Малинадан шифобахш дориворлар тайёрлаш ва уни ишлатиш усуллари:
Малина мевалари қоқисидан 20 грамм (2 ош қошиқ) миқдорида олиб,
сирланган идишга солинади-да, устига қайнаб турган 1 стакан сув
солиб, 15 дақиқа қиздирилади. Кейин уй ҳароратида 45 дақиқа дамлаб
қўйилади ва сузиб олинади. Шамоллаш вақтида бу дамламани
терлатадиган восита тариқасида иссиқ холида 1-2 стакандан кунига 1-2
марта ичилади.
Юқорида айтиб ўтилгандек қилиб тайёрланган дамламани ангина
бўлинганида оғиз ва томоқни чайқаш учун ҳам ишлатилади.
Қуритилган малина баргларидан 2 ош қошиғининг устига 2 стакан
қайнаб турган сув солинади ва уни яна 10 дақиқа қайнатилади. Кейин
сузиб олинади ва бу қайнатмани терлатадиган дори сифатида иссиқ
холича 1-2 соат давомида 1-2 ош қошиқдан ичилади.
Сабзи табиат неъмати сифатида
«Аллоҳ таоло иродасисиз бирорта ҳам касаллик
ўзича келмайди, ирим-сирим бемаъниликдир,
бойқуш бахтсизлик келтирмайди
ва сафар ойи бехосият эмас»
Саҳиҳи Бухорий.
Сабзининг иккита тури - ёввойи сабзи ва маданийлаштирилган сабзи
бор бўлиб, уларнинг илдизмеваси, барглари ва уруғлари турли хил мақсадлар
учун ишлатилади. Ёввойи сабзининг меваси таркибида эфир мойи, ёғ,
флавонидлар, фуранхромонлар ва бошқа бирикмалар мавжуд. Сабзининг
илдизмеваларида 15% га қадар қанд, турли витаминлар, крахмал, пектин
моддалари, фосфатитлар, ферментлар, минерал тузлар, 0,7% гача ёғ, эфир
мойлари, умбеллиферон мавжуд. Сабзи уруғлари таркибида 1,5% эфир
мойлари бор бўлиб, уларнинг таркибига пикен, лимонен, азорон, флавон
Аюпов Равшан Хамдамович 89
бирикмалари, ёғ (13% гача) ва дацкостерин каби моддалар киради. Сабзи
гулларида эса флавоноидлар – кверцетин ва кемферол, антоцион асослари
мавжуд. Ўсимлик майсаларидан дауцин ва пирролидин асослари топилган,
барги таркибида эса витаминлар ва каротин бор. Халқ табобатида сабзини
сийдик ҳайдовчи, буйрак ва қовуқдаги тош ҳамда қумларни туширувчи омил
сифатида тавсия этилган. Айниқса жайдари сабзининг уруғлари яхши самара
бериши таъкидланган. Илдизмевасидан ажратиб олинган шира ёки сутда
қайнатилган ва майдаланган сабзи йўтал, овоз бўғилганида ҳамда бавосир,
буйрак-тош, авитаминоз ва камқонлик касалликларида тавсия этилади.
Сабзининг таркибида калий кўп бўлгани учун ундан юрак-қон томир
хасталикларини даволашда ҳам фойдаланилади (атеросклероз, стенокардия,
инфаркт миокарди). Масалан, сабзи уруғлари асосида даукарин препарати
олинган бўлиб, у спазмолитик хусусиятга эга. Уни юрак тож томирларининг
фаолиятида нуқсонлар бўлганда, томир деворларини кенгайтирувчи ва
тинчлантирувчи омил сифатида ишлатилади. Юрак атрофида оғриқ
бўладиган беморларга албатта сабзи шарбати ичиш тавсия этилади.
Сабзининг таркибидаги маъданли моддалар ёш болаларнинг танасини
мустаҳкамлаб, ўсиши учун ёрдам беради. Кўз нури хиралашганда ва
камқонликда сабзидан кўпроқ ейиш керак. Сабзи танада йиғилиб қолган
ортиқча ёғларни эритиш ва уни хилтлардан тозалаш хусусиятига эга. Аммо
сабзини истеъмол қилишда ҳам баъзи бир эҳтиёткорлик чоралари мавжуд:
Ошқозон-ичак яллиғланганда ва операциялардан сўнг сабзини
истеъмол қилиш мумкин эмас.
Хом сабзи қийин ҳазм бўлиши сабабли ични дам қилади ва у иссиқ
мижозли кишиларга зарарлидир.
Сабзи илдизмевасининг ердан юқорига чиқиб турган кўк рангли
қисмини истеъмол қилмаслик керак. Акс ҳолда юракнинг иш
фаолиятга ёмон таъсир қилиб, уни касаллантириши мумкин.
Сабзининг янги сиқиб олинган шарбати ошқозон ва ўн икки
бармоқли ичак яраси, энтерит, қандли диабетнинг ўткир кўриниши
Аюпов Равшан Хамдамович
90
билан оғриган беморларга тавсия этилмайди. Қирғичдан чиқарилган
сабзини ўсимлик мойи ёки қаймоқ билан аралаштириб истеъмол
қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |