Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Чойўтнинг тиббиётда қўлланилиш бўйича янги маълумотлар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Чойўтнинг тиббиётда қўлланилиш бўйича янги маълумотлар 
Чойўт самарали табиий антибиотиклар тайёрлаш учун ишлатиладиган 
ўсимликлардан биридир. Чойўтдан олинадиган эфирли, спиртли, ацетонли ва 
бошқа турдаги экстрактларнинг юқори даражадаги антибиотик хоссалари 
борлиги аниқланган. Булар ичида Иманин антибиотиги алоҳида ўрин тутиб, у 
қирқдан ортиқ микроорганизмларга халокатли таъсир қилади (масалан, 
дизентерия, сил касаллиги ва йўтал қўзғатувчиларга). Хозирги пайтда 
шифокорлар иманин антибиотигини ўткир шамоллашда, қулоқнинг йирингли 
шамоллашида, сурункали тонзиллитда ва бошқа касалликларга қарши 
қўллашаяпти. Бу препаратнинг куйишни даволашдаги ажойиб таъсири 
таҳсинга лойиқ бўлиб, у нафақат куйган терини дезинфекция қилади, балки 
ўлган тери тўқималарининг тикланишига (регенерацияга) ҳам ёрдам беради. 
Иманин билан куйганлар даволанганида терида чандиқлар хам жуда кам 
миқдорда бўлиши кузатилган. Препарат кўзлар куйган холатларда ҳам 
офтальматологияда ишлатилган ва у кўпчилик беморларга кўриш 
қобилиятини қайтаришда ёрдам берган. Хозирги пайтда новоиманин 
препарати ҳам ишлаб чиқарилиб, у куйганларни, йирингли яраларни, 
музлаганларни даволашда ишлатилади. Новоиманиннинг пенициллинга 
чидамли бўлган микрофлора ва стафилококкларга қарши яхши таъсир 
қилиши аниқланган. Шунинг учун унинг 95% ли спиртдаги 1% ли 
эритмасини инфекцияланган яраларда, карбункулларда, фурункулларда, 
панарицияларда, терининг йирингли шамоллашларида, ярали стоматитда, 
ўткир ринитларда, фарингит ва ларингитда, куйганларда ишлатилади.
Энг янги илмий изланишлар натижаларига кўра, чойўтнинг дамламаси 
ҳамда экстракти заҳарли эмас ва уни ичга қабул қилиш ҳам мумкин. Агар 
уларни венага киритилса (дорихоналарда сотиладиган ва яхшилаб 
стерилизация қилинганини!), юрак фаолияти яхшиланади, қон томирлар 


Аюпов Равшан Хамдамович 79 
тораяди ва қон босими ортади. Чойўтнинг дамламаси ва экстракти, таркибида 
Р витамини бўлган препаратлар сингари, капиллярларни мустаҳкамлаш 
хусусиятига эга. Ундан ташқари, чойўт препаратлари венадаги қон 
айланишини ва бир қанча ички органлардаги қон харакатини яхшилайди. 
Чойўт таркибидаги ошловчи моддалар антибиотикларга бардошли бўлган 
бир қанча микроорганизмларга қарши антимикроб фаоллик хоссасига эга.
Гомеопатияда Hypreieum 3-3,6 препарати ва чойўт суртма дорисидан 
ташқи қўллаш учун восита сифатида фойдаланилади. Уларни травмаларда ва 
орқа мия лат еганда, неврологик кўринишдаги ўткир оғриқларда, 
тромбофлебитни даволашда ва тиззанинг трофик язваларини даволашда 
суртма дори сифатида ишлатиш тавсия қилинади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish