Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Сабзини доривор неъмат сифатида



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Сабзини доривор неъмат сифатида ишлатиш бўйича қуйидаги 
тавсияларни бериш мумкин: 
1. Камқонлик ва кўз нурини нурини тиклашда эрталаб ва кечки овқатдан 
олдин ярим пиёладан (100 мл) сабзи шарбати ичинг. Даволаш муддати 
бир ҳафта.
2. Йўталдан қутулиш учун ярим пиёла янги сабзи шарбатига бир ош 
қошиқ асал аралаштириб, кунига бир ош қошиқдан 3-4 маҳал ичилади.
3. Гастрит, энтерит билан оғриган бемор эрталаб ва кечки овқатдан олдин 
сабзи шарбатидан бир ош қошиқдан истеъмол қилиши тавсия этилади.
4. Қабзиятда сабзини қирғичдан ўтказиб ейиш ёки сабзи баргидан чой 
дамлаб ичиш фойда беради. 
5. Жинсий қувват сусайганда сабзи шарбатига таъбга қараб асал қўшиб, 
10 кун давомида кунига 3 маҳал 100 граммдан ичиш лозим. 
6. Бир ош қошиқ ёввойи сабзи уруғини чойнакка солиб, устига 250 мл 
қайнаб турган сув қуйиб, 12 соат дамлаб, сўнг сузиб оласиз. Бу 
дамламадан кунига 4-5 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин илиқ ҳолда 
буйрак касалликларида ва қорин дам бўлганда ярим пиёладан ичиб 
юрилади. 
7. Бавосирда бир пиёла майдалаб кесилган сабзи поялари устига 1,5-2 
литр қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб, шу дамламани илиқ ҳолда 
кун бўйи ичиш тавсия қилинади. 
8. Сабзи қайнатмасини 10 кун давомида кунига 3 маҳал 50 граммдан 
ичилса, йўтал ва сариқ касалликларда фойда қилади. 
9. Сабзи қайнатмаси 15 кун давомида кунига 3 маҳал 100 граммдан 
ичилса, жигар сўлиш касаллигига ҳам фойда қилади. 
 
 


Аюпов Равшан Хамдамович 91 
 
Қизил дўлананинг хосиятлари 
Қизил дўлана ёки Зардак дўлана (Боярышник алтайский) бута бўлиб, 
гоҳо бўйи 5 м гача борадиган кичикроқ дарахт, шохлари бақувват, ялтираб 
туради, одатда узунлиги 2,4-4 см келадиган йўғон-йўғон тик тиканлар билан 
қопланган бўлади. Барглари йирик тишли, бандли, тескари тухумсимон. 
Гуллари эса оқ ёки пушти бўлиб, тўп гулларга тўпланган. Меваси резавор 
мевага ўхшайди, қизил, деярли шарсимон ёки эллипссимон шаклда, 3-4 та 
данакли бўлади. Май-июн ойларида гуллайди ва мевалари август-сентябрда 
етилади. Доривор сифатида барглари, гуллари ва мевалари ишлатилади. 
Мамлакатимизда дўлананинг 10 тури учрайди.
Ўзбекистонда ўсадиган дўлана таркибида 3-14% қандлар, 4% оқсил 
моддалар, 2,5% флавоноидлар (буларнинг 40-50% ини гиперозид ташкил 
этади), 0,6-1,6% пектин моддалар, 0,3-0,9% органик кислоталар бор. Бундан 
ташқари дўланада 370 миллиграмм % атрофида С витамини, 250-500 мг% 
ҳисобида Р витамини, 30 мг% гача каротин, шунингдек сорбит, холин, 
флавон, гликозидлар, сапонинлар, фитостеридлар, ёғлар, мойлар, ошловчи 
моддалар, катехинлар, ацетилхолин ва бошқа моддалар топилган. 
Уруғларида ёғли мой, амигдалин гликозиди, баргларида фитонцидлар, 
илдизларида аконитин, гулларида флавоноидлар (кверцетин ва гиперозид), 
эфир мойи, ацетилхолин, кофеат ва хлорогенат борлиги аниқланган.
Халқ табобатида дўлана мевалари ичкетарда шифо берадиган ва 
иштаҳа очадиган восита тариқасида, шунингдек, ревматизм, қуёнчиқ, 
гипертония, тахикардияда, юрак касалликлари туфайли баданга шиш 
келганда ишлатилади. Гуллари, барглари ва меваларидан Тожикистонда 
гипертония касаллиги ва қандли диабетда даво учун фойдаланилади 
(овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади). Қадимги замон 
тиббиётида дўланадан ич кетар, цистит пайтида, бош оғриғи, иштаҳа 
йўқлигида фойдаланилган. Қаттиқ ўсмаларни сўрдириб юбориш ва сарамас 
касаллигига даво қилиш учун дўлана меваларидан сиртга қўйиладиган дори 


Аюпов Равшан Хамдамович 
92 
тайёрланган. Тибет ва хитой табобатида дўлана бош, курак оғриғига, жигар, 
қон касалликлари, холецистит ва гипертонияда даво қилиш учун 
ишлатилади.
Замонавий табобатда дўлананинг ҳамма турлари юрак қон-томирлар ва 
марказий асаб тизими, меъда-ичак йўли касалликларида наф бериши 
аниқланган. Дўлана препаратлари эса юрак заифлигида, ангионеврозларда, 
гипертония касаллигининг энди бошланиб келаётган пайтларида, уйқусизлик 
тахикардия билан ўтаётган гипертериоз атеросклерозда юракка қувват 
берадиган ва сут келтирадиган восита сифатида буюрилади. Улар марказий 
асаб тизими қўзғалувчанлигини камайтириб, юрак мушакларига унинг 
тонусини кўтарувчи таъсир кўрсатади, юракнинг тож томирлари ҳамда мия 
томирларида қон айланишини кучайтиради. Тахикардия ва аритмияни 
бартараф этиб, беморнинг умумий холатини яхшилайди. Дўлана илдизлари 
ва баргларидан тайёрланган дамлама кичик дозаларда тажриба ўтказилаётган 
ҳайвонларга берилганда уларнинг марказий асаб тизимига қўзғатувчи таъсир 
кўрсатган, катта дозаларда берилганда эса нафасни тўхтатиб қўйган. 
Дўлананинг гуллари билан мевалари қон томирлар ва капиллярлар 
ўтказувчанлигини камайтиради. Гуллари эса меваларидан кучлироқ таъсир 
кўрсатиши аниқланган.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish