Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

дориворларни келтириб ўтамиз: 
1. Ўт-тош, буйрак-тош касалликларида ғарқ пишган тарвуз пўстлоқлари 
майдаланади ва 100 грамм майдаланган пўчоққа 1 литр қайнатилган 
сув қуйилиб, 30 дақиқа паст оловда милтиллатиб қайнатилади. Сўнгра 
сузиб олиб, таомдан олдин 200 граммдан кунига 3 маҳалдан ичилади. 
Тарвуз уруғининг қайнатмаси ҳам худди шундай тайёрланади. 
2. Буйрак-тош касаллигида қовун уруғи ҳовончада обдон майдаланади. 
Сўнгра унга қайноқ сув аста-секин қўшилади ва аралаштирилади (1 чой 
қошиқ қовун уруғи 200 мл қайноқ сувга). Ҳосил бўлган эритмани 
докадан сузиб, 100 граммдан кунига 3 маҳал илиқ холда таомдан олдин 
ичилади (эрталаб, тушда ва кечки пайт).
3. Юзга сепкил ва хуснбузар тошганда ёки доғ тушганида кечаси ётиш 
олдидан юзга қалин қилиб эти қолдирилган қовун пўчоғи боғлаб 
қўйилади. Уруғларини ҳам янчилган холда сувга яхши қориштириб, 
сепкил ва хуснбузарларни йўқотиш учун ишлатилади. 
4. Қовун ҳўл ва совуқ мижоз бўлиб, унинг шарбати юзга суртилса, юз 
доғини йўқотади, унга жило беради.
5. Қовуннинг уруғини янчиб, ишқалаб, сўнг сувга солиб ичилса, кўкрак 
оғриғи ва ички яллиғланиш, йўталишни йўқотади (4 кун давомида 
кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан). 
6. Қовуннинг уруғи сафродан юз берадиган иситма ҳамда жигар 
иссиқлигига қарши яхши фойда беради, тиқилмаларни очади, буйрак ва 
қовуқ йўлларини сийдик ҳайдаш орқали тозалайди. 


Аюпов Равшан Хамдамович 
86 
7. Қовуннинг янги пўстидан олиб, юзга суртилса, юз терисини тозалайди. 
Унинг қуритилган пўсти янчилиб қозонга солинса, қаттиқ гўштнинг тез 
юмшашига сабаб бўлади. 
8. 100 грамм қуритилган тарвуз пўчоғини ярим литр қайноқ сув билан 1 
соат дамлаб (ёки 30 дақиқа секин қайнатиб), совигунча сақлаб, сўнгра 
дамлама шарбатидан ярим стакандан кунига 4-5 маҳал ичилса, ўткир ва 
сурункали йўғон ичак яллиғланишига фойда беради. 
9. Темир моддаси етишмаслиги билан бошланган камқонлик ва 
сурункали қабзиятда беморларга тарвуз этини кунига 4-5 маҳал еб 
туриш тавсия этилади. 
10. Бир қисм янчилган тарвуз уруғи устига 10 қисм сув солиб, 45 дақиқа 
қайнатилади, совигандан сўнг сузиб олинади. Бу дамламадан 200 мл 
дан кунига 3 маҳал ичилади (овқатланишдан ярим соат олдин ёки 
овқатдан 1,5-2 соат кейин). Бу ички аъзоларга фойда беради. 
11. Тарвузнинг этли қисмидан мураббо, шира ва шарбатлар тайёрланади. 
Бунинг учун уруғидан тозаланган тарвуз эти ёки ширасига 1:1 нисбатда 
шакар қўшилади ва паст оловда қуюқлашгунча қайнатилади. 
12. Қовун ёки тарвуз шиннисини тайёрлаш учун жуда ширин, сершира, 
юмшоқ ва ғарқ пишган қовун-тарвуздан танланади. Уларнинг уруғи 
олиниб, пўчоғи артилганидан сўнг, майда-майда қилиб тўғраб, эзиб, 
шарбати дока орқали сиқиб олинади. Шарбат қуюқлашиб, шинни ҳосил 
бўлгунича кавлаб турган холда ўртача оловда қайнатилади. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish