стакандан 
кунига 2-3 маҳал ичилади. 
3. Гўшт қиймалагичдан ўтказилган 100 грамм пишган дўлана барглари 
устига 500 грамм ароқ қуйилади-да, вақти-вақти билан аралаштириб 
турган холда 8 кун давомида сақланади. Сўнгра сузиб олиниб, турпи 
ташлаб юборилади. Бу спиртли дамламани 30-40 томчидан кунига 3 
маҳал ичилади.
4. Янги дўлана баргларининг сиқиб олинган сувини овқатдан кейин 10-20 
томчидан кунига 3 маҳал ичиш буюрилади. 
5. 1 ош қошиқ дўлана гуллари ёки 2 ош қошиқ дўлана меваларини 
термосдаги 300 мл қайноқ сувга солиб дамланади ва овқатдан 30 
дақиқа илгари учга бўлиб ичиш тавсия қилинади (1 кунлик доза). 
Пиёзнинг доривор хусусиятлари 
«Пиёз бор жойда вабо (ўлат) га ўрин йўқ . . .» 
Буқрот ҳаким 
 
Пиёзнинг шифобахш хусусиятлари ер юзидаги барча халқларнинг 
табибларига яхши маълум бўлиб, ундан самарали фойдаланишган. Пиёзда 
мавжуд бўлган фитонцидлар бўғма ва сил касаллиги таёқчаларининг 
кушандаси сифатида таъсир кўрсатади. Пиёз таркибида эфир мойи, турли хил 
витаминлар, қандлар, фитин, азотли бирикмалар, йод, фитонцидлар, 
флавонидлар ва бошқа моддалар мавжуд. Барги таркибида эса 
витаминлардан ташқари, каротин, эфир мойи, қандлар, фитонцидлар ҳамда 
органик кислоталар бор. Пиёз шираси билан йирингли яраларни, қулоқдан 
йиринг оқишини, ангина ва кўзга оқ тушишини даволаганлар. Уни бош 
оғриғини қолдирувчи, юмшоқ ич сурувчи сифатида ҳам ишлатилади. Пиёз 
киши организмидаги қанд миқдорини камайтириш қобилиятига ҳам эга. Шу 
туфайли пиёз кўпроқ солинган суюқ овқатлар қанд касаллиги билан оғриган 


Аюпов Равшан Хамдамович 
94 
беморларга тавсия қилинади. Кўк пиёз эса юрак мушакларининг яхши 
ишлашини таъминлайди, танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборишда 
аҳамияти катта ҳисобланган калий ва каротин моддаларига бой. Тиш 
касалликларининг олдини олишда ҳам пиёзнинг аҳамияти катта. Илмий 
тиббиётда пиёз ўсимлигининг доривор воситалари – настойка (аллилчен) ва 
аллилглицер (пиёзбош экстракти билан глицерин аралашмаси) турли хил 
касалликлар, шу жумладан ичак атонияси, колит, атеросклероз, 
гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз (цинга ва бошқа касалликлар) ни 
даволашда ишлатилади. Бундай пиёзли воситалар тумов (ринит) да ҳам 
буруннинг шиллиқ пардасига суртилиб, гинекологик ва трихомонадал 
кольпитни даволашда ҳам фойдаланилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Бир 
жойга борган киши ўша ернинг пиёзидан есин, у ернинг касалликларидан 
омонда бўлсин» деганлар. Пиёз қондаги қандни, сариқликни кетказади, хайз 
ва сийдикни тўкади, сўлак безларининг нормал ишлашини таъминлайди, 
ошқозон, иммунитет тизимини ва ичакларни қувватлантиради. Янги пиёз 
табиий антимутагенларнинг энг кучлиси бўлиб, генетик мутацияга қарши 
чидамлиликни оширади. Аммо пиёз препаратларидан фойдаланганда 
қуйидагиларни ёддан чиқармаслик зарур: 
 Хом пиёзни ўткир ошқозон-ичак, буйрак ва жигар хасталиклари бор 
инсонлар истеъмол қилмасликлари керак. 
 Иссиқ мижозли кишиларнинг ҳам хом пиёз ейишлари зарарли бўлиб, 
бу уларнинг хотирасини пасайтириб, бошларини оғритиши мумкин. 
 Пиёз сувини бурунга томизиш мумкин эмас, чунки у буруннинг 
яллиғланган шиллиқ қаватига ёмон таъсир қилади. 
 Бурун катакларига пиёз бўлагини тиқиб қўйиш мумкин эмас, чунки у 
бурун пардасига ёмон таъсир қилади ва тортиб олиш қийин бўлади. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish